Ёритиш электр


Очиқ шинали ўтказгичларни монтаж қилиш



Download 19,08 Mb.
bet73/91
Sana25.02.2022
Hajmi19,08 Mb.
#298574
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   91
Bog'liq
yoritish elektr qurilmalarining montazhi

6.19.2. Очиқ шинали ўтказгичларни монтаж қилиш


Очиқ шинали ўтказгичлар кронштейнлар, устунлар ва таянч тузилмаларда ўрнатиладиган изоляторларга больтлар ёки скобалар воситасида маҳкамланган тўғри бурчакли, қутисимон ёки найчасимон профилли пўлат, алюминий ёки мис шиналардан тузилган қурилмадир. Шинали ўтказгичларнинг таянч тузилмалари бинонинг қурилиш элекмнтларига (деворлар, шиплар, фермалар, колонналар) маҳкамланади. Шинали ўтказгичларни монтаж қилиш трассани режалашдан бошланади. Режалаш сўрилар, ҳавозалар ёки телескопик вишкаларда туриб пўлат рулетка ва андозалар ёрдамида бажарилади. Шинали ўтказгичларнинг трассаси унинг йўлида трубопроводлар, вентиляция қутиси каби цех коммуникациялари бўлмаган жойларда ўтказилиши керак, чунки шуларга ўхшаш тўсиқларни айланиб ўтиш маълум қийинчиликлар туьдиради ва шунинг учун иложи борича бундай тўсиқлардан нарида ўтказишга ҳаракат қилинади.
Шинали ўтказгичларни маҳкамлаш учун таянч тузилмалар полдан бир хил баландликда ва бир–биридан лойиҳада кўрсатилган масофада ўрнатилади. Изоляторлар таянч тузилмаларга таянч тузилмаларни деворлар, фермалар ёки колонналар маҳкамлашдан олдин ўрнатилади.
Ўлчамлари 100х10 мм ли тўғри бурчакли шиналар махсус қайчилар билан кесилади. Катта кесимли ва профилли алюминий шиналар шина кесгич станокларда ёки слесарлик дастарра билан кесилади. Тўғри бурчакли шиналарни устма–уст қўйиб, шинанинг эни 60 мм гача бўлганда иккита больт билан, эни 80 мм ва ундан катта бўлганда тўртта больт билан бириктирилади. Алюминий шиналарнинг больтлар билан туташтириладиган қисмларига олдин вазелин сурилади ва шина фрезерлаш станогида ишлов берилади ёки шиналар туташтириладиган жойда ишончли контакт ҳосил қилиш учун йирик тишли эгов билан эговланади. Больтнинг каллаги ва шайбалар қўйилади.
Алюминий шиналарни больтлар билан туташтириш унча ишончли эмас; ишлатиш давомида кўпинча баъзи бир қисмлари жуда қизиб кетиши натижасида бундай бирикмани қайтадан туташтиришга тўғри келади. Ўзгармас ёки ўзгарувчан токда электр ёй билан, шунингдек аргон–ёй билан пайвандлаб бириктиришнинг анча ишончли усули ҳисобланади. Тўғри бурчакли, қутисимон ва найчасимон профилли шиналарнинг пайвандланган бирикмалари 6.31–расм, а, б, в ларда кўрсатилган. Шиналар уларни таянч тузилмаларга ўрнатишдан олдин, бироқ фақат зарур шароитлар бўлгандагина ва шиналарни таянч тузилмаларга ётқизилгандан кейин махсус мосламалар пайвандланади.

6.31–расм. Пайвандлаб бириктирилган шиналар:




а–тўғри бурчакли, б–қутисимон, в–найчасимон.

Шинали ўтказгичларни кесимлари камида 120 мм2, қалинлиги камида 5 мм бўлган алюминий шиналардан тайёрлаш мумкин. Енгил шинали ўтказгичлар (алюминий шиналарнинг ўлчамлари 40х5 мм дан катта бўлмаганда) электр монтаж устахоналарида пайвандланган тармоқланишлари, таянч тузилмалари, изоляцияловчи деталлари ва бошқалар билан бирга ҳаммаси комплект ҳолда тайёрланади. Шиналарнинг комплектлари фазалари бўйича маркаланади, махсус мосламаларда диаметри 2 м га яқин бухталарга ўралади ва шу ҳолда монтаж қилинадиган жойга келтирилади.


Шинали ўтказгичларни монтаж қилиш да қуйидаги асосий операциялар бажарилади. Бўялган металл констукциялар бинонинг қурилиш элементларига ўрнатилади ва улар бир хил сатҳда бўлиши кўздан кечирилади, икки қўшни констукциялар орасида оьиш горизонтал бўйича 5 мм дан, вертикал бўйича 3 мм дан ошмаслиги лозим. Шинали ўтказгич фазалари бўйича полда чуватилади, қисман рихтовкаланади (терилади), пайванд бирикмаларнинг бутунлиги текширилади. Тортувчи қурилма учун таянч тузилмалар ва кронштейнлар ўрнатилади, охирги фермаларга эса чиьирнинг троси ўтказиладиган йўналтирувчи роликлар маҳкамланади. Тросснинг учи битта фазанинг шинасига маҳкамланади ва роликлар орқали дастлабки фермадан охирги фермагача тортилади. Чиьир ёрдамида шина тортилади ва уни таянч изоляторлар ва тортувчи қурилмаларга боғлаб қўйилади. Шу усулда қолган шиналар ҳам монтаж қилинади, бунда биринчи галда бинонинг деворига энг яқин жойлашган энг четки шина, ундан кейин қолганлари монтаж қилинади.
Ҳимояланган шинали ўтказгичларни монтаж қилиш ҳам очиқ шинали ўтказгичларни монтаж қилиш га ўхшаш, фақат олинадиган металл турлари ва енгил қутилари борлиги билан фарқ қилади.
Заводда тайёрланган элементлар комплекти кўринишида тайёрланган шинали ўтказгичлар констукцияси жиҳатидан анча такомиллашган ва уларни монтаж қилиш ҳам анча мураккаб.

Download 19,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish