Ёритиш электр


ТПРФ ва АТПРФ симларини бириктириш ва учларига ишлов бериш



Download 19,08 Mb.
bet46/91
Sana25.02.2022
Hajmi19,08 Mb.
#298574
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91
Bog'liq
yoritish elektr qurilmalarining montazhi

5.25. ТПРФ ва АТПРФ симларини бириктириш ва учларига ишлов бериш


ТПРФ ва АТПРФ симларининг томирлари қутида бириктирилади, бунинг учун симлар ҳимояловчи металл қобиқлари 5–6 мм узунликда олиб ташланиб, қутига киритилади, қути ичида ҳар бир симнинг учи 3–4 мм чиқиб туриши лозим. Қутига киритилган симнинг учига, ҳимояловчи қобиғининг четидан чиқиб, 8–10 мм узунликда даьал ипдан ёки изоляцияловчи лентадан бандаж қўйилади, ундан кейин умумий пояс изоляцияси олиб ташланади, сим қутига киритилади ва томирлар тозаланиб бир–бирига пресслаш билан ёки қутининг қисмларига бириктирилади.


ТПРФ симининг шчитга ёки аппаратга уланадиган учига, ТПРФ симининг диаметридан бирмунча катта диаметрли пўлат найчадан иборат бўлган учлик билан втулка билан ишлов берилади. Шу йўсинда тайёрланган учлик ТПРФ симига кийдирилади ва қўш панжали скоба ёрдамида таянч юзага маҳкамланади.

5.26. Ёритиш электр қурилмаларининг ёритгичлари, асбоблари ва тақсимлаш қурилмаларини монтаж қилиш

5.26.1. Ёритгичлар ва асбобларни монтаж қилиш


Ёритгичлар, узгичлар, қайта улагичлар, штепсель розеткалари ва бошқа асбоблар хонада ҳамма пардозлаш ва бўяш ишлари тамом бўлгандан кейин монтаж қилинади.
Монтаж объектига келтирилган зарядланган ёритгичлар текширилади, бир вақтда фаза, ноль ва ишлатилмайдиган бўш симлар белгиланади, шундай кейин ёритгичлар арматура илгагига ёки кронштейнга осиб қўйилади.
Зарядланмаган ёритгичлар махсус арматурали, асосан тегишли марка ва қирқимли (ПРКС, ПРБС ва бошқа), эгилувчан мис сим ёрдамида зарядланади. Зарядлашда симларнинг фазовий ёки бўш томирларининг учлари патронларнинг каллагига (марказий контактига) уланиши, ноль симларнинг учи – уларнинг винтли гильзаларига уланиши керак. Симлар узиладиган ёки контактдан силтаниб чиқиб кетадиган даражада тортилмаслиги лозим.
Симларни ёритгичларнинг ичига киритадиган қурилма ёритгичнинг турига ва ўтказгичларни ўтказиш усулига боғлиқ. Ёритгичларнинг кириш симларини киритишни таъминловчи қурилмалар, уларга электр ўтказгичнинг пўлат трубаларини бириктириш мумкин бўлиши учун резьбали нипеллар билан таъминланган. Зах, аччиқ буғлар ва газлар мавжуд бўлган хоналарда ўрнатишга, шунингдек симлар очиқ ўтказилганда очиқ ҳавода ўрнатишга (роликларда ёки изоляторларда) мўлжалланган арматураларда таъминловчи симларни ажратиб киритиш учун иккита тешик кўзда тутилган.
Кабелларни (СРГ, ВРГ ва бошқа), киритиш учун фойдаланиладиган ёритгичларда киритиш қурилмасида салpниклар бўлади, салpник бўлмаса, киритиш қурилмаси изоляцияловчи қоришма қуйиш йўли билан герметикланиши лозим.
Ёритгичлар ва осма штанглар арматура илгаклари ва кронштейнлардан чинни ёки фибрадан тайёрланган изоляцияловчи деталлар билан, улар бўлмаса, илгакка икки қават изоляцияловчи лента ўраб изоляцияланади.
Плафон, бра, деворга ва шипга ўрнатиладиган патронлар кўринишидаги ёритгичлар деворга ёки шипга маҳкамланган, қалинлиги 10–12 мм ли ёғоч розеткаларда ўрнатилади.
Ёритиш электр тармоқларини АТПРФ маркали найчасимон симлар билан монтаж қилиш да ёритгичлар бикр маҳкамланиши керак (масалан, пўлат трубадан тайёрланган штангда). 5.42–расмда турли хоналарда ва симлар ҳамда кабелларни ўтказишнинг турли усулларида ёритгичларни осишга мисоллар кўрматилган.



5.42–расм. Симлар ва кабеллар турли усулларда ётқизилганда ёритгичларни осишга мисоллар:
а–симлар ёпиқ ўтказилганда, б–симлар трубаларда очиқ ўтказилганда, в–симлар троссларда ўтказилганда, г–АВРГ кабели билан ўтказилганда.

Узгичлар, қайта улангачлар ва штепсель розеткалари, уларнинг тузилишлари ва ўтказгичлар қабул қилинган ўтказиш усулларига қараб ўрнатилади (5.43–расм). Бир қутбли узгичлар ва қайта улагичлар ўтказгичларга сим ва кабелларнинг фазавий томирларига кетма–кет уланади. Улагичлар, қайта улагичлар ва штепсель розеткаларнинг ерга уланиши лозим бўлган металл корпуслари алоҳида сим билан электр ўтказгичнинг ноль симига уланади. Бунда симнинг бир учи ноль симга кавшарлаб ёки пайвандлаб, иккинчи учи эса ерга улаш винти ёрдамида аппаратнинг корпусига бириктирилади.



5.43–расм. Ўрнатиладиган асбобларни монтаж қилиш га мисоллар:


а–АППВ симларини очиқ ётқизишда узгични, б–ярим бикр резина трубаларда симларни ёпиқ ётқизишда штепсель розеткасини, в–зах хонада, ВРГ кабели билан ўтказилганда узгични ва штепсель розеткасини монтаж қилиш .

Download 19,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish