Талаб қоидаларга биноан ёритгичлар объектларга, ишлаб чиқарилган завод томонидан ўрнатилган симлар билан таъминланган бўлиши шарт.
Лекин, айрим сабабларга кўра ёритгичлар симлар билан таъминланган бўлса, МЭЗ устахоналарида таъминланади. Ундан ташқари устахоналарда таъминланган ёритгичлар текширилади симларнинг фаза ва нулp симлари маркаланади ва аниқланади.
Ёритгичларни таъминлашни нисбий симлар билан амалга оширилади. Чўғланма лампанинг юқори температураси ёритгич қисмларини қизиши ва ёритгичга ўрнатилган симларнинг қобиғини ишдан чиқаради, шунинг учун ёритгичлар зарядини қизишга чидамли ПРКС ва ПРБС симлари билан бажарилиши тавсия этилади. Ёритгичларни таъминотини вақтида фаза ва бўш симларнинг бир учлари бошчасига нулp симлари учи эса лампа патронларининг винтли гильзаларига уланади.
Ёритгичлардаги симлар эса тортилиши ва механик шикаст етмаслиги керак. Улар осма штангалар, кронштейнлар, занжирлар орқали ўтказилган бўлишлари шарт; трубалар ичида симларнинг уланиши ман этилган.
Портлаш хавфи бор биноларда монтаж қилиниши кўзда тутилган ёритгичларни зарядлашни учта сим билан эса амалга оширилади: (фаза ва нулp) икки симни патронга уланади, учинчи сим билан эса ёритгич ичидаги ерга улаш винтига иккинчи учини эса У–409 коробка ичидаги тармоқнинг нулp симига уланади.
Ёритгичлар зарядини иссиқликка чидамли 1,5 мм кесимга эга мис ўзакли симларига эга ПРКС симлари билан олиб бориш керак. Резина ва поливинилхлоридли изоляцияга эга кабеллардан иссиқликга чидамсиз бўлганлиги туфайли ёритгичларни зарядлаш вақтида фойдаланилмайди. Патрондан ажратилган (В3Г–100, В4А–60 ва х.к.) киритиш қутиларига эга бўлган ёритгичларда қутиларни қисқичларга гуруҳ тармоғи бажарилган кабель ёрдамида уланади. Ёритгични таъминлаш учун тайёрланган симнинг кронштейннинг ёки илгичнинг бўш учидан 230 мм, ёритгич ичидан эса 80 мм чиқиб туриши керак.
Ёритиш арматурасини бир вақтни ўзида ПРКС симининг сақлаш учун хизмат қиладиган трубали кронштейнларда ёки осгичларда қаттиқ маҳкамланади. Ёритгичлар ўрнатилган трубали кронштейнлар ва осгичлар деворлар, коложалар ва шипларга қаттиқ маҳкамланади. Симларни трубкали кронштейнлар ёки осгичлар билан қути орасидаги таҳминан 50 мм га тенг участкасига поливинилхлоридли ёки резинали трубка кийдириб қўйилиши керак, чунки У–409 тармоқлаш қутисини шайба ва салpникни қотирувчи учи эса трубкани маҳкамлаш учун мўлжалланган салpникка эга трубкали кронштейн ёки осгичга киради. Симларни киритиш зичлигини ортиқча босими у 3 мин давомида 50% камаймаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |