Лингвистик омил. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ҳар бир этник маданиятни шаклланишида мазкур этноснинг тили муҳим аҳамият касб этади. Айнан тилдаги фарқлар туфайли ҳам бугунги кунда дунёнинг этник манзараси ранг-баранг аҳамият касб этган. Ҳозир тадқиқотчи олимлар томонидан жами 2000 дан ортиқ тирик тиллар рўйхатга олинган. Этнолингвистикада дунё тиллари бир неча тиллар оиласига бўлиб ўрганилади. Булар, ҳинд-европа халқлари тиллари, семит-хаммит тиллари, кавказ тиллари, урал тиллари, чукотка-камчатка халқлари тиллари, хитой-тибет тиллари, олтой тиллари, австро-осиё тиллари оилаларига бўлинади. Мазкур тил гуруҳлари ичида ҳинд европа тиллари оиласи энг каттаси бўлиб, ўзига дунёнинг турли минтақаларида яшовчи 150 дан ошиқ халқлар гаплашувчи қарийб 100 га яқин тилларни бирлаштирган. Умуман олганда, ҳозирда Ер шарининг қарийб 60% идан кўпроқ аҳолиси 10 та энг йирик тиллар оиласида сўзлашадилар.
Диний омил: Этник маданиятни шаклланишида дин ҳам маълум бир амалий аҳамият касб этади. Масалан, бугунги Бельгия давлатининг асосий аҳолиси икки халқдан, яъни герман тилларидан бирида гаплашувчи фламандлар ва француз тилида сўзлашувчи валлонлардан ташкил топган. Шу боис бу ҳолат баъзан айрим муаммоларни келтириб чиқариши ҳам табиийдир. Лекин мазкур икки халқ икки автономияда яшасалар-да, улар Белгиянинг яхлитлигига амалда катта хавф туғдирмайдилар. Бельгияда яшовчи ушбу икки халқ ва улар истиқомат қилувчи икки автономия ўртасида азалдан жуда ҳам мустаҳкам алоқа ўрнатилган бўлиб, ушбу алоқалар умумий диний эътиқод, яъни католицизмга эътиқод қилиш асосига қурилган. Тарихдан маълумки 1915 йилги Вена конгреси қарорига кўра Бельгия Голландия қироллиги тасарруфига ўтган. Лекин орадан 15 йил ўтиб белгияликлар-фламандлар ва валлонлар диний эътиқодлари умумийлиги асосида ўзаро бирлашиб Голландияга қарши қўзғолон кўтарганлар ва мустақил бўлганлар. Бу ўринда шуниси ажабланарлики, фламандларнинг она тили валлонлар тилидан кўра голландларга яқин ҳисобланади, лекин уларни валлонлар билан ягона дин бирлаштиргани боис улар голландларга қарши валлонлар билан бирга курашганлар.
Бу ўринда яна бир бошқа қизиқарли мисолни келтириб ўтсак. Европада яшовчи хорватлар ва серблар гарчи бир тилда гаплашишса-да, лекин амалда бошқа-бошқа халқлар ҳисобланадилар. Чунки уларни диний эътиқодлари бир-бирларидан ажратиб туради. Хорватларнинг асосий қисми католиклар бўлишса, серблар - проваслав ҳисобланади. Айнан мазкур омил асосида этник маданият шаклланган бўлиб, бунда хорватлар кўпроқ Fарбий Европа таъсирида тараққий этсалар, серблар доимо Россияга мўлжал оладилар. Шу боис икки халқ орасида ўзаро можаролар пайдо бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |