9.4. Люминесцент лампали ёритгичларни монтаж қилиш нинг хусусиятлари
Люминесцент лампали ёритгичлар катта қувватга эга, шунинг учун уларни узлуксиз ёритувчи ёки ёритгичлар орасида унча катта узунлиги бўлмаган линияларда ўрнатилади. Қаторлар – сонини камайтириш мақсадида бир қаторда иккита светилpник ўрнатилиш ҳали қўлланилади.
Якка ёритгичларни девор ва устунларга кронштейнлар ёрдамида ўрнатилади. Якка ҳолида гуруҳларда ёритгичларни ўрнатиш учун монтажни осонлаштирувчи трубали подвеслар, штангалар, профил ва бурчаклардан тайёрланган подвескалар, типик эгилган перфорирланган профиллар қўлланилади, чунки маҳкамлагичлар сони камаяди, ёритувчи чизиқни тўғричизиқ бўйлаб жойлашишини таъминлайди. Бундан ташқари ёритгични сочиб ташламасдан уни чиқариш ва ўрнатиш мумкин. Ҳар–хил турдаги люминесцент ёритгичларни ўрнатишни мукаммалроқ усули уларни магистрал ёритиш қутиларида подвеска қилиш. КЛ1 (56 расм бир қаторли подвеска) ва КЛ2 (икки қаторли подвеска) қутилари люминесцент ёритгичларни подвеска қилиш ва уларда ёритгичларни таoловчи тармоқ симларини ўтказиш. Қутининг ичига эшилган томонлари симлар учун каналларни ҳосил қилади. Ишчи ва авария ёритишнинг симлари қутининг ҳар–хил қисмларида (отсеклар) ўтади. Ёритгичларни махсус қути билан комплект қилиб юбориладиган ва қутиларни пастки қисмидаги тиркишларига қатириладиган ушлагичларга илинади. Ушлагичларни қути бўйлаб силжитиш мумкин. Бу ёритгич хохлаган жойга илиш имкониятини беради. Ёритгичлар томонидан бекитилмайдиган тиркишлар қопқоқлар билан беркитилади. Таъминловчи магистралдан ёритгичка симларини тармоқлаш қути ичида кичик габаритлилар магистрални кесмасдан амалга оширилади. Қутига симларни киритиш чекадаги торец (учи) томнидан ёки қутини пастки қисмидан кўзда тутилаган. 2 м узунликка эга скоба ва вентиллар билан бажарилади.
Шундай қилиб қутилар секциялари чексиз узунликка эга бўлган узлуксиз чизиқ этиб уланиши мумкин. Қутилар билан комплектда уларни ўрнатиши учун керак бўлган типик деталл ҳам: тросли подвескалар, скобалар, кронштейнлар етказилади. Бу деталллар ёрдамида қутилар бино томлари, балкалар, устунлар, деворлар фермалар махкамланади в илинади. Қутилардаги ёритгич ушлагичлари занжир ёки уланган бўьинлари кўринишидаги осгичлар билан таъминланган, улар ёритгичларга хизмат қилиш учун лампа алмаштириш учун таъмирлаш учун хизмат қилади. Қутининг ёритиши ерга улаш симни қути ичидаги пайвандланган қисқача уланиши билан амалга оширилади.
Люминесцент ёритгичларни блоклари ва комплект ёритилувчи линияларни МЭЗ устахоналарида йиғилади. Аввал лойиҳа бўйича ёритиш линияларни боьланишлари (вертикал ва горизонтал) ўтказишни усул ва шароитлари, ёритгичларни таъминоти схемалари, ҳамда боьланиш амалга ошириладиган бинонинг қурилиш элементларини ўлчамлари аниқланади. Жойида аниқланган лойиҳа асосида устахоналарга йиғмалаш қайдномасини илова қилиб буюртма юборилади. Объектларга ёритилувчи учта мустаҳкамланган элементлар: комплект маҳкамлагичлар; ичига сим ўрнатилган йиғма қутилар; ёритиш эффекти жараёнига текширилган, люминесцент лампали ёритгичлар. Мустаҳкамланган элементларни монтаж зонасига кронштейнерларда олиб келинади. Монтажни қуйидаги кетма–кетликда амалга оширилади.
–Бинонинг қурилиш элементларига йиғма маҳкамлагичлар ўрнатилади; ерда линиянинг йиғма участкалари қатори йиғилади, йиғма қутиларнинг секцияларига лампали ёритгичлар ўрнатилади ва йиғилган участкани ёруғлик эффектига текширилади.
–Линиянинг йиғилган участкаларини лойиҳадаги баландликка ўрнатилади, сўнгра битта ёритиш линиясига ўзаро уланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |