6.18. Кучланиши 1 кВ гача бўлган куч электр жиҳозларини монтаж қилиш
”Куч электр жиҳозлари” тушунчасига ток ўтказгичлар, электр двигателлар, аппаратлар ва токининг тури, кучланиши, тайёрланиш тузилиши ва ўзининг техник тавсифи билан фарқ қилинадиган катта номенклатурадаги тақсимлаш қурилмалари киради.
Шинали ўтказгичлар, электр двигателлар ва юргизиш–ростлаш аппаратлари кўпчилик саноат куч электр жиҳозлари ҳисобланади.
6.19. Шинали ўтказгичларни монтаж қилиш . 6.19.1. Шинали ўтказгичлар ҳақида умумий маълумотлар
Электр энергиясини канализация қилиш учун хизмат қиладиган ва турли профилли шиналар, изоляциялайдиган деталлар ва ушлаб турувчи тузилишларлардан тузилган қурилма шинали ўтказгич дейилади.
Ток ўтказувчи қисмларига қўл тегизишдан ва атроф муҳит таъсиридан ҳимоялаш усулига қараб шинали ўтказгичларни очиқ, ҳимояланган, ёпиқ, сув сачрашидан ҳимояланган ва чанг ўтказмайдиган турларга бўлинади. Очиқ ва ҳимояланган шинали ўтказгичлар электр монтаж тановорлари устахоналари (МЭЗ) тайёрланади, ёпиқ, суюқлик сачрашидан ҳимояланган ва чанг ўтказмай–диганларини эса йирик монтаж ташкилотларининг заводлари етказиб беради.
1500 А дан ортиқ токка мўлжалланган шинали ўтказгичларни монтаж қилиш да қуйидаги чоралар кўрилиши керак:
шинали ўтказгичда, арматурада ва пўлат тузилишларда магнит оқимлари таъсирида исроф бўладиган қувватни камайтириш, бунинг учун тузилишларнинг айрим деталлари магнитмас материалдан тайёрланиши ёки магнит оқими йўлида ҳаво оралиқлари ҳосил қилиш лозим;
ёпиқ шинали ўтказгичларнинг кожухларини ерга улашда берк контурлар ҳосил бўлишига қарши; бунинг учун кожухларнинг айрим секциялари бир–биридан изоляцияланади; ҳар бир секция таянчнинг фақат битта нуқтасида ерга уланади ва бошқа маҳкамланган жойларда тузилишлардан изоляцияланади.
Шинали ўтказгичлар қурилиш конструкцияларининг ҳарорат ёки чўкиш чоклари билан кесишганда, шунингдек, шинали ўтказгичларни хавфли механик зўриқишлар пайдо бўлиши мумкин бўлган жойлар орқали (масалан, ҳароратнинг ўзгариши ёки кучли титраш натижасида) компенсаторлар ёрдамида кесиш–тирилади ва ўтказилади.
Шинали ўтказгичнинг ажралмайдиган шина секциялари одатда пайвандлаб тайёрланади.
Шинали ўтказгичлар ўрнатиладиган қурилиш конструкциялари ёнмайдиган мустаҳкам материаллардан ишланиши керак. Шинали ўтказгичлар девор ва тўсинлардан ўйиқлар ва изоляцияланган плиталар орқали ўтказилади. Очиқ шинали ўтказгич тўсиндан чиққанда унинг деворда жойлашган ток ўтказувчи қисмлари камида 3.5 м баландликда қути билан ишончли бекитилган бўлиши, қути эса ерга уланган, бўлиши лозим. Ишлаб чиқариш хоналарида, инструкцияни ўқимаган ходимлар кириши эҳтимоли бўлган ишлаб чиқариш хоналарида шинали ўтказгичнинг тоза пол юзаси белгисидан ўрнатиш баландлиги хоналар ичида ўрнатиладиган очиқ шинали ўтказгичлар учун; камида 3,5 м, ҳимояланган шинали ўтказгичлар учун камида 2.5 м бўлиши лозим. Ёпиқ шинали ўтказгичларни ўрнатиш баландлиги нормаланмаган Хоналар ичида очиқ шинали ўтказгичлардан энг яқин трубопроводларгача бўлган масофа 1 м дан, технологик жиҳозларгача – 1.5 м дан кам бўлмаслиги зарур. Ёпиқ шинали ўтказгичлар учун бу масофалар нормаланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |