5.16. Тросли электр ўтказгичларни монтаж қилиш
Махсус трослардан, шунингдек қурилиш конструкцияларига маҳкамланган юк кўтарувчи тросларга осилган ҳимояланган ва ҳимояланмаган, изоляцияланган симлар ва кабеллардан ишланган электр ўтказгичлар тросли электр ўтказгичлар дейилади.
Тросли электр ўтказгичлар очиқ электр ўтказгичларнинг алоҳида бир тури бўлиб, кўприк кранлари бўлмаганда ишлаб чиқариш хоналарида ёритиш ва куч электр истеъмолчиларини таъминлаш, шунингдек ташқи қурилмаларда йўллари, корхона ён–атрофини ва омборларни ёритишда ишлатилади.
Тросли электр ўтказгичларнинг асосий афзалликларига қуйидагилар киради: ҳамма электр ўтказгичларнинг танаворларини электр монтаж устахоналарида тайёрлаш йўли билан монтаж қилишни тўла индустрлаштириш мумкин; тузилиши оддий ва маҳкамловчи деталлар сони оз; йўлга қўйилган ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатмай туриб қисқа вақт ичида электр ўтказгичларни монтаж қилиш, уларни бўзиб олиш ва бошқа жойга кўчириб ўтказиш мумкин; меҳнат сарфи ва монтаж қилиш баҳоси паст, ишлатишда қулай ва хавфсиз.
Тросли электр ўтказгичлар одатда икки босқичда монтаж қилинади.
ПР, АПР, ПРТО, АПРТ, ПВ ва АПВ маркали бир томонли симларни трубалар орқали ўтказишда пўлат трубаларни танлан учун маълумотлар
5.5–жадвал
Трубалар
|
Томирларининг кесими қуйидагича бўлганда труба орқали ўтказиладиган симларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори, мм2
|
Сув–газга мўлжаллангани. Шартли ўтиши, мм.
|
Электр билан пайвандланган. Ташқи диаметри, мм.
|
2
|
3
|
4
|
20
25
40
|
26
32
47
|
4–6
10–16
25–35
|
4–6
10–16
25–35
|
4–6
10
25
|
50
70
80
|
59
–
–
|
50
70
95–120
|
50
70
95
|
25
50
70
|
Монтаж қилиш нинг биринчи босқичида ҳамма тайёгарлик ва танаворлар тайёрлаш ишлари бажарилади, бу ишлар қуйидагилардан иборат: деталлар ва маҳкамловчи тузилишларнинг қуйма қисмларини ўрнатиш ва текислаб суваш; юк кўтарувчи сим ёки тросни дастлабки тайёлаш ва ишлов бериш (маҳкамлаш тузилишларига туташтириш учун териш, тозалаш, ўлчамли бўлакларга бўлиш, троснинг учларига сиртмоқ; ковуш ва бошқа ишлов бериш); симлар ва кабелларга ишлов бериш, шу жумладан, уларни тўғрилаш, режалаш ва ўлчамли бўлакларга кесиш, сим ва кабелларнинг томирлари учидан изоляциясини олиш, тармоқлаш сиқмаларини ўрнатиш ва маҳкамлаш, томирларни туташтириш (кавшарлаб, пайвандлаш), сим ва кабелларнинг томирларини ишлов бериш, сим ва кабелларни асбобларга улаш.
Трослар, симлар ва кабелларнинг танаворларини тайёрлаш ва уларга ишлов бериш ишларининг ҳаммаси монтаж объектидаги устахоналарда, монтаж қилиш нинг индусриал усулида эса электр монтаж танаворлари устахоналарида бажарилади.
Тросли электр ўтказгичларини монтаж қилиш иши қўйма қисмлар, деталлар ва маҳкамлайдиган тузилишларни ўрнатиш ҳамда текислаб сувашдан бошланади. Бу ишларни бинони қуриш жараёнида қурувчилар бажарадилар. Агар монтаж иши тайёр бинода олиб бориладиган бўлса, бу ишларни электр монтажчилар бажарадилар. Бунда улар қурилиш конструкцияларида тешиклар очиш ва қудуқлар ўйиш ишларини амалга ошириш учун қаттиқ қотишмадарн тайёрланган пластинкаси бор асбоблар билан таъминланган электр механизмларидан фойдаланадилар.
Электр ўтказгичли кўтарувчи симлар ва трослар 5.34–расм а–е ларда кўрсатилган тузилишлар ёрдамида маҳкамланади.
5.34–расм. Тросли электр ўтказгичларнинг учларини маҳкамлаш конструкциялари ва уларни ўрнатиш усуллари:
а–илгакли таранглаш больти, б–тросни тортадиган анкер, в–ингичка симнинг учини маҳкамлаш учун анкерлар, улар шпилькалар, штирлар, дюбеллар билан ва электр пайвандлаш йўли билан маҳкамланади, г–заводда тайёрланган пўлат троссларнинг учини маҳкамлаш учун тросс анкерлар, д–троссни ва симни профил пўлатдан ва тавр тўсинлардан тайёрланган металл фермаларга маҳкамлаш учун конструкциялар, е–параллел юк кўтарадиган троссларни маҳкамлаш учун конструкциялар.
Юк кўтарувчи элементлар, осма ва тортиб турувчи симлар сифатида 1,95–6,5 мм ли пўлат арқон (трос), 2,5–6 мм ли рухланган пўлат сим, 5–8 мм ли қиздириб ишлов берилган сим, 6,8 ва 7,5 мм ли рухланган ялонғоч пўлат симдан фойдаланилади.
Рухланган ялонғоч пўлат сим юк кўтарувчи ва ноль сим вазифасини ўтовчи оддий пўлат симдан ёки мис қопланган ингичка пўлат сим, канатдан эшиб олинган.
Тайёргарлик ишлари жараёнида тросга осма симларни, алюминий ва мис симлар учун тармоқлаш қисмалари ва АНРГ маркали симлар учун қутилар ўрнатиладива маҳкамланади ва таъминлаш магистралига ўтказгичларни улаш учун зарур бириктириш ва пастга тушуриш ишлари бажарилади.
5.35–расм. Тросли электр ўтказгичларни монтаж қилиш учун буюмлар ва деталлар:
а–магситралp линиядан тармоқлаш учун қути, б–хочсимон ва учталик қисқич,
г–пластмасса клицли осмалар, д–пўлат осмалар, е–симлар ва кабелларни бандажлаш учун тўқали тасма ва тўқа–тасма, 1–тармоқлаш қутисини маҳкамлаш учун планка, 2–қути корпуси, 3–қисма, 4–плашкалар, 5–осма клицлари, 6–ёритгични маҳкамлаш учун қулоқ.
Уч ва тўрт томирли АРТ маркали симлар тайёрланган магистраль линияларни тармоқлаш учун уч турдаги тармоқлаш қутиларидан (5.35–расм, а) фойдаланилади: 02–ёритиш тармоқлари учун, магистраль симлар томирларинниг кесими 4–10 мм2 ва тармоқланадиган симларнинг кесими 1–2,5 мм2; С2–ёритиш ва куч тармоқлари учун, магистраль ва тармоқланадиган симлар томирларининг кесими 4–10 мм2 С3–куч тармоқлари учун, магистраль симлар томирларининг кесими 16–35 мм2 ва тармоқланадиган симлар кесими 4–10 мм2. Магистраль линиясимон ва учталик қисмалар ёрдамида тармоқлантирилади (5.35–расм, б). Кесимлари 35 ва 50 мм2 ли магистраль линиялардан кесимлари 6,10 ва 16 мм2 ли симларни тармоқлаш учун плашкасимон қисмлардан (5.35–расм, в) фойдаланилади. 4–7 мм ли тросга кесими 6 мм2 гача бўлган тўртта симни ва ёритгичларни осиш учун У930–У934 тагидаги пластмасса осмалардан (осгичлар, 5.35–расм,г) 10 мм гача бўлган тросга кабелларни осиш учун У954–У956 тагидаги пўлат осмалардан фойдаланилади (5.35–расм,д). Симлар ва кабеллар тўқали пўлат тасмалар ёки тўқали тасмалар ёрдамида бандажланади(5.35–расм,е).
Монтаж қилиш нинг иккинчи босқичида тросли ўтказгичларнинг тайёрланган қисмлари ва узеллари умумий ўрама ҳолда йиғилади ва монтаж қилиш нинг биринчи босқичида ўрнатилган тортувчи тузилишларга осилади.
Монтаж қилиш майдонига келтирилган тайёр тросли ўтказгичлар ёзилади ва тўғриланади, айни вақтда унинг ҳолати ва тўлиқ комплектлилиги текширилади. Агар ўтказгичлар айрим қисмлар ва йиғиш бирликлари кўринишида келтирилган бўлса, улар трос боьламлари кўринишида йиғилади, сўнг тайёр ўтказгич жойига осилади. 5.36–расмда тросли ўтказгичларни йиғиш ва осиш схематик равишда кўрсатилган.
5.36–расм. Монтаж қилинаётган жойда тросли электр ўтказгичларни йиғиш ва осиш схемаси:
1,1' – юк кўтарувчи тросс учидаги сиртмоқ, 2,2' – муваққат ва доимий анкерлар,
3–инвертарp тиргаклар, 4–тросли электр ўтказгичнинг плети, 5–понасимон қисқич (қисма), 6–ёрдамчи тросс бўлаги, 7–юк кўтарадиган тросснинг бўш учи, 8–полипласт, 9–тортадиган муфта, 10–динамометр, 11–вертикал симли осмалар.
Тросли электр ўтказгичларни йиғиш ва осиш учун юк кўтарувчи троснинг бир учи букиб (5.36–расмнинг ўнг томони) сиртмоқ 1 ҳосил қилинади ва 1,5 м баландликда ўрнатилган ўнгдаги муваққат анкер чангак 2 га ташланади. Хонанинг қарши томондаги деворга ўрнатилган мувфаққат анкер чангак 2 га полипласт 8 нинг бир учидаги сиртмоқ илинади, полипластнинг бўш учига понасимон қисма 5 маҳкамланади. Бу қисма тросни юк кўтарувчи трос учидаги сиртмоқдан маълум масофада қисиб олади. Бунда троснинг бўш учи (5.36–расмнинг чап томони) ва унда монтаж қилинган тортувчи муфта 9 осилиб қолади. Муваққат анкерлар орасига осилган юк кўтарувчи тросс, унга ўрнатилган электр ўтказгичлар элементлари билан бирга полиспаст ёрдамида лозим бўлган тарангликда тортилади. Юк кўтарувчи троснинг қандай тарангликда тортилганлиги полипласт билан панасимон қисма орасида жойлашган динамометр ёрдамида текширилади.
Тросли электр ўтказгични тортиш тамон бўлгандан кейин юк кўтарувчи троснинг тортувчи мослама бўш учи чап томондаги анкер чангак 2 га илинади, полипласт 8 бўшатилади ва чангакдан олинади. Ундан кейин трос учун қулай бўлган баландликда тутиб турувчи инвентарp тагликлар 3 қўйилади.
Монтаж қилиш нинг якунловчи босқичида тросга шиша деталлари олинган (қайтаргичлари, шиши қалпоқлари ва б), ёритгичлар корпуслари осилади ва маҳкамланади, ўтказгичларнинг анкер маҳкамлагичлар орасида осилиш баландлиги (осиш баландлиги 11 ни ўзгартириб) ростланади, шунингдек бошқа қатор монтаж операциялари бажарилади.
Монтаж қилинган электр ўтказгичларнинг ўрами кўтарилади, анкер маҳкамлагичлар ва тортувчи қурилма билан бириктирилади, тортувчи қурилма ёрдамида тортилади, узил–кесил ростланади ва вертикал осма симлари маҳкамланади, ёритгичлар лампалари ўрнатилади ва корпусларга қайтаргичлар ва қалпоқчалар маҳкамланади, электр ўтказгичларнинг ҳамма деталлари ўзаро тўғри жойлашганлиги текширилади.
Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари (ПУЭ) талабларига биноан тросли электр ўтказгичларнинг ҳамма элементлари (юк кўтарувчи трос, ёритгичлар корпуслари, кабеллар қобиқлари ва б), ерга уланган бўлиши лозим. Тросли электр ўтказгичларни ерга улаш учун унинг маҳкамловчи тузилишлари ва юк кўтарувчи троси диаметри камида 5 мм бўлган эгилувчан пўлат трос ёки кесими камида 2,5 мм2 бўлган кўп томирли мис симдан тайёрланган эгилувчи перемичкалар ёрдамида ерга уланган шинага туташтирилади.
Юк кўтарувчи тросдан ноль сим ёки ерга улайдиган сим сифатида фойдаланилганда перемичканинг кесими ноль сим ёки ерга уланган симнинг ҳисоблаб аниқланган кесимига мос бўлиши керак.
Ерга улаш қуйидагича бажарилади. Ерга уладиган перемичка сифатида фойдаланиш учун талаб қилинадиган узунликдаги ва лозим бўлган кесимни бир бўлак трос ёки эгилувчан мис сим кесиб олинади. Перемичканинг бир учига пўлат гильза ёки байроқча пайвандланади, у ўз навбатида ерга улаш шинасига пайвандланади. Перемичканинг бошқа бўш учи больтли қисма ёрдамида юк кўтарадиган тросга бириктирилади.
Юк кўтарувчи тросда жойлашган металл таянчлар ва кабель тузилишлар юк кўтарувчи троссга маҳкамлаб бириктириш йўли билан ерга уланади.
АТРГ симларидан қилинган тросли электр ўтказгичлар изоляцияси юк кўтарувчи трос қисмини ичида махсус қурилмаси бор тармоқлаш қутисининг корпусига улаш йўли билан ерланади.
Нейтрали ерга уланган ёритиш қурилмаларида маҳсус қутиларда анкер қурилмаларига ёки оддий қутиларда ноль сим ва ёритгичлар корпуслари ҳам уланади. Бу ҳолда электр ўтказгичлар юк кўтаргичи трос билан ёритиш тармоғининг ноль сими орқали ерга уланади. Симлари очиқ ўтказилган тросли электр ўтказгичларда ёритгичларнинг металл корпуслари кесими камида 1,5 мм2 бўлган изоляцияланган алоҳида мис симлар ёрдамида ерга уланади. Ерга уланадиган симларнинг учи ёритгичларнинг корпусидаги ерга улаш винтига уланади, ноль симга ёки юк кўтарадиган троссга (агар бу тросдан ерга уланадиган сим сифатида фойдаланилса) кавшарлаш ёки механик қисқичда қисиш йўли билан уланади.
Очиқ ўтказиладиган ҳимояланган симлар ва кабеллар билан тросли электр ўтказгичлардаги ёритгичлари кабель ёки сим тузилишига кирган қўшимча томир ёрдамида ерга уланади. Бундай ҳолларда ерга улайдиган томирни тармоқлаш қутисидаги ноль симга эмас, балки ёритгичнинг тузилишига қараб ё ичидан ёки ташқарисидан унинг корпусига уланади.
Тросли электр ўтказгичларини монтаж қилиш тугугандан сўнг: 1000 В ли мегаомметр билан троссли электр ўтказгичларнинг симлари ва кабеллари томирлари изоляциясининг қаршилиги ўлчанади. Ўлчаш вақтида сақлагичларнинг суюқланувчан қўймалари олиб қўйилган ва йиғиш занжирларидаги лампалар тескари томонга бураб қўйилган, лекин узгичлар, штепсель розеткалари ва гуруҳли шчитлар уланган бўлиши керак; изоляциясининг қаршилиги камида 0,5 мОм бўлиши керак; троссли электр ўтказгичларда ва ундан чиқадиган тармоқларда фазалар тартиби аниқланади, фазалар мос келиши лозим; симлар ва кабеллар ток ўтказувчи томирлари изоляциясининг ҳолати кўтариб турувчи троссга нисбатан, шунингдек ерга улаш занжири тросс–тармоқлаш қутиси–ерга улаш симининг узлуксизлиги текширилади. Троссли электр ўтказгични текшириши натижалари қониқарли чиққандан сўнг уни фойдаланишга топшириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |