Эшитиш анализаторини текшириш усуллари. Вестибуляр анализаторларни текшириш усуллари. Машғулот ўтказиш жойи, жихозланиши



Download 103,44 Kb.
bet12/20
Sana24.06.2022
Hajmi103,44 Kb.
#700095
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Рентгенологик текшириш

Чакка суякни рентгенологик текшириш – ЛОР текшириш амалиётида кенг қўлланадиган, етарлича маълумот берадиган текширув. Унинг ёрдамида патологик жараённинг локализацияланиши ва тарқалиши тўғрисида, кўп холларда эса касаллик характери тўғрисида ҳам фикр юритиш мумкин. Бундан ташқари қулоқ тузилишининг анатомо-топографик хусусиятлари (сигмасимон синуснинг жойлашиши, ташқи ва ички эшитиш йўлининг кенглиги, ўрта ва ички қулоқнинг тузилиши ва ҳ.к.) тўғрисида ҳам фикр юритиш имкони мавжуд.


Чакка суяги рентгенографияси ва томографиясининг кўпгина усуллари мавжуд бўлиб, улар ўзаро марказий нурнинг йўналиши билан фарқ қилади. Бироқ кўпроқ чакка суякнинг ён томондан, қиялашган ва аксиал проекциясидаги рентгенография кифоя қилади (Шюллер, Стенверс ва Майер усуллари).
Ўрта қулоқнинг сурункали шамоллаши ва унинг кўп холлардаги асорати бўлган – холестеатоманинг рентгендиагностикаси катта аҳамиятга эга. Бунда рентгендиагностиканинг қийинчилиги ўрта қулоқнинг кичик тузилмалари, одатда холестеатома бўшлиғининг кичиклиги ва жойлашиши (кўпинча ноғора устидаги бўшлиқда) билан боғлиқ бўлади. Рентгенологик жиҳатдан холестеатома бўшлиғи интенсивлиги бўшлиқ катталиги ва локализациясига боғлиқ бўлган, структурасиз ёруғлик аломатлари билан характерланади, эпитимпанитлар учун патогномик бўлиб эса аттикнинг латерал девори яхлитлигининг бузилиши (деструкцияси) ҳисобланади.
Қулоқнинг хавфсиз ва хавфли шишларида рентгендиагностика катта аҳамиятга эга. Сўнгилари яққол намоён бўлган суяк деструкцияси участкалари мавжуд бўлган остеопароз аломатлари билан характерланади. Қулоқ жароҳатларида ҳам рентгенодиагностика муҳим аҳамиятга эга. У синиш ва дарз кетишларнинг характери ва узунлиги, бегона предметларнинг мавжудлиги ва локализацияси ҳақида маълумот беради.
Сўнгги йилларда чакка суягини рентгенологик текширишнинг яхшироқ усули – компьютер тамографияси тобора кенгроқ қўлланмоқда. Бу усул инсон танасининг исталган жойида кўндаланг кесимининг тасвирини олиш ва врачга алоҳида аъзоларни ёки уларнинг бир қисмини кўрсатиш имконини беради, рентгенологик текшириш маълумотлари бўйича эса улар ҳақида фақат воситали белгилар орқали хулоса чиқариш мумкин. Компьютер тамографияси негизида маълум қонуният ётиб, унга кўра объектнинг образини унинг проекциялари тўплами бўйича аниқ ҳосил қилиш мумкин. Усулнинг моҳияти шундан иборатки, рентген нурларининг тутами организмнинг текширилаётган қисмига турли кўпсонли йўналишлардан туширилади ва текширилаётган қатлам атрофида қадамба-қадам айлантирилади. Инсон организмининг аъзолари ва тўқималари рентген нурини бир текис ютмайди ва бинобарин турли ютиш коэффициентига эга, шу боис соғлом ва патологик тўқтималар учун мазкур коэффициентларнинг нисбати бўйича патологик жараённинг мавжудлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. Визуал тасвир учун ЭҲМ телевизион қурилма экранига текширилаётган қатламнинг ҳар бир нуқтаси рентген нурини ютиш қийматини чиқариб беради, бу ёруғликнинг тегишли градацияси кўринишида акс эттирилади.

Download 103,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish