Эшитишни электроакустик аппаратура ёрдамида текшириш
Эшитиш анализатори функциясини электроакустик аппаратура ёрдамида текширишнинг асосий вазифаси эшитиш кучини, унинг турли касалликларда шикастлани характери ва даражасини ҳар томонлама аниқлашдан иборат.
Электроакустик аппаратурани эшитишни текшириш учун қўллаш эшитиш функциясини текширишнинг бошқа (нутқли, камертонли) усуллари олдида қатор афзалликларга эга: товуш қўзғатувчисининг кучини умумий қабул қилинган бирликларда – децибелларда дозировкалаш имкони, қулоқ оғирлиги яққол намоён бўлган беморларда эшитишни текшириш, бунда бир вақтда иккала қулоқни текшириш мумкин, чегарадан юқориги аудиометрия ёрдамида турли диагностик тестлар ўтказиш, ток кучланишининг ўзгармаслиги (стабиллиги) туфайли, узоқ вақт давомида товуш сигнали даражасини бир текис ушлаб туриш. Гарчи нутқли текшириш эшитиш учун адекватроқ бўлгани билан ўз афзалигига эга, чунки инсон учун эшитишнинг алоҳида характеристикалари эмас, балки жонли нутқни қабул қилиш муҳим. Камертонли усул ҳам врач амалиётида зарур, чунки мураккаб аппаратурасиз бирламчи кўрикнинг ўзидаёқ эшитишнинг бузилишининг асосий характерини аниқлаш имконини беради.
Товуш анализаторини текширишда қандай қўзғатувчидан фойдаланилаётганга қараб барча аудиометрик усуллар уч гуруҳга бўлинади – тонал, нутқли ва шовқинли. Бундан ташқари, зарурат туғилганда эшитишни Б.М.Сагалович бўйича ультратовуш билан текшириш қўлланади.
Тонал аудиометрия турли - 100 Гцдан 8000 ГЦгача бўлган частотали соф тонларни қўллашга мўлжалланган. Нутқли аудиометрия магнит пластинка ёки тасмага ёзиб олинган сўзли тестларни қўллайди. Шовқинли аудиометрияда товуш генератори ёрдамида ҳосил қилинадиган оқ шовқин деб аталувчи шовқин соф тонлар билан бирга қўлланади.
Қўзғатувчининг кучига қараб аудиометриянинг барча усуллари икки гуруҳга бўлинади: чегаравий ва чегара устидаги. Чегаравий аудиометрия чегаравий интенсивликдаги, яъни зўрға эшитиладиган товушлар билан ўтказилади. Чегара устидаги аудиометрия етарлича баланд товушлар билан ўтказилиб, уларнинг интенсивлиги чегаравий қабул қилишдан анча юқори.
Психофизиологик нуқтаи назардан, мавжуд бўлган усуллар икки турга бўлинади: субъектив ва объектив. Субъектив усуллар, ёки субъектив аудиометрия, текширилаётган шахснинг субъектив хиссиётларига ва унинг иродасига боғлиқ бўлган онгли, жавоб қайтарувчи реакциясига асосланади. Объектив ёки рефлектор аудиометрия текширилаётган шахснинг, организмда товушнинг таъсирига жавоб тариқасида юзага келадиган ва унинг иродасига боғлиқ бўлмаган, рефлектор шартсиз ва шартли жавоб қайтарувчи реакциясига асосланади.
Текшириш усулларининг бундай турли-туманлиги аудиология олдида турган вазифалар, клиник отиатрия, хусусан отожарроҳлик эҳтиёжлари билан белгиланиб, отожарроҳлик учун товуш анализаториниг шикастланиш характери ва даражасини билиш ўта муҳим.
(1) Тонал чегаравий аудиометрия. Текшириш ҳавода ва суякда юзага келтириладиган турли частотали товушларни қабул қилиш чегарасини аниқлашдан иборат. Бунинг учун эшитиш аъзосининг ҳаво наушникларидан ёки суякли телефондан узатиладиган турли частотали товушларни қабул қилишга бўлган сезгирлигининг чегараси аниқланади. Текшириш натижалари “уодиограмма” деб аталадиган махсус сетка-бланкка киритилади. Аудиограмма чегаравий эшитишнинг график тасвиридир. Шундай қилиб тонал чегаравий аудиограмма авваломбор эшитиш кучини аниқлаш имконини беради. Ҳаво ва суякли ўтказувчанликнинг чегаравий эгри чизиқлари характери ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича бемор эшитишининг сифат характеристикасини ҳам олиш мумкин, яъни товуш ўтказиш, товуш қабул қилишда бузилишлар ёки аралаш нуқсонлар бор-йўқлиги аниқланади.
Товуш ўтказишнинг бузилиши аломатлари: эшитиш чегарасининг ҳаво ўтказувчанлигида, кўпроқ паст ва ўрта частоталарда ва камроқ юқори частоталар диапазонида ортиши, суякли ўтказувчанлик бўйича эшитиш чегараси етарлича яхши бўлиб қолади, суякли ва ҳаво ўтказувчанлигининг эгри чизиқлари ўртасида каттагина ҳаво-суякли узилиш мавжуд.
Товушни қабул қилишнинг бузилиши аломатлари: ҳаво ва суякли ўтказувчанли бир хилда бузилган, ҳаво-суякли узилиш деярли йўқ, бошланғич босқичларда асосан юқори тонларни қабул қилиш бузилади, кейинчалик бу аломат барча частоталарга тарқалади, чегаравий эгри чизиқларда узилишлар мавжуд, яъни у ёки бу частоталарни қабул қилишнинг йўқлиги, бир ёки икки частота сақланиб қолган эшитиш “оролчаларининг” мавжудлиги, аудиограммада суякли ўтказувчанлик эгри чизиғининг йўқлиги.
Аралаш оғир қулоқлик аудиограммада товуш ўтказиш ва товуш қабул қилишнинг бузилиши аломаталарининг мавжудлиги билан характерланади, яъни суякли ўтказувчанликда эшитиш чегарасининг ортиши билан бир қаторда «суякли-ҳаво интервали” мавжуд, бунда ҳаво ўтказувчанлигидаги эшитишнинг йўқолиши суякли ўтказувчанликдаги йўқотишдан устун бўлади.
Товуш анализаторини тақсимлашнинг анатомик схемасига биноан товуш ўтказувчи бўлим ташқи, ўрта ва ички қулоқнинг суюқ мухитидан иборат, товуш қабул қиладиган бўлим эса рецептор, спиралли ганглий, асабларнинг VIII чи жуфтининг ўтказувчи йўлларини, марказий ўтказувчилар ва қобиқли қисмни ўз ичига олган, ретролабиринтли қисмдан иборат.Тонал чегаравий аудиометрия товуш анализатори бўлимлари бўйича нуқсонларни локализациялашни белгилаш имконини, батафсил деталлаштирмасдан, фақат умумий кўринишда беради. Қулоқ оғирлиги шаклларини аниқлаштириш қўшимча усуллар ёрдамида амалга оширилади: чегара устидаги, нутқли ва шовқинли аудиометрия ва эшитишни ультра товуш ва паст частотали тонлар билан текшириш.
(2) Тонал чегара усти аудиометрия. Чегаравий интенсивликдаги паст товушлар билан текшириш товуш анализаторининг кундалик ҳаётда учрайдиган, интенсивлиги чегаравий интенсивликдан анча юқори бўлган, турли товушли қўзғатувчиларни, хусусан сўзлашиш нутқини қабул қилиш қобилияти тўғрисида тўлиқ тасаввур бермайди. Касал қулоқ рецепторидаги айрим нуқсонли ўзгаришларда, масалан, нейросенсорли қулоқ оғирлигида, эшитиш қобилиятининг пасайиши билан бир қаторда, баланд товушларга таъсирчанлик кучаяди, бунда товуш баландлигини қабул қилишнинг ортиши шу қадар тез содир бўладики, нормага соғлом қулоққа нисбатан тезроқ етади. Бундай холат товуш баландлигини рекругирлаш ёки текислаш (recruitment phenomenon, s. Loudness recruitment) феномени номини олди. Бу феномен товуш баладлигининг тезлашган ортиши феномени (ФУНГ) сифатида маълум. Бутун чегара усти аудиометрияси, кохлеар аппарати шикастланиш даражасини топик аниқлашда дифференциал-диагностик аҳамиятга эга бўлган, мазкур феноменни бевосита ёки билвосита аниқлайди. Бу феноменни аниқлашнинг 30 дан зиёд усули мавжуд. Умумий қабул қилинган ва энг кўп тарқалгани Фаулер, Люшернинг классик услуби, SISI-тест – товушнинг қисқа ортишига сезгирликиндекси ҳисобланади.
ФУНГ га клиник текшириш вақтида шубҳа туғилиши мумкин. Бундан беморнинг баланд товушларни кўтара олмаслигидан шикоят қилиши, айниқса касал қулоғи билан, шивирлаш ва сўзлаш нутқларини қабул қилиш орасида диссоциациянинг мавжудлиги далолат беради – шивирловчи нутқни бемор умуман қабул қилмайди ёки чаноқ яқинидагина қабул қилади, сўзлаш нутқини эса 2 м дан ортиқ масофада ҳам эшитади, Вебер тажрибаси ўтказилганда товуш қабул қилиш латеризацияси ўзгаради ёки тўсатдан йўқолиш, камертонал текширишда камертон касал қулоқдан аста узоқлаштирилганда камертонни эшитиш тўсатдан йўқолиш содир бўлади.
(3) Эшитишнинг ультратовушга сезгирлигини текшириш. Нормал эшитувчи киши ультратовушни суяк ўтказувчанлигида 20Гц ва ундан ортиқ диапазонда қабул қилади. Чиғаноқнинг шикастланиши билан боғлиқ бўлмаган, қулоқ оғирлигининг турли шаклларида, ультратовушни қабул қилиш нормадагидек сақланиб қолади. Чиғаноқ шикастланганда, ультратовуш ва нутқ частоталарини (8000Гц гача) қабул қилиш кшп холларда мос келмайди, бу шикастланиш холатини аниқлаштиради. Бундан ташқари ультратовушларни латерализациялашни текшириш катта аҳамиятга эга. Бир томондан у, оддий товушлар аниқ тасаввурни бермаганда, латерализациянинг мавжудлигини аниқлаштиради, Иккинчи томондан, оддий товушлар ва ультратовушлар латерализацияси йўналишининг диагностик фарқланиши анча катта, масалан, Меньер касаллигида.
(4) Нутқли аудиометрия. 19330 йилда амалиётга нутқли аудиометрия ёрдамида эшитишни текширишнинг тадбиқ этилиши оториноларингологиянинг катта ютуғи бўлди, чунки товуш анализаторининг функционал холатини яхшироқ аниқлаш имконини берди. Ҳозирги кунда нутқли аудиомтерия учта усул билан амалга оширилади: ҳаво наушниклари орқали, суяк телефони орқали ва эркин ҳаво майдонида.
Нутқли аудиометриянинг тузилиши тонал аудиометрияга ўхшаш. Фарқи шундан иборатки, товушларни бостириш учун қўлланадиган частоталар генераторидан ташқари, магнитофон қўлланиб, унинг ферромагнит тасмасига махсус нутқ жадвалининг сўзлари ёзилган.Жадвал учун сўзларни танлашда нутқнинг асосий физик кўрсаткичлари: унинг амплитудали характеристикаси (товушнинг акустик қуввати), частотали характеристикаси (акустик спектри), вақт характеристикаси (товуш давомийлиги) ва нутқнинг ритмо-динамик таркиби ҳисобга олинади. Товушлар баланд ва ўрта, ёки кўпроч паст частоталардан иборат бўлган мурккаб, оддий сўзлардан ташкил топган, улар катталар, мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларни текширишга мўлжалланган.
Нутқ аудиометрияси нутқ аниқлиги чегараларини аниқлашга асосланган. Аниқлиги деганда тўғри тушунилган сўзлар сонининг умумий эшитилган сўзлар сонига нситбати тушунилиб фоизларда ифодаланди. Чунончи, бемор тинглаш учун берилган 10 та сўздан 10 та сўзнинг ҳаммасини тўғри тушунган бўлса, бунад анпиқлик 100% бўлади, агар 8,5,2 та сўзни тўғри тушунган бўлса, у холда мос равишда аниқлик 80 ,50 ва 20% бўлади ёки нутқ аниқлиги чегаралари 100, 80, 50, 20% бўлади.
Бошланғич ёки биринчи чегара бўлиб нутқнинг аниқлик даражаси эмас, балки эшитишни қабул қилиш даражаси ҳисобланади, бу чегара текширилаётган шахсда ноаниқ характердаги товушларни қабул қилина бошланишининг пайдо бўлиши билан ифодаланади. Нормада у аудиометрнинг калиброкасига қараб 0-10 дБ даражада аниқланади. Нутқ аниқлигининг 100% чегараси нормада кўп холларда 20-30 дБ даражада бўлади, яъни номарл эшитувчи киши қаблу қиладиган шивирловчи нутқ баландлиги даражасига тенг.
Тонал аудиграммадан фарқли ўлароқ, нутқли аудиограммада абсциссалар ўқида децибеларда ифодаланган нутқ интенсивлиги даражалари жойлаштирилган, 10 дБ интервал билан 0 дан 120 гача, ординаталар ўқида – пастдан юқорига қараб нуқт аниқлигининг фоизлари, 10% интервал билан 0 дан 100% гача.
Товуш ўтказувчанлиги бузилганда одатда ҳар доим чегара нутқ аниқлигининг 100% га етади, агар товуш интенсивлиги оширилса. Тонал ва нутқли аудиограммалар солиштирилганда, одатда, нутқ частоталари диапазонида (500-4000 Гц) тонал аудиограмма бўйича эшитишнинг ўртача йўқолиши қанча децибеллни ташкил этса, нутқ қабул қилиш чегараси ҳам шунча децибеллга нормадан кам бўларкан.
Товуш қабул қилиш бузилганда, нутқни қабул қилиш чегараси тонал аудиограмма бўйича нутқ частоталари диапазонида қулоқ оғирлигининг ўртача даражасига мос келади. Бу холл 100% нутқ аниқлиги чегарасига тегишли, бунда кўп нарса қулоқ оғирлигининг даражасига ҳам, товуш баладлигининг тезлашган ортиши феномени (ФУНГ) нинг яққоллигига ҳам боғлиқ. Қулоқ оғрилиги даражаси унча катта бўлмаганда ва ФУНГ унча яққол намоён бўлмаган холда аниқликнинг 100% чегараси сақланади, ФУНГ яққол намоён бўлган холда бу чегара товуш баландлиги кескин ва хатто оғриқли ортиши сабабли йўқ бўлиши мумкин. Бундай холларда нутқни бундан кейин баландлатиш аниқликнинг тез камайишига олиб келади. Бундай беморларда тонал аудиограммалардаги унча кучли бўлмаган қулоқ оғирлиги нутқ аниқлигининг яққол намоён бўлган бузилиши билан бирга кўринади. Бундай маълумотлар яққол намоён бўлгун товуш баладлигининг тезлашган ортиши феномени сабаб бўлган, тонал-нутқли диссоциациядан далолат беради.
Ретрокохлеар ва ретролабиринтли шикастланишларда ҳам тонал-нутқли диссоциация кузатилади, аммо юқорида кўрсатилгандан фарқли ўлароқ, у мазкур феномен билан тушунтирилмайди, чунки бу нуқсонда бу феномен одатда бўлмайди. Бу ерда аниқликнинг бузилиши ўтказиш йўллари, эшитиш марказлари ва қобиқ қисмлардаги органик бузилишлар билан тушунтирилиши мумкин. Товуш қабул қилиш анча бузилганда нутқ аниқлигининг 100%ли чегарасига одатда эришиб бўлмайди.
(5) “Объектив аудиометрия”. Бундай текшириш товуш анализатори марказий бўлимлари шикастланганда унинг функцияси ҳолатини баҳолашда, меҳнат ва суд-тиббиёт экспертизасини ўтказишда муҳим аҳамият касб этади.
Товушга шартсиз рефлекс бўлиб қорачиқларнинг кенгайиши (чиғаноқ-қорачиқли реакция), қовоқларни юмиш (ауропальпебрал, пирпиратувчи рефлекс) кўринишидаги реакция бўлади. Кўпроқ тери-гольваник ва қон томири реакциялари қўлланади. Товуш қўғатувчиси кўп марта қўлланса тери-гольваник реакция сўниши мумкин, оғриқли қўзғатувчида эса у узоқ давом этади. Товушли ва оғриқли қўғатувчини бирга қўллаб, шартли тери-гальваник рефлексни ҳосил қилиш ва унинг ёрдамида эшитиш чегараларини аниқлаш мумкин.
Қон томирли реакция плетизмография ёрдамида қайд этилади. Товуш қўғзатувчисини бошқа шартсиз қўзғатувчилар (оғриқли, совуқ қўзғатувчилар) билан бирга қўллаб товушга шартли рефлекс ҳосил қилиш ва эшитиш черагаларини аниқлша мумкин.
Ёш болаларда реакцияни кўпроқ ўйинли аудиометрияда қайд қилишади, бунда товуш қўзғатувчини бола тугмачани босганда пайдо бўладиган расм билан бирга қўллашади. Дастлаб бериладиган баланд товушлар пастроғига алмаштирилади ва эшитиш чегараси аниқланади. Эмизикли ва кичкина болаларда, ҳамда ақли заиф кишиларда эшитишни текшириш махсус усул ёрдамида амалга оширилиб, унда аудиометрия товуш сигналлари мия қобиғида ҳосил қилган ЭЭГ да ҳосил қилган потенцил билан бирга қайд қилинади. СВП (келтириб чиқарилган эшитиш потенциаллари) номини олган бу усул психикаси нормал бўлган шасларда ҳам қўлланиши мумкин ва у диагностика амалиётида кенг ўрин олган. Товуш сигналларига ЭЭГдаги жавоблар (одатда товуш черткилари деб аталадиган қисқалари -1 ме гача,) жуда кучсиз бўлгани сабабли – 1 мкВ дан кам, уларни қайд қилиш учун компьютер ёрдамида ўларнинг ўртача қиймати олинади. Қисқа латентли келтириб чиқарилган эшитиш потенциаллари (КСВП) кенгроқ қўлланиб, товуш анализатори қобиқли йўлларининг алоҳида тузилмаларининг холати ҳақида тасаввур беради. Аммо улар маълум частотали рағбатлантиришга қарши реакция ҳақида ҳеч қандай тасаввур бермайди (чунки рағбат қисқа бўлиши мумкин).Бу борада узун латентли келтириб чиқарилган эшитиш потенциаллари (ДСВП) кўпроқ маълумот бериши мумкин. Улар мия эшитиш қобиғининг нисбатан узун, яъни маълум частотага эга бўлган товуш сигналалрига қарши жавобларини қайд этади, уларни турли частоталарда эшитиш сезгирилигини аниқлашда қўллаш, яъни ўзига хос аудиограммани ҳосил қилиш мумкин. Албатта бу пациентнинг онгли жавобларига асосланган оддий аудиограмма қўллана олмайдиган ёш болаларни текшириш амалиётида ўта муҳимлиги тушунарли. Шу билан бир вақтда ДСВП артефактлар беради ва ўзларни қайд этиш учун нейротропик тинчлантирувчи воситаларни қўллашни, қатор ҳолларда эса текширилаётган болага наркоз беришни талаб қилади.
Умуман СВП – аудиологик диагностикада анча қизиқиш уйғотувчи истиқбол. У илмий ўрганиш ва амалий қўлланиш жараёнида такомиллашиб, янги имкониятлар билан бойиб боради. Бироқ шуниси ҳам аёнки, гап бу ерда субъектив англаш сифатидаги эшитиши ҳақида эмас балки электр жавоблар устида кетмоқда ва диагностикалаш вақтида хулоса чиқаришда хатоликларга йўл қўймаслик ва умуман эшитиш функцияси холатини номаллаштириш учун натижаларни талқин қилишда, уларни қайд этишда маълум даражада эҳтиёткор бўлиш керак.
Ниҳоят, замонавий амалий аудиологияда кенг қўлланадиган «объектив” усулдан бири акустик импедансометрия ҳисобланади. У иккита процедурадан иборат: 1) ноғора пардасининг ташқи босимнинг (атмосфера босимининг) дозаланган максимумдан минимумгача ўзгариши остидаги импедансини қайд қилишдан иборат бўлган тимпанометрия ва 2) қулоқ ичидаги мушкаларнинг (асосан стпедиал мушак) ноғора пардасининг товуш билан қўзғатилишига қарши рефлексини қайд этиш.
Тимпанометрия ўрта қулоқнинг тимпано-оссикуляр тизимининг ҳаракатчанлигини ва эшитиш найининг ўтказувчанлигини баҳолаш имкнини беради. Ўрта қулоқ мушакларининг рефлексии эса эшитиш функцияси тўғрисида тасаввур беради. Иккала усул ҳам тонал аудиометрия билан бирга ҳам катта ёшдаги пациентларда, ҳам энг муҳими, оддий аудиометрия усули ёрдамида боладан жавоб олиб бўлмаган холда, кичик ёшдаги болаларда қулоқ касалликларини диагностикалашни яхшилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |