Эшитиш анализаторини текшириш усуллари. Вестибуляр анализаторларни текшириш усуллари. Машғулот ўтказиш жойи, жихозланиши



Download 103,44 Kb.
bet6/20
Sana24.06.2022
Hajmi103,44 Kb.
#700095
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Риноскопия

Олдинги, ўрта ва орқа риноскопия мавжуд.


Олдинги риноскопия бурун кенгайтиргичи орқали пешона рефлектори ёрдамида ёритилганда ўтқазилади, бунда бурун кириш қисми яхши кенгайтирилиб, кўриш учун яхши шароит яратилади. Бурун кенгайтиргич размери бемор ёшига боғлиқ бўлади.
Биринчи позициясида бурун бўшлиғи туби, пастки бурун чиғаноғини олдинги қисми, пастки бурун йўли, қонаш сохаси (locus Kiesselbachii) жойлашган бурун тўсиғини олдинги-пастки қисмлари, иккинчи позицияда – орқага ва пастга қаратилганда ўрта бурун чиғаноғини олдинги қисми ва хид сезиш тирқиши (юқори бурун чиғаноғи олдинги риноскопияда хар доим кўринмайди) кўринади. Бурун йўлари тўғри ва кенг бўлганда, айрим холатларда бурун чиғаноғини ва бурун тўсиғини орқа қисмлари, бурун-халқум орқа деворини бир қисми кўринади (олдинги чуқур риноскопия).
Орқа риноскопия бурун-халқум ойначаси орқали 115 градус бурчаги остида бурун билан нафас олинганда халқум бўшлиғига олиб кирилиб ўтқазилади, бу холатда юмшоқ танглай пастга тушиб бироз орқага ўтади. Бемор албатта тилини ташқарига чиқазмайди, ва шифокор шпател билан уни пастга босади, бурун-халқум ойначаси танглай тилчаси тегидан кўзгуси билан юқорига қаратилган холатда олиб кирилади. Текшириш жараёнида юмшоқ танглай пастга ва олдинга осилиб қолмаслиги учун бемор максимал холатда уни бўшаштириб туриши лозим. Бунда бемор оғзини очиб, бурундан нафас олади. Бундай холатда хаво окимини асосий массаси оғиз орқали ўтмасдан, бурун-халқум бўшлиғи орқали ўтади. Агар юмшоқ танглай етарли даражада осилиб қолмаса ва бурун-халқум бўшлиғини кўра олмасак, тил илдизи, халқум орқа девори ва юмшоқ танглай 10% ли кокаин ёки 3% ли дикаин эритмаси билан суртилади. Орқа риноскопияда юмшоқ танглайни орқа юзаси, дўмоғ суягини чизиғи ва учта ярус шаклида жойлашган бурун чиғаноқлари билан хоаналар кўринади. Ўрта бурун чиғаноғини пастки кисмини ва олдинги риноскопияда кўринмайдиган юқори бурун чиғаноғини хам кўриш мумкин.
Орқа риноскопияни хар доим хам ўтқазиб бўлмайди, айниқса болаларда. Бундай холатларда бармоқ билан текшириш усули ўтқазилади (текширувчининг кўрсаткич бармоғи албатта антисептик билан ишлов берилган бўлиши керак). Текширувчи беморнинг ўнг томонидан туриб, унинг оғзи орқали бармоқ халқумнинг орқа деворигача киритилиб, уни юқорига букади. Бармоқ халқумни бурун қисмигача олиб кирилади. Муолажа бир неча сония вақт олади.



Download 103,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish