5.21. Кесими 10 мм2 гача бўлган бир симли алюминий симлар ва кабелларни пресслаб бириктириш ва тармоқлаш
Кесими 10 мм2 гача бўлган бир томирли алюминий томирли симлар алюминий гильзаларда, ПК–2М омбири ёки ГКМ гидравлик омбири ёрдамида, гильзанинг бир ёки икки жойидан маҳаллий босиб сиқиш йўли билан бириктирилади ва тармоқлантирилади. Симлар уланиб, пресслангандан кейин асфальт ёки глифтад лаки сутилади, сўнг ёпишқоқ лента устма–уст ўраб чиқилади, сув ва ҳаво кирмаслиги учун иккинчи марта лок қатлами суртилади. ГКМ омбори билан симларни пресслаш операцияси 5.38–расм,а–д да кўрсатилган. Симлар ва кабелларнинг алюминий томирларини пресслашда алюминий томирларини пресслашда кварц–вазелин ёки рух–вазелин пасталари албатта ишлатишилади. Рух–вазелин пастаси заҳарли, шунинг учун уни овқатга, тери қопламасини яра жойларига, кўзга тушишидан сақлаш керак.
5.38–Бир томирли алюминий симларни гильзада пресслаб улаш:
а–бир томонлама пресслаш симларни тайёрлаш, б–шунинг ўзи, икки томонлама пресслаш учун, в–ГКМ омбири билан пресслаш пайти, г–прессланган бирикмалар, д–тайёр бирикмалар, 1–ГАО гильзаси, 2–ГКМ омбири, 3–пластмасса қалпоқча, 4–ёпишқоқ поливинилхлорид тасма.
5.22. Кесимлари 2,5–10 мм2 ли бир симли алюминий симлар ҳам кабелларни кавшарлаб ва пайвандлаб бириктириш
Кавшарлаб бириктириш энг ишончли, лекин кўп меҳнат талаб қиладиган ишдир. Алюминий симларни кавшарлаш учун А маркали кавшардан фойдаланилади.
Кавшарлаб уланадиган симлар ҳар бирининг учидан изоляцияси олиб ташланади, пўлат тазоланади ва учларини бир–бирига ёнма–ён қўйиб, икки марта бураб, тарнов ҳосил бўладиган қилиб уланади (5.39–расм,а). Сўнгра, симлар кавшарлаш лампаси ёки газ горелкаси ёрдамида алюминийнинг суюқланиш температурасига яқин температурагача (860 С) қиздирилади ва сим сиртида ҳосил бўладиган қийин суюқланадиган оксид пардасини олиб ташлаш учун симларнинг туташган қисми уксус билан ишқаланади.
5.39–расм. Кесимлари 10 мм2 гача бўлган алюминий томирларни туташтириш:
а–кавшарлаб, б–омбирлар ёрдамида, кўмир электрод билан обоймада пайвандлаб, 1–газ горелкаси, 2–кавшар қаламчаси, 3–ясси жағли омбир, 4–кўмир электродли омбир.
Суюқланган кавшар симлар орасида ҳосил бўлган тарновни тўлдириши лозим. Симнинг бир томони кавшарлангандан сўнг кавшарлаш операцияси унинг бошқа томонида такрорланади. Туташган қисми бензинда ҳўлланган тоза латта билан артилади, сўнг глифтал ёки поливинилхлорид лаки билан лакланади ва ёпишқоқ лента билан изоляцияланади. Туташманинг изоляцияланган қисми яна лакланади.
Қурилиш нормалари ва қоидалари (СНиП, “Электротехника қурилмалари” VI боб) бўйича 2,5–10 мм2 кесимли алюминий томирларини асосан пайвандлаб бириктириш ва тармоқлаш тавсия қилинади.
Симлар обоймада омбирлар ва кўмир электродлар ёрдамида флюс ишлатиб ёки ишлатмай электр билан пайвандланади.
Флюс ишлатмай пайвандлашда (5.39–расм, р) изоляцияси олинган ва тозаланган симларнинг учларина ўлчами 20*160 мм ва қалинлиги 0,8–1 мм ли тахта пўлат парчасидан ясалган обойма билан ясси жағли омбир билан шундай қисиладики, бунда пайвандланадиган симларнинг учлари обоймадан 3–4 мм чиқиб турсин, сўнгра пайвандлаш трансформаторига уланган кўмир электродлар билан омбир орасида ҳосил бўладиган ёй алангасида пайвандланади. Металл совигандан сўнг обойма олинади, пўлат симли чўтка билан уланган учлари тозаланади ва уларга глифтал ёки асфальт лаки суртилади, томирлар тўғриланади (агар электр ўтказгич очиқ бўлса), ундан кейин бирикма изоляцион лента ёки винипласт қалпоқчаси билан изоляцияланадива иккинчи марта лок қатлами суртилади.
Флюс ишлатиб пайвандлаш флюс ишлатмасдан электр билан пайвандлаш усулидан шуниси билан фарқ қиладики, симларнинг пайвандланадиган учлари биргаликда буралади, флюс билан қопланади ва обоймага қўймасдан кўмир электродлар билан омбирлар орасида ҳосил бўладиган ёй алангасида суюқлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |