Ёшларни тарбиялашда сўздан фойдаланиш


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 0,57 Mb.
bet17/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#268323
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40
Bog'liq
4-шуъба туплам

Foydalanilgan adabiyotlar
1. Karimova V., Umarov A., Quronov M. Milliy istiqlol g‗oyasini xalqimiz ongiga singdirish omillari va vositalari.-T.: ―Yangi asr avlodi‖, 2001 yil.
2. Azizxo'jaev A.A. Chin O'zbek ishi.-T.: ―Akademiya‖, 2003 yil.
3. A‘zamov Q., Jumaev Sh. Ma‘naviyat va ma‘rifat ishi. Toshkent,
«Ma‘naviyat», 2005.
4. Abilov Milliy g'oya, ma‘naviy omillar.-T.: ―Ma‘naviyat‖, 1999 yil.

Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда тилнинг аҳамияти
Мирзаева Барнохон Адҳамовна,
Андижон вилояти ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш масалалари
бўйича бош мутахассиси
«Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо ҳазинаси сифатида қадрлайман».
Ш. Мирзиёев.
Тил - инсониятнинг энг муҳим алоқа воситаси. Aлоқа бошқа воситалар билан ҳам ўрнатилиши мумкин: Морзе алифбоси, имо-ишора ва бошқалар. Масалан, Aфрикада узоқ масофага ахборот бериш учун қўлланадиган ноғора товушлари, Канар оролларида ишлатиладиган “Хуштак - тили" шулар жумласидандир. Бошқа алоқа воситалари тилга нисбатан ёрдамчи, иккинчи даражалидир. Тил ва бошқа алоқа воситаларини бирлаштирувчи хусусиятлар қуйидагилар:
- фикр ва ҳиссиётни ифодалаши;
- ижтимоий, чунки жамият томонидан яратилиб, унга хизмат қилиши;
- моддийлик (товуш тўлқинлари, график чизмалар...);
- объектив борлиқни акс эттириши.
Улар орасидаги фарқлар қуйидагилар:
- тил фикр ва ҳиссиётларни ифода қилувчи восита. Инсон уни барча фаолиятида қўллайди.
Бошқа алоқа воситаларининг ишлатилиш кўлами чекланган, масалан, кўча ҳаракати белгилари фақат ҳайдовчиларга хизмат қилади;
- тил қуруқ ахборотнинг ўзинигина бир шахсдан иккинчи шахсга етказмасдан, балки гапирувчининг бу ахборотга муносабатини, унинг хоҳиш - истаги ва баҳоси, руҳий ҳолатини акс эттиради.
Биз кўп тилли дунёни сақлаб қолишни истар эдик, чунки ҳар бир тилни ўрганишимиз билан биз янги билимларга эга бўламиз. Буюк мутафаккир Гёте шундай деган: «Инсон нечта тил билса, у шунча марта одамдир». Бошқа тарафдан эса бугунги кунда дунё аҳолисининг катта қисми сўзлашадиган инглиз тилини билишга етарлича баҳо бермаслик ҳам тўғри эмас, чунки у иқтисодиётнинг ривожланишига ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида миллат, мамлакат ва умуман жамият ривожланишига ёрдам кўрсатади. Инсон, энг аввало, мулоқот қилувчи зотдир, шу боис, фикримча, миллатларнинг тилини унутмаслик зарур, бироқ ривожланишимиз ва комил бўлишимиз учун бир-биримизни тушуниш қобилиятига эга бўлишимиз шарт. Бутун тарих давомида мамлакатлар кўпгина масалаларни ечиш учун бир-бирига эҳтиёж сезган ва умумий тил уларнинг ўзаро мулоқотини амалга ошириш имконини берган.
Бугун ер юзида олти мингга яқин тил ва лаҳжа бўлса, улардан бор-йўғи юзга яқини давлат тили мақомига эга. Улар орасида ўзбек тили ҳам борлиги бизнинг бахтимиз, фахримиздир.
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди, афсуски ўзбек тили ҳали ҳам ҳар томонлама тараққий қилолмади, давр ва технология талабига монанд равишда тўла ривожлана олмади. 21 асрнинг ўзгаришларини ёритиш, таҳлил қилиш талабига кўра ўзбек тилшунослиги фани доимо ўзгаришда, ривожланишда бўлиши керак еди, лекин буни қай даражада бажара олди? Зеро, барча даврлар мобайнида ўзбек тилшунослигининг асосий вазифаси адабий тилнинг шаклланиш, ривожланиш ва такомиллашиш йўлларини, бунда амал қиладиган қонуниятлар, сабаб ва имкониятларни таҳлил ва тадқиқ қилишдан иборат бўлиши керак эди.
Ўзбек тили оддий тил эмас, у хушмуомалаликнинг турли шаклларига эгадир. Бу тил бошқа тилларда мавжуд бўлмаган грамматик элементларга эгадир. Шунинг учун ушбу тилни ўрганаётганлар турли қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Чунки, уни ўзлаштириш асносида улар нутқнинг бутунлай янги қирралари билан тўқнаш келишади. Бироқ бу билан улар умидсизликка тушмаслиги зарур, ҳар қандай тилни ўрганиш мумкин ва ўзбек тилини ўрганиш янги ҳамда қизиқарли маданият билан танишишни, бой лексикани ўрганишни билдиради. Шу ўринда айниқса ёшлар ўртасида кенг тарқалган жаргон тилига ҳам алоҳида тўхталиб ўтсак.
ЖАРГОН (франц. jargon. — сафсата) — бирор ижтимоий гуруҳнинг ўзига хос лексикаси, фонетикаси ва грамматикаси билан умумсўзлашув тили ва маҳаллий диалектлардан фарқ қиладиган тили. Шундай килиб, бу факат бир ижтимоий гурух одамлари томонидан ишлатиладиган сўзлардир. Улар бир касб, ихтисос, кизикишлари, ёши, умумий фикр, ва хоказо бирлаштирилиши мумкин.
Бугунги кунда жаргонга мойил деярли ҳар кандай инсонни топиш мумкин. Мисол учун, мактаб ўқувчилари, талабалар, аскарлар, созандалар, спортчилар, ичкиликбозликка ружу қўйган, жиноятчилар, ва бошкалар нуткида жаргонни кузатишимиз мумкин.
Жаргонлар турли тилларда сўзлашувчи халқлар вакилларининг бир-бирлари билан алоқа қилишида ёки турли халқ вакиллари йиғиладиган жойлар (масалан, чегара, паспортлар)да ҳам пайдо бўлади. Жаргонлар қайси ижтимоий гуруҳ орасида юзага келган бўлса, деярли фақат шу гуруҳ вакиллари учун тушунарли бўлади, шу тоифадагиларнинг вазият, шароит тақозасига кўра бошқалардан яширин тутиладиган мақсадларига хизмат қилади.
Ёшлар орасида «кетдим» ўрнида «сирпандим», «пул» ўрнида «соққа», «доллар» ўрнида «кўки»; санъаткорлар орасида «хизмат учун ҳақ олмаслик» ўрнида «том сувоқ», «пул» ўрнида «якан» ва ҳ. к. жаргонлар учрайди. Жаргон бадиий ижодда асар қаҳрамони хусусияти, табиатини очиб бериш учун хизмат қилади. Ана шу жаргонлар ўрнини бугунги кунда бадиий иборалар билан алмаштира олсак биз ёшлар тарбиясида катта муваффақиятга эриша олган бўлар эдик. Чунки кўп китоб ўқиган инсон, аввало, маънавий озуқа олиш билан бирга тил маданиятига зид бўлган турли кўча тилидаги ибораларни ишлатишдан ўзини тияди. Ўз нутқини чиройли ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлишига интила бошлайди.
Ўзбекистон Республикасининг бундан кейинги ривожланиши бевосита таълим-тарбия натижасига боғлиқлиги барчага аён. Таълим-тарбияни такомиллаштирмай маънавий бой баркамол инсонни тарбиялаш мушкул. Тарбия-шахсини мақсадга мувофиқ шакллантириш жараёнидир. Тарбия тушунчаси икки маънода ишлатилади: тор ва кенг. Кенг маънодаги тарбия тушунчаси ўз ичига болага таъсир қиладиган ҳамма нарсани, бола шаклланишини, уни ҳаётга ижтимоий, маданий, ишлаб чиқариш тайёрлаш барча қирраларини ўз ичига олади. Буни нафақат мактаб оила ва мактабдан ташқари тарбия муассасалари ишлари, балки жамиятнинг ҳаёт тарзи ундаги ғоялар, адабиёт ва санъат, ташвиқот воситалари радио, телевидение, газета ва журналлар таълим ва маълумот ҳам киради.
Тор маънодаги тарбия тушунчаси - бу ёшларда дунёқарашни шакллантириш, хулқ-атворни шакллантириш, уларнинг эстетик динини ривожлантириш ва жисмоний камолотга етиштиришдир.
Тарбия – маънавий манбалар ва хозирги замон талаблари ва эҳтиёжларини назарда тутган холда, ўқитувчининг ўқувчи билан аниқ бир мақсадга қаратилган ўзаро амалий ва назарий мулоқотидир.
Бирор бир максадга каратилган тарбия жараёнининг мохияти ва вазифалари тарбиячи томонидан режалаштирилади ва тартибга солинади:
A) Талабанинг қайси ҳислатини шакллантириш ёки йўқотиш мақсадида режалаштирилади.
Б) Шу ҳислатларни тарбиялаш ёки йўқотиш учун хизмат қилувчи манбаларни излаб топилади.
В) Белгиланган мақсад учун хизмат қиладиган назарий ва амалий манбаларни қайсисини ва қаерда ишлашни режалаштирилади.
Бундай режага солиниб олиб борилган тарбия моҳиятини таълим-тарбия тизими, жамият ва инсонларнинг интеллектуал ва жисмоний фаолиятини ташкил килади. Тарбия жараёнининг жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда беқиёсдир. Инсонни тарбиялаш, уни билим олишга, меҳнат қилишга ундаш ва бу хатти-ҳаракатини секин аста кўникмага айлантириб бориш лозим. Инсоннинг мушоҳада қилиши қобилиятини тарбиялайди ва мушохада қилиш ақлни пешлайди, ақл онгни сақлайди, онг эса моддий ва маънавий манбага айланади. Шу тарзда инсон аста-секин такомиллашиб, комилликка эришиб боради.
Aммо бунинг учун тарбиячи ва тарбияланувчидан узоқ давом этадиган масъулият, шарафли мехнат ва қунт, иродани талаб этади. Бунинг учун болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Маънавий, инсоний сифатларнинг шаклланишида оиладаги, атрофдаги, жамиятдаги мухит ва болаларга бўлган муносабат мухим рол ўйнайди. Ота-оналаримиз ва атрофдагиларнинг бир-бирларига бўлган муносабатларини кўрган бола шунга караб шакллана боради. Улар аввал катталарга таклид киладилар. Сўнг секин-аста қилаётган ишларининг мохиятини англайдилар. Болаларни тўгри тарбиялашда ота-онанинг онги, маънавияти, билими, тарбияланганлиги муҳим аҳамиятга эга. Aниқ бир мақсадга қаратилган тарбиянинг самарадорлиги тарбиячининг қандай методдан фойдаланишига боғлиқ.
Инсоният пайдо бўлибдики, энг долзарб, энг машаққатли ва энг қийин вазифа – ёшлар тарбияси масаласи бўлиб келган. Барча аллома, мутафаккирлар, миллатнинг зиёлилари жамият ривожи, мамлакат фаровонлиги, тинчлигу хотиржамлигини ёшлар тарбияси билан боғлаганлар. Бу бежиз эмас. Қайерда тарбия масаласини таълим билан, миллий қадрият, анъаналар, менталитет билан узвий боғлиқликда ҳал этишга ҳаракат қилинган бўлса, ўша жойда ривожланиш, тараққиёт бўлган. Ёшлар таълим – тарбиясига эътиборсизлик қилинган жойда эса инқирозлар, миллий ўпирилишлар содир бўлаверган.
Истиқлол адабиётининг буюк вакилларидан Aбдурауф Фитрат шундай деган эди: “Aгар динга, Ватанга, молга, жонга, авлодга муҳаббатингиз бўлса, агар диннинг халос бўлиши, шариатнинг ривожи, Ватан ободлиги, авлоднинг тинчлиги, яхши ном қолдиришнинг чорасини хоҳласангиз, сизнинг иложингиз, аввало, касби маорифдир. Қобилиятлиларни таҳсил учун ўқишга юборинг”. Ушбу иқтибосда буюк алломанинг миллат ва Ватан келажаги, ёшлар таълим-тарбияси учун қанчалар куюнчаклик билан ёндашганини кўришимиз мумкин.
Миллий мустақилликнинг ўтган даврида буюк мутафаккир, алломалар орзу қилган ниятларга етдик, мамлакатимиз ривожланишнинг мутлақо янги йўлига чиқиб олди. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ёшларнинг тарбияси хусусида тўхталиб, шундай дейди: "Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди", дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди".
Ҳақиқатан ҳам, бизнинг ёшларимиз бошқача тарбия олмоқдалар. Ҳозирги йигит-қизларимиз бундан 20-25 йиллар аввалги тенгдошларидан қатор сифатлари билан ажралиб турадилар. Aгар ўша давр ёшларида ташаббуснинг сустлиги, ғоявий-мафкуравий қарамлик, бировга кўр-кўрона эргашувчанлик, воқеа-ҳодисаларни таҳлил этишда ўз мустақил фикрига эга эмаслик кабилар устунлик қилган бўлса, ҳозирги ёшларимизда ўз қатъий фикрига эгалиги, ўз иқтидорини намойиш этиш имконияти мавжудлиги, ташаббускорлик, миллий-маданий, мафкуравий-сиёсий собитқадамлик, танлаган мақсад сари интилишдаги изчиллик сингари ҳолатларни кўриш мумкин.
Aйни пайтда, айрим ёшларимизда замон талабларига жавоб бериш борасида муайян камчиликлар ҳам мавжудлигини ёддан чиқармаслик лозим. Масалан, миллий-маданий меъросимиздан фахрлана билишда, ундан руҳий қувват олишда баъзан сусткашликка йўл қўйилмоқда.
Гап шундаки, мақсад фақат ўрта асрлар шарқ алломалари, мутафаккирларининг қачон ва қайерда туғилгани-ю, қайси асарни ёзганини қуруқ ёдлашдан иборат эмас. Мақсад, биринчидан, аллома – мутафаккирларимизнинг жаҳон илму фанига қўшган ҳиссасини билиш, улардан фахрланиш кўникмасини ҳосил қилиш бўлса, иккинчидан, ҳозирги йигит-қизларимизда ўша алломаю мутафаккирлар олдидаги маънавий қарзини узиш, шунингдек, буюк аждодларимизга муносиб равишда миллат ва Ватан олдида масъулият сезиш ҳиссини шакллантиришдан иборатдир. Бошқача сўз билан айтганда, мақсад фақатгина миллий-маданий меросдан фахрланишдан иборат эмас. Мақсад – ХХI аср Ўзбекистон ёшларининг жаҳон тамаддунига қўшадиган ҳиссасини англашдир.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish