Ёритиш электр


Кесимлари 16 мм2 дан катта бўлган кўп симли алюминий симлар ва кабелларни пайвандлаб бириктириш ва тармоқлаш



Download 19,08 Mb.
bet43/91
Sana25.02.2022
Hajmi19,08 Mb.
#298574
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   91
Bog'liq
yoritish elektr qurilmalarining montazhi

5.23. Кесимлари 16 мм2 дан катта бўлган кўп симли алюминий симлар ва кабелларни пайвандлаб бириктириш ва тармоқлаш


Катта кесимли (16–240 мм2 ), кўп симли алюминий симларнинг учма–уч туташган учлари контактли қиздириш ёки термитли пайвандлаш йўрли билан бириктирилади.


Электр билан пайвандлаш. Томирнинг изоляцияси олинади ва бензинда ювилади. Томирни вертикал вазиятда қўйиб унга ажраладиган қолип 4 нинг (5.40–расм,а) (кўмир ёки пўлатдан ишланган) иккала қисми қиздирилади ва улар пўлат хомут 5 билан ёки сим бандаж билан маҳкамланади. Қолипнинг юқориги четлари томирнинг пайвандланадиган қирқими учидан 1–2 мм чиқиб туриши лозим; қолипнинг пастки қисмига 1–1,5 мм ли асбест шнур ўралади. Бевосита қолипнинг остида, изоляциядан тозаланган томирда совитгич 6 ўрнатилади. Электрод тутқич ва совитгичдан чиққан симларнинг учи қуввати камида 1,5 кВА бўлган пайвандлаш трансформаторига уланади ва томирнинг кесилган учига флюс суртиб пайвандлашаг киришилади. Бунинг учун электрод тутқич 2 да маҳкамланган кўмир электрод 3 томир учига босилади ва шандай ҳолатда яхшилаб қизиб суюқланишнинг дастлабки белгилари пайдо бўлгунча ушлаб турилади. Кейин электродни томир кесими учида секин ҳаракатлантириб томирнинг ҳамма томирчалари суюлтирилади ва ҳосил қилинган суюқланмага флюс суртилган қўшилма 0 алюминий чивиқ 1 ботирилади. Қўшимча суюқлангандан кейин қўшимча чивиқ қолипни охиригача тўлдиради. Металл совигандан сўнг томирдан қолип ва совитгич олинади, ҳосил бўлган пайвандланган томирларнинг яхлит учи пўлат чўтка билан шлак ва флюс қолдиқларидан тозаланади. Бириктириш учун шундай тайёрланган томирлар учларига флюс суртилади ва томирлар кесими юзаларида унча катта бўлмаган оралиқ қолдириб горизонтал ҳолда ўрнатилган тарновсимон бириктириш ва тарновлаш қолипига ётқизилади, кейин ингичка сим билан қолип симларга боғлаб қўйилади. Қолип 8 нинг иккила томонида томирларнинг изоляциядан тозаланган қисмларида, совитгичлар ўрнатилади ва улар пайвандлаш трансформаторига уланади (5.40–расм,б). Пайвандланадиган томирларнинг учларига электродни навбатма–навбат теккизиб, улар суюқлантирилади, сўнгра қолипга флюс суртилган қўшилма–чивиқ киритилади ва у ҳам суюқлантирилади, бунда алюминий суюқланмаси қолипнинг ҳаммаси тўлгунча ва қолип устида баландлиги 1–2 мм ли сферик қабариқ ҳосил бўлгунча пайвандлаш давом эттирилади. Қолип ва совитгичлар олиниб пайвандланган қисм эговланади ва асфальт ёки глифтал лаки суриб изоляцияланади, сўнг изоляция устидан яна лак суртилади. Симларнинг уланадиган томирларини пайвандлаш операцияси тартиби 5.40–расм, в да кўрсатилган.



5.40–расм. Кесимлари 16–240 мм2 бўлган кўп симли алюминий томирларни контакт қиздириш усули билан учма–уч туташтириш ва учларига ишлов бериш:

а–томирларнинг учини яхлит қилиб суюқлантириш, б–учма–уч пайвандлаш учун томирларни қолипга ўрнатиш, в–томирларни пайвандлаш, г–томирларни учлик билан ишлов беришга тайёрлаш, д–кўп симли алюминий томирларгаучликлар билан ишлов беришда пайвандлаш босқичлари, 1–қўшимча суюқлантириладиган чивиқ, 2–электрод тутқич, 3–кўмир электрод, 4–ажратиладиган қолип, 5–пўлат хомутча, 6–совутгич, 7–совутгични пайвандлаш трансформаторига улаш учун сим, 8–томирларни пайвандлабулаш учун тарновсимон қолип, 9–учлик.


Кўп симлар алюминий томирларнинг учларига пайвандлаб ишлов бериш учун учлик томирга ундай 2–3 мм чиқиб турадиган қилиб кийгизилади (5.40–расм, г), кейин пайвандланади (5.40–расм, д).

Download 19,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish