Этнос ва шахс


Этник маданиятни шакллантирувчи омиллар



Download 144,5 Kb.
bet3/9
Sana22.06.2022
Hajmi144,5 Kb.
#690396
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Этнос ва шахс

Этник маданиятни шакллантирувчи омиллар. Этник маданият этнос ҳаёт тарзининг деярли барча соҳаларида: тилида, бола тарбиясида, кийим-кечакларда, уй-жойлар қурилишида, иш фаолиятида, уй хўжалигида ва албатта фольклорларда намоён бўлади. Этник маданиятни шаклланишига табиий шароит, тил, диний эътиқод ва этноснинг руҳий-маънавий бойлиги ҳам таъсир қилади. Қолаверса, этник маданиятнинг муҳим элементи халқнинг номи-этноними ҳисобланади.
Географик омил: Географик омил этноснинг пайдо бўлиши ва унинг мавжудлигини таъминловчи зарурий омиллардан бири ҳисобланади. Табиий шароитлар таъсири билан боғлиқ кўринишларни этник маданиятнинг турли кўринишларида, оддий меҳнат қуролларидан тортиб токи этнонимгача топиш мумкин. Жумладан, табиий иқлим шароити билан боғлиқ тарзда кийим-кечаклар тикиб кийилади, уй-жойлар қурилади, қишлоқ хўжалик экинлари ҳам об-ҳаво билан боғлиқ тарзда экилади ва ҳатто транспорт воситалари ҳам кўпинча табиий иқлим билан боғлиқ тарзда яратилади.
Географик муҳит (тупроқ, рельеф, ўсимлик дунёси, табиати, иссиқлик ва шу кабилар)га хос хусусиятлар этнос маъ­на­вий маданиятини шаклланишига, унинг руҳиятига ҳам маълум маънода таъ­сир қилади. Бу эса шубҳасиз халқларга хос миллий хусу­си­ят­лар­да, урф-одат­ларда, расм-русумларда намоён бўлади. Масалан, тропик мин­тақаларда яшов­чи халқлар деҳқончилик анъаналарида уч­ров­чи кўп­лаб мавсумий ўзига хосликлар шимолий халқлар турмуш тарзида умуман учра­мас­лиги мумкин. Ё­ки Ўзбекистоннинг серсув мин­та­қа­ла­ри­да­ги деҳ­қон­чи­лик анъаналари лал­ми ерлардаги деҳқончилик юритиш мада­ниятидан маъ­­лум маънода фарқланади. Мисол тариқасида айтсак, Фар­ғона водийси деҳқончилиги Хоразм воҳаси деҳқончилигидан кескин фарқланади.
Географик муҳит этник номларда ҳам акс этади. Айнан этник худуд ландшафти одамлар тафаккурида она замин туйғусини пайдо қилади. Ландшафтнинг айрим кўринишлари ёки ташқи кўриниш тарзида (японларда сакура, голландларда лола, ўзбекларда пахта, русларда оқ қайин) ёки жой номлари тарзида (японларда Фудзияна тоғи, индусларда Ганга дарёси, ўзбекларда Амударё ва Сирдарё) этник мансублик белгисига айланади. Баъзида ҳатто этнонимларнинг ўзи ҳам географик муҳит билан боғланган бўлади. Жумладан, денгиз бўйида яшовчи чукчалар ўзларини «денгиз одамлари» деб аташади.

Download 144,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish