СЭп муфтасини монтаж қилиш да (6.21–расм, а, қаранг) корпуснинг ярим муфталари улунадиган кабелларнинг учларига кийдирилади, ярим муфталар уланадиган кабелларнинг учларига кийдирилади, ярим муфталар кабелларнинг ишлов берилмаган томонига сурилади. Кабелларнинг ишлов берилмаган мтомони муфталарнинг ички бўшлиқлари ифлосланмаслиги учун олдиндан тоза латта билан ўраб қўйилади. Кабелларнинг томирлари кавшарлаб ёки пайвандлаб уланади ва кабелнинг поьонасимон изоляциясига, уларни қўрғошин муфталарда улашдагига ўхшатиб ишлов берилади. Ундан кейин ярим муфталар вақтинчалик уланадиган қисмга сурилади ва ерга уланадиган сим кейинчалик (сим икки қисмга бўлингандан кейин) муфтанинг ташқарисига чиқаришга етарли бўлиши учун узунлиги қандай бўлиши аниқланади.
Ерга уланадиган сим тайёрланади. Бунинг учун поливинилхлорид изоляцияси симнинг учидан изоляцияси (очиқ симга кийгизилган поливинилхлорид найча) олинади, бунда симнинг муфтадан ташқарида бўлган ҳамма қисмида сақланиб қолиши ва ҳар томондан 15 мм узунликда герметиклайдиган қопламага кириши керак. Ерга уланадиган сим очилган қисмнинг узунлиги, уни кабелнинг зирҳига ва қобиғига яхшилаб кавшарлаб улаш учун етарли бўлиши лозим.
Ярим муфталарни кабеллар бўйлаб олдинги жойига (ишлов берилмаган қисми томонига) сурилади ва ерга уланадиган сим зирҳ лентага ва қобиққа юмшоқ рухланган сим бандаж 4 билан боьланади, ундан кейин кавшарланади. Қоғоз изоляциядан рангли ленталар олинади, қоғоз изоляция ацетонда ёки тоза авиацион бензинда ҳўлланган латта билан артиб ёғсизлантирилади. Зирҳ ва қобиқ поьоналари пўлат чўтка билан тозаланади, бунда алюминий қобиққа эпоксид компаунд қатлами суртиб ишлов берилади. Зирҳ ва қобиқнинг тозаланган поьоналарига икки қават ойна лента ёки ҳар бир ўрамига яхшилаб эпоксид қатлами суркалган пахта ипидан герметиклайдиган қоплама 8 ўралади. Қоплама ўрамлари олдингисининг ярмини қоплайдиган қилиб ўралади ва қобиқнинг четига 5 мм етмаслиги лозим.
Томирларнинг очилган қисмига икки қатламли эни 16 мм бўлган эпоксид компаунд билан яхшилаб мойланган ойна–лента бир–бирининг устини ярмини қоплайдиган қилиб ўралади. Бунда ўраш томирларининг уланган жойлари билан завод изоляцияси орасидаги оралиқни тўлдиришдан бошланади. Бунинг учун бўйламасига кесилган ва икки қават қилиб букланган ойна–лентадан фойдаланилади. Томирларининг изоляцияланган қисмларига яхшилаб мойсизлантирилган тиргаклар 2 ўрнатилади ва улар томирларга қуруқ даьал ип бандаж билан маҳкамланади. Ярим муфталар туташтириладиган қисмига сурилади ва кабелларни муфтага киритиладиган жойларини смолаланган лента билан зичлаштирилади.
Муфтанинг оғзидан чиқарилган, ерга уланадиган симлар кавшарлаб ёки пресслаб бириктирилади. Ерга уланадиган симлар уланган жойлар ички қатламларигача эпоксид компаунди қопланган пахта ипи қатлами билан изоляцияланади. Компаунд оқиб кетмаслиги учун ярим муфталар туташган жойлардаги тешиклар пластилин билан беркитилади. Ерга уланадиган сим муфтанинг корпуси бўйлаб эркин ётқизилади ва рухланган юмшоқ пўлат симдан иккита бандаж билан муфта корпусига боьланади.
Муфтага эпоксид компаунди унча катта бўлмаган баландликдан эни 10–15 мм ли узлуксиз оқим тарзида қуйилади, бунда газ пуфакчалари бзага чиқишини тезлаштириш учун болғанинг ёғоч дастаси билан муфта секин уриб турилади. Қуйилгандан 12 соат ўтгандан сўнг компаунднинг қотганлик даражасини қўлда ушлаб кўриб аниқланади; 200С ли температурада қуйилгандан кейин таҳминан 12 с давомида қотади. Агар атроф муҳит ҳарорати юқорироқ ва пастроқ бўлса қотиш вақти шунга мос камаяди ёки ортади.
Эпоксид компаунди монтаж объектига маълум миқдорда қоғозга ўралган холда ва унга тўлдиргич киритилган ҳолда келтирилади. Қотиргич бевосита муфталар монтаж қилинадиган ва ишлов бериладиган жойда қўшилади. Қотиргич киритилган компаунд яхшилаб аралаштирилади, ундан кейин ҳавоси чиқиб кетиши учун 10–15 минут қолдирилади. Қотиргич қўшилгандан сўнг компаунд қуйидаги муддатлар давомида фойдаланишга яроқли бўлади.
Эпоксид компаунд, аралаштирилаётганда ва уни қолипга қўйишда учун кўзга ва юз териларига, қўлга тегмаслиги учун эҳтиёткорлик чоралари сақланаши лозим, чунки компаунднинг таркибига кирадиган кимёвий моддалар полимерланиш жараёни тамом бўлгунча заҳарли бўлади. У ишловчи танасининг очиқ жойига текканда қичиштириши ва яллиьлантирилиши мумкин.