Эшитиш анализаторини текшириш усуллари. Вестибуляр анализаторларни текшириш усуллари. Машғулот ўтказиш жойи, жихозланиши



Download 103,44 Kb.
bet10/20
Sana24.06.2022
Hajmi103,44 Kb.
#700095
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Эшитиш паспортини тўлдириш:
Нутқли ва комертонал текширув натижалари кейинчалик таҳлил қилиш учун эшитиш паспортига ёзилади. Қуйида эшитиш паспортининг схемаси келтирилади: ўнгда эшитиши нормал бўлган ва чапда эшитиш қобилияти бузилган текширилувчиларнинг эшитиш паспорт и схемаси келтирилган.



AD




AS

йўқ

Қ.Ш.

бор

6 м

Ш.Н.

0,5 м

6 м

С.Н.

2 м

120"

60"


В-N 120 с
С128
К-N 60 с

80"

-


50"

В-N 50 с
С2048

15"

+

Ринне тажрибаси (R)

+




Вебер тажрибаси (W)





норма

Швабах тажрибаси (Sch)

қисқартирилган

+

Желле тажрибаси (G)

+

Хулоса: товушни қабул қилишнинг бузилиши туридаги чап қулоқнинг эшитиши сусайган: чап томонлама нейросенсор қулоқ оғирлиги.




Эшитиш найининг ўтказувчанлигини текшириш

Қулоғида нуқасони бўлган беморларни текширишда эшитиш найи ўтказувчанлигини баҳолаш мажбурий текширувдир, чунки қулоқ функциясининг бузилишикўпгина қулоқ касалликларининг юзага келиши ва кечишида муҳим роль ўйнайди. Эшитиш найи ўтказувчанлигини (қулоқларнинг барофункциясини) аниқлаш учун қуйидаги синовлар ўтказилади: оддий ютиниш, бурунни беркитиб туриб ютиниш (Тойнби синови), бурунни беркитиб туриб пуфлаш (чираниш) (Вальсальва синови) ва Политцер бўйича қулоқларни пуфлаш. Бу синовларда эшитиш найларининг ўтказувчанлиги Пухальский усули бўйича ёки қулоқ манометрияси ёрдамида баҳоланади (Воячек, Герасимов, Светлаков ва бошқаларнинг манометрлари қўлланади). Пухальский бўйича барофункцияни баҳолашда учларида кичкина оливалар бўлган резина трубка (Лице отоскопи) нинг бир учи беморнинг қулоғига қўйилади, иккинчиси эса - врачнинг қулоғига. Беморга юқорида келтирилган синовларни бажариш таклиф этилади ва қайси холда ҳаво қулоққа киргани аниқланади (енгил «чертиш” ёки қарсиллаш хисси). Қулоқ манометрлари принципиал равишда бир учига олива ёки резина манжет кийдирилган шиша капилляр найчадан иборат. Текшириш қуйидаги тарзда ўтказилади. Текширилаётган шахснинг ташқи эшитиш йўлининг парда-тоғай бўлимига герметик равишда манометр ўрнатилади (олива ёки манжетка эшитиш йўлининг кенглигига қараба танланади), унинг тирқишига эса (капилларли қисмига) бир томчи бўялган спирт томизилади. Беморга худи шу синовларни бажариш таклиф этилади ва капиллярдаги бўялган спирт қайси холда силжиши рўй бериши аниқланади.


Тойнби усули, оғиз ва бурун беркитилган холда ютиш ҳаракатларини бажаришда эшитиш найларининг ўтказувчанлигини аниқлаш имконини беради (норма холатида қулоқларда силкиниш сезилади).
Вальсава усули. Текширилаётган шахсдан оғиз ва бурун зис ёпилган холатда чуқур нафас олиш сўнг эса экспирация (пуфлаш) қилиш сўралад. Нафас билан чиқарилаётган ҳаво босими остида эшитиш найлари очилади ва ҳаво куч билан ноғора бўшлиғига киради; бу бемор сезадиган енгил қарсиллаш билан кечади, врач эса отоскоп ёрдамида ўзига хос шовқинни эшитади. Эшитиш найлари шиллиқ қобиқлари касалланганда Вальсальва тажрибаси амалга ошмайди.
Политцер усули. Қулоқ баллонининг олтиваси буруннинг ўнг тешигига киритилади ва чап қўлнинг иккинчи бармоғи билан ушлаб турилади, биринчи бармоқ билан эса чап бурун қаноти бурун тўсиғига босилади. Битта олива текширилаётган шахснинг ташқи эшитиш йўлига киритилади, иккинчиси эса- врач қулоғига ва бемордан «пароход” ёки “раз, два, три” сўзларини айтиш сўралади. Унли товуш талаффуз этилаётганда ўнг қўлнинг тўрт бармоғи билан баллон қисилади (биринчи бармоқ тиргак вазифасини ўтайди). Унли товуш талаффуз этилаётганда пуфлаш вақтида юмшоқ танглай орқага тортилади ва бурун-ҳалқумни ажратади; ҳаво бурун-ҳалқумнинг берк қисмига киради ва бир меръёрда барча деворларга босим беради; ҳавонинг бир қисми куч билан эшитиш найларининг ичига киради, бу отоскопда ўзига хос товуш билан аниқланади. Политцер бўйича пуфлаш худди шу тарзда буруннинг чап қисми орқали бажарилади.
Эшитиш найлари ўтказувчанлигини текшириш натижалари қуйидаги тарзда баҳоланади:
Ютишда эшитиш найлари ўтказувчан – 1 даражали барофункциялар;
Тойнби синовида эшитиш найлари ўтказувчан – 2 даражали барофункциялар;
Вальсальва синовида эшитиш найлари ўтказувчан – 3 даражали барофункциялар;
эшитиш найлари фақат Политцер бўйича пуфлашда ўтказувчан – 4 даражали барофункциялар.



Download 103,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish