Ерга улайдиган қурилманинг қаршилиги деб, ерга улагичнинг нисбатан қаршилиги ва ерга улайдиган симларнинг қаршиликлари йиьиндисига айтилади.
Корпус билан токли сим қисқа туташганда шу корпус билан ерга ток таралиб кетадиган зонадан ташқаридаги, лекин, 20 м дан яқин бўлмаган ернинг нуқталари орасидаги кучланиш ерга нисбатан кучланиш бўлади.
Ерга қисқа туташиши – бу электр қурилмаларининг кучланишли қисмларининг кутилмаганда тасодифий бевосита ерга ёки ердан изоляцияланмаган конструктив қисмлари билан уланиб қолишидир.
Қисқа туташган жойдан ерга ўтиб кетадиган ток ерга ўтадиган қисқа туташиши токи дейилади. Трансформаторнинг ёки генераторнинг ерга улайдиган қурилмага бевосита ёки кичик қаршилик орқали (ток трансформаторлари ва бошқа) уланган нейтраллари ерга мустаҳкам уланган нейтралp дейилади.
8.2. Ерга улагичларни монтаж қилиш
Ерга улагичлар ерга улайдиган қурилманинг энг муҳим қисми ҳисобланади ва шунинг учун уларни фақт тасдиқланган ва келишилган лойиҳа мавжуд бўлгандагина монтаж қилиш мумкин. Ерга улайдиган қурилмада табиий ва сунъий ерга улагичлардан фойдаланиши мумкин.
Табиий ерга улагичлар сифатида водопровод ва бошқа трубопроводлардан, шунингдек артизиан қудуқлари трубаларидан; ер тагидаги металл конструкциялар ва бино ҳамда иншоотларнинг темир–бетон тузилишларининг ерга уланган арматураларидан гидротехника иншоотларининг металл шунтларидан; ерга ётқизилган кабелларнинг қўрғошин қобиқларидан фойдаланиш мумкин.
Сунъий ерга улагичлар сифатида ерга вертикал ёки горизонтал ҳолда кўмилган пўлат трубалар, бурчакли пўлат, металл стерженлар, пўлат полосалар ва ҳ.к. дан фойдаланилади. Пўлат ерга улагичлар ерга улайдиган симларининг энг кичкина ўлчамлари 8.1–жадвалда келтирилган.
Ерга улагичларнин ва ерга улайдиган пўлат симларининг энг кичик ўлчамлари
8.1–жадвал
Ўлчамлар сони
|
Биноларда
|
Ташқари қурилмаларда
|
Ерда
|
Доиравий симлар диаметри, мм Бурчакли пўлат токчаларининг қалинлиги, мм
|
5
2
|
6
2,5
|
6
4
|
Тўғри бурчакли симларнинг кесимлари, мм2
|
24
|
48
|
48
|
Тўғри бурчакли симларнинг қалинлиги, мм
Пўлат трубалар деворларининг қалинлиги, мм
|
3
2,5
|
4
2,5
|
4
3,5
|
Юпқа деворли пўлат трубалар деворларнинг қалинлиги, мм
|
1,5
|
Йўл
қўйилмайди
|
Ерга улагичнинг электродлари юқоридаги учларини ер сатҳидан 0,5–0,7 м пастроққа жойлаштирилади. Бундай жойлаштириш ерга улагичларнинг ток таралишига қаршиликларини камайтиради, шунингдек ташқи ҳароратни ўзгариши билан боғлиқ бўлган ерга улагичларнинг қаршилиги тебранишини камайтиради. Ерга улагичларни ўрнатиш учун олдин чуқурларни 0,7 ва эни 0.5–0,6 м бўлган ўра қазилади, кейин ерга улагичлар қоқилади ёки механизмлар ёрдамида ерга киритилади.
Пўлат стерженлардан тайёрланган ерга улагичлар, қаттиқ музлаган ва зич тупроқли ерда 3 м дан ортиқ чуқурликка механизациялашган асбоб чуқурлатгич билан бураб киритилади (8.1–расм, а). Ерга улагичларнинг электродларини ЗЭ–1 чуқурлатгичи (8.1–расм, б) уч кулачокли патрон маҳкамланган ичи бўш шпинделp ва ўқи найчасимон кесимга эга бўлган ва траншея тепасида ишлаганда эни исталганча кенгаядиган ьилдиракли пайванланган пармадан тузилган. Шпинделp бир жуфт тўғри тишли, цилиндрсимон шестерня орқали қуввати 1,7 кВт ли электр двигатель 7 билан юритилади. Юритмали механизм раманинг вертикал штангаси 6 бўйлаб ҳаракатланади. Механизм чуқурлатиш механизмининг массаси ва ўз–ўзидан кўтарилиш механизмининг ҳисобига иш юриш (пастга) қилади. Айланадиган шпинделдан ҳаракат оладиган юритмали чиьир ёрдамида салт йўл (тепага) босилади. Ўткирлаштирилган учи томонидан ва унга кавшарланган чуқурлаштиргич билан бирга электрод ерга тиқилганда шпинделp буралади, кейин электр двигатель манбага уланади ва бурайдиган механизм юқориги ҳолатига кўтарилади. Кейин электрод патронда сиқилади, электр двигатель яна юргизилади ва ҳаракатланувчи қисмининг йўли узунлигида электрод ерга киради. Сўнг электр двигатель манбадан узилади, электрод патрондан бўшатилади ва жараён электрод талаб қиладиган чуқурликка кўмилгунча қанча қайтариш лозим бўлса, шунча такрорланади. Бурчакли пўлатдан тайёрланган электродларни ёзда қаттиқ ерга ва қишда музлаган ерга қоқиш учун бир фазали токда ишлайдиган зарб билан илгарилама ҳаракат қиладиган контактсиз электр юритмасидан фойдаланилади. Ичида ўзак эркин ҳаракатланадиган соленоид контактсиз юритманинг буйруқ ва ижро органи ҳисобланади. Соленоид ва ўзак электр энергиясини механик энергияга айлантириб берувчи ролини ўйнайди. Ўзак болға вазифасини бажаради ва минутига 160180 зарб беради.
8.1–расм. Стерженни ерга бураш усулида киритиш:
а–электр пайванд билан; б–3Э 1–чуқурлатгичи билан–шпенделp; 2–электр парма, 3–редуктор, 4–уч кулочокли патрон, 5–стерженp, 6–штанга, 7–электр двигатель.
Агар механизмлар бўлмаса, юмалоқ стерженлардан ёки бурчакли пўлатдан тайёрланган оз миқдордаги электродлар кувалда билан қоқилади. Қоқилаётган электроднинг юқориги учи эзилмаслиги учун унга пўлат тахта қўйиб урилади, пастки учини эса қоқишдан олдин ўткирланади. Траншеяда электродлар уларнинг устки қисмлари уланадиган пўлат полосани (камарни) улаш учун траншеянинг тубидан 150–200 мм чиқиб турадиган қилиб қоқилади (бураб киритилади). Уланадиган камар (алоқа камари) сифатида диаметри 6 мм дан кам бўлмаган юмалоқ пўлат сим (катанка) ёки қалинлиги 4 мм дан ва кесими 48 мм2 дан кам бўлмаган тўғри бурчакли пўлат камардан фойдаланилади. Улайдиган камар ёки ерга улаш магистрали ерга улагичнинг электродларига электроднинг устки четидан 50–60 мм наридан туташтирилади.
Ерга улайдиган магистраллар табиий ва сунъий ерга улагичларга, шунингдек, алоқа камари трубали ва стерженли ерга улагичларга пайвандлаб уланади (8.2–расм, а, б, в). Алоқа камари ва ерга улайдиган магистраль устма–уст қўйиб пайвандланади, пайвандлаш узунлиги: агар симлар тўғри бурчакли бўлса – камарнинг икки энича; юмалоқ симлар бўлса – олти диаметридан кам бўлмаслиги лозим. Пайвандлаш чоки бирикманинг ҳамма томонида икки қатлам қилиб қўйилади. Пайвандлаш пишиқлиги пайванд чокка оғирлиги 1.5–2 кг ли болға билан бир неча марта куч билан уриб текширилади.
8.2–расм. Ерга улаш алоқа симлари тасмаларини пайвандлаб улаш:
а–вертикал найчасимон ерга улагич билан, б–доиравий пўлатдан вертикал ерга улагич билан, в–бурчак пўлатдан вертикал ерга улагич билан, г–ясси ва доиравий тасмаларни бир–бири билан: 1–алоқа тасмаси, 2–устқўйма, 3–новдан ишланган электрод, 4–пўлат стержендан ишланган электрод, 5–бурчак пўлатдан
ишланган электрод.
Ерга улайдиган магистралнинг бинога киритиладиган жойига ичига З ҳарфи ёзилган 20 см ли доира кўринишидаги таниш белги осиб қўйилади. Таниш белги ўчмайдиган мойбўёқ билан бўялиб, бинонинг деворига 150–180 см баландликда ўрнатилади. Хона ичида ерга уланадиган магитралp очиқ ётқизилганда механик шикастланишлардан сақлаш учун у трубанинг ичидан ўтказилади. Ерга улагичларнинг электродларини ўрнатиш ва ерга улайдиган симларни ерда ётқизиш ёпиқ ишлар акти билан расмийлаштирилади. Ерга улагичлар ўрнатиладиган жой ва ерга улагич билан уланган ерга улайдиган симларнинг трассаси режага киритилади ва улардан доимий ориентирларгача масофалар кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |