Эшитиш анализаторини текшириш усуллари. Вестибуляр анализаторларни текшириш усуллари. Машғулот ўтказиш жойи, жихозланиши



Download 103,44 Kb.
bet7/20
Sana24.06.2022
Hajmi103,44 Kb.
#700095
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Орофарингоскопия

Ҳиқилдоқ ва оғиз бўшлиғи қуйидаги тартибда кўрилади:


Пешона рефлектори билан ёритилган тақдирда бемор тили оғиз тубига шундай босилиш лозимки, қайд қилиш рефлекси қўзғамаслиги керак. Шпател билан оғиз бўшлиғига жудаям чуқур олиб кирмаслиги ва тил илдизига босмаслиги керак. Айрим одамларда халқум тили чиқарганида яхшироқ кўринади, аммо кўпчилик холатларда уни тили оғиз бўшлиғи тубида ётганда ва ўртасидан бироз шпатель билан босилганда яхшироқ кўринади.
Аввал лаблар, лунжлар, милклар, тил, юмшоқ ва қаттиқ танглай шиллиқ қаватлари; тишлар холати, уларнинг кариоз ўзгарганлиги кўрилади. Кейин халқумни оғиз бўшлиғи қисми ва ютқин кўрилади.
Фарингоскопия икки босқичдан ташкил топган:
бемор тинч холатда туриб, халқум мушакларини бўшаштириши керак
“а” харфини этиши лозим: бунда юмшоқ танглай юқорига кўтарилади ва унинг харакатчанлик даражаси аниқланади. Танглай равоқлари, муртаклар, халқум орқа ва ён деворлари, тил илдизи ва тил ости сохаси кўрилади. Алохида эътибор ютқин шиллиқ қавати рангига қаратилади. Нормада унинг ранги оч пушти рангда бўлиб, лунж, қаттиқ танглай ва милклар шиллиқ қаватларидан рангдорлиги билан ажралиб туради. Бу зев деворларини физиологик гиперемияси бўлиб, уни шифокор патологик холатдан ажрата олиши керак. Кўрик пайтида равоқлар билан муртаклар чандиқланганлигини, муртаклар крипталари холати, уларда йирингли тиқинлар борлиги, регионар лимфа безлари катталашганлиги эътиборга олинади.
Халқум пастки кисмлари, тил ости муртаги бевосита ва билвосита ларингоскопия орқали кўрилади.


Ларингоскопия

Ларингоскопияда хиқилдоқ бўшлиғи икки йўл билан кўрилади: 1) оғиз бўшлиғига киритилган хиқилдоқ ойначаси орқали, бунда орқа деворига тегиб кетмаслиги керак (билвосита ёки кўзгули ларингоскопия). 2) хиқилдоқ-халқумга киритилган ларингоскоп орқали (бевоситв ларингоскопия).


Билвосита ларингоскопия учун ёруғлик манбаи бўлиши керак, унинг нурлари пешона рефлекторидан қайтиб оғиз бўшлиғига киритилган ойначага тушади. Кўзгули тарафи терлаб қолмаслиги учун, текширишдан олдин уни спиртовка устида қиздириш керак. Халқум шиллиқ қаватини куйдириб кўймаслиги учун, ойначани орқа тарафини кафтимизни орқа тарафига тейгизиб қўйишимиз керак.
Билвосита ларингоскопияни биринчи босқичи – одатдаги холатда нафас олинганда ўтқазилади. Хиқилдоқ кўрилганда ойначада тил илдизи (тил муртаги), кейин хиқилдоқ усти тоғайи ва нихоят хиқилдоқ бўшлиғи кўринади: чўмичсимон бурмалар, ноксимон синуслар, товуш бурмалари, чўмичсимон тоғайлар ва чўмичсимонаро бўшлиқ.
Иккинчи босқич – беморга “э” харфи этилиши тавсия этилади. Бунда хиқилдоқ усти тоғайи “а” харфи этилганидан кўра кўпроқ очилади.
Учинчи босқич – бемор чуқур нафас олиши керак: товуш бойламлари максимал ён тарафга ўтиб, товуш ёриғи яхши очилади ва трахея олдинги деворини хам кўриш мумкин (айрим холатларда бифуркациягача хам).
Ларингоскопияда беморга оғзини очиб тилини чиқаришга тавсия этилади, бунда шифокор (айрим холатларда беморни ўзи хам) докали салфетка орқали бўш қўли билан уни ўраб ушлайди. Ойначада халқум билан хиқилдоқни фақат чегараланган жойини кўришимиз мумкин, лекин ойначани хар хил бурчак остида бурсак, хиқилдоқни барча қисмларини кўришга имкон беради.
Бевосита ларингоскопияда турли хилдаги шпателлар ёрдамида тил илдизини пастга ва олдинга босиш мумкин. Шу туфайли оғиз бўшлиғи хиқилдоқ билан бир чизиқга тўғриланади. Бевосита ларингоскопияни афзаллиги шундаки, хиқилдоқ тўридан - тўғри кўринади, ва болаларда хамда билвосита ларингоскопия қилиб бўлмайдиган одамларга ўтқазиш мумкин. Бу амалиёт ўпка ва юрак касалликлари сабабчиси бўлган кучли хансираши бор беморларга қилиб бўлмайди.
Бевосита ларингоскопия техникаси қуйидагича амалга оширилади. Хиқилдоқ кокаинизациясидан кейин (ёш болаларда қилинмайди) бемор паст табуреткага ўтқазилади ва ўнг қўли билан докали салфетка ёрдамида чиқарилган тилини ушлаб туради. Чап қўли билан шифокор бемор юқори лабини кўтаради, ўнг қўли билан оғзига ўрта чизиқ бўйлаб тил илдизигача шпател олиб киради ва хиқилдоқ усти тоғайини кўришга харакат қилади. Бундан кейин шпател билан ёки бронхоскопик трубка орқали хиқилдоқ усти тоғайи орқасига ўтилади ва хиқилдоқ кириш қисмига тушади. Кейин эса, шпател билан хиқилдоқ усти тоғайи олдинга то товуш бойламлари кўрингунча сурилади. Айрим холатларда ёрдамчи керак бўлиб, у ўзининг бармоқлари билан бемор хиқилдоғига ташқаридан босиб туради.
Ларингоскопик текшириш пайтида биз албатта билишимиз керакки қайси анатомик тузилмаларни биз ойначада кўришимиз мумкин бўлади – ойначани тепасида олдинда жойлашган тузилмалар ва ойначани пастки қисмида орқа деворда жойлашган тузилмалар кўринади, ўнг ва чап тарафдаги тузилмалар ўз жойида кўринади, товуш ёриғи эса нафас олинаётган пайтида ойначада асоси пастда бўлган учбурчак шаклида кўринади.



Download 103,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish