Ёритиш электр


Очиқ электр ўтказгичларни труба ичида монтаж қилиш



Download 19,08 Mb.
bet37/91
Sana25.02.2022
Hajmi19,08 Mb.
#298574
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   91
Bog'liq
yoritish elektr qurilmalarining montazhi

5.15. Очиқ электр ўтказгичларни труба ичида монтаж қилиш


Симлар трубалар ичидан зичлаштирилган ёки зичлаштирилмаган ҳода ўтказилиши мумкин. Трубалар ичидаги симларни зичлаштириб ўтказиш трубаларнинг бир–бири билан ва қутилар воситасида бирикадиган жойларидаги резьбали бирикмаларнинг резьбаларига сурик ёки белила шимдирилган каноп толасини ўраш йўли билан герметиклаштиришдан иборатдир. Трубаларни зичлаштириб ўтказиш портлаш хавфи бўлган, ўта зах ва кимёвий жаҳатидан агрессив муҳитли хоналарда электр ўтказгичларни трубалар ичида монтаж қилиш да изоляциялар ва симларни шикастланиш ҳамда занглашдан ҳимоялаш учун зарурдир. Зичлаштириб ўтказилган трубопроводлар нормаларда кўрсатилган синов босимларина бардош бериши керак. Синов босимларининг қийматлари хонанинг ва атроф муҳитнинг характерига қараб аниқланади.


Қуруқ, нам, иссиқ, чангли ва ёньин чиқиши жиҳатидан хавфли бўлган хоналарда очиқ электр ўтказгичлар юпқа деворли пўлат (электр билан пайвандланган) трубаларда, зах, ўта зах хоналарда–винипласт трубаларда ўтказилади. Портлаш хавфи бўлган хоналарда герметикланган очиқ электр ўтказгичлар асосан, сув–газ учун мўлжалланган трубаларда ўтказилади. Ҳар бир ҳолда ҳам трубаларни танлаш ва уларни ўтказиш усуллари электр ўтказгич қандай мақсадда ўтказилаётганига, хонанинг категориясига, атроф муҳит шароити ва электр ўтказгичга нисбатан қўйиладиган алоҳида талабларга боғлиқ ҳодда лойиҳага мувофиқ аниқланади. Монтаж қилиш нинг индустриал усулида трубалар, труба пакетлари ва блоклар (5.29–расм,а–г) танаворлари йиғмалаш қайдномаларига мувофиқ заводларда ёки электр монтаж танаворлари устахоналарида тайёрланади. Трубаларни тайёрлаш ишлари ҳажмига трубаларни тозалаш, уларни талаб қилинган бурчакларда эгиш, трубаларни ўзаро ва қутиларда улашнинг қабул қилинган усулини бажариш учун (резьбали, муфталар билан, пайвандлаб ва ҳ.к) уларнинг учларига ишлов бериш, бўяш, трубаларни пакетлари ва блоклар ҳолида йиғиш ишлар киради.



5.29–расм. Труба танаворлари:


а–нормаланган бурчакда этилган трубалар, б–эгилаган трубалар пакетлари, в–тўғри трубаларнинг пакетлари ва блоклари, г–умумий фланецли трубалар блоклари.

Очиқ ўтказиладиган зичлаштирилмаган электр билан пайвандланган трубалар ўзаро резьбали бириктириш муфтаси (5.30–расм, а) понасимон обоймали муфта билан (5.30–расм, б), гильзада пайвандланиб (5.30–расм, в) ёки винтли хомут воситасида (5.30–расм, г) бириктирилади. Зичлаштирилган трубаларни муфталар воситасида елимлаб, қиздириб туриб ўтказиш ёки пайвандлаш йўли билан; зичлаштирилмаган трубопроводларда эса елимламасдан ва пайвандламасдан муфталарда бириктирилади.





5.30–расм. Очиқ ўрнатиладиган юпқа деворли пўлат трубаларни бириктириш усуллари.


а–резьбали муфта билан, б–понали обоймали муфта билан, в–гильзада пайвандлаш йўли билан, г–винтли хомут билан.

Трубаларни узун ҳалқа ҳамда тармоқлаш қутиларида бириктириш ва қутилардан чиқариш қулай бўлиши учун трубаларнинг ўқлари орасидаги масофалар 5.4–жадвалда келтирилган масофани сақлашни тавсия қилинади.





5.31–расм. Қурилиш элементлари сиртига пўлат трубаларни маҳкамлаш усуллари:
а–битта трубани панжали скоба билан, б–маҳкамлагич билан, в–бир нечта трубани чиқиб турадиган скобаларда дюбеллар билан, г– кронштейнларда, д–ўрнатиладиган скобаларда трубаларни кавшарлаш йўли билан, е–труба пакетларини лотокларда.

Якка трубалар қурилиш элементларининг юзаларига скобалар ва дюбеллар билан (5.31–расм, а) ёки қистиргичлари билан маҳкамланади. Ёнма–ён ётқизиладиган бир неча трубани маҳкамлаш учун махсус таянч тузилмалардан (5.31–расм, в, г, д, е) фойдаланилди. Деворининг қалинлиги нормал бўлган сув–газ трубаларинигина пайвандлаб маҳкамлашга йўл қўйилади (5.31–расм, д). Электр ўтказгичнинг пўлат трубаларидан ерга улайдиган сим сифатда фойдаланилганда трубалар орасида ишонч контакт ҳосил қилиниши ва трубаларнинг бутун узунлиги бўйича электр занжирининг узлуксизлиги таъминланиши лозим. Очиқ ўтказилаган пўлат трубаларни маҳкамлаш нуқталари орасидаги масофалар: уларнинг диаметри 26 мм гача бўлганда 2,3–2,5 м; 32 дан 40 мм гача бўлганда 2,8–3 м; 50 мм ва ундан катта бўлганда 3,5–4 м бўлиши керак. Трубалар ичидан ўтказиладиган электр ўтказгичларини улаш ва трубалардан тармоқлантириш ишлари бириктириш, тармоқлаш ва узун қутилар ва яшикларда амалга оширилади.


Трубаларда ўтказиладиган трассада ўрнатишга мўлжалланган қутилар ва яшиклар сони трассанинг узунлиги ва мураккаблиги билан аниқланади. Иккала ёнма–ён турган қути орасидаги трубопроводнинг энг катта узунлиги шу қисмда эгиладиган трубаларнинг сонига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан катта бўлмаслиги лозим: букилиш битта бўлса–50 м; иккита бўлса–40 м; учта бўлса–20 м; тўртта бўлса–10 м.
Трубалар узун ва тармоқлаш қутилари томонга нисбатан труба узунлигининг ҳар бир метрида камида 3 мм қия қилиб ўтказилади. Шунда трубалар ичидаги ҳавода мавжуд бўлган буғларнинг конденсацияланиши натижасида ҳосил бўладиган сув томчилари трубаларда йиғилиб қолмайди.
Зах ва ўта зах хоналардаги трубали ўтказгичларнинг тармоқлаш ва узун қутилари йиғилган сувни тўкиб ташлаш учун қурилмаси бор маҳсус сув йиьадиган найчалари бўлиши лозим. Фитингда ёки учталикда ўрнатиладиган тиқинлар, шунингдек, сув йиьгичлардаги муфталар сурик шимдирилган каноп лоси билан ўраб монтаж қилинади.

Якка тарзда ва пакетлар кўринишида ўтказиладиган пўлат ва винипласт трубаларнинг ўқлари орасида йўл қўйиладиган энг кичик масофалар


5.4– жадвал

Сув–газ трубаларининг шартли ўтиши

Электр билан пайвандланадиган трубаларнинг ташқи диаметри, мм

Трублар ўқлари орасидаги энг кичик масофа, мм

Винипласт трубаларнинг ташқи диаметри, мм



Пакет–лардаги труба лар орасидаги энг кичик масофа мм

мм

Дюйм




Якка тарзда ўтказил–ган

Пакетлар кўринишида ўтказилган

50
20
25
32
40
50

½
¾
1


2

20
26
32
39
47
59

50
65
65
80
80
105

60
80
80
100
100
120

20
25
32
40
50
63

32
40
50
60
70
80

Пўлат трубалар ўзаро ва қутилар воситасида турли усулларда (5.32–расм, а–е) бириктирилади. Қуруқ ва чангсиз хоналарда ҳамда симларнинг изоляциясини шикастлайдиган нисбатан агрессив газлар бўлмаган пўлат трубаларни зичлагичларсиз манжетлар ёрдамида бириктиришга йўл қўйилади. Агар трубалардан ерга улангич сифатида фойдаланилса, улар бириктириладиган жойларда эгилувчан ёки бикр металл кашакни пайвандлаш йўли билан ишончли электр контакти ҳосил қилиниши керак (5.32–расм,е).



5.32–расм. Пўлат трубаларнинг ўзаро ва қутилар билан уланиш усуллари.


а–гильзада ва қутининг патрубкасида пайвандлаш, б–трубани қутига бевосита киритиб, в–резьбали муфта билан, г–тирновчи гайкалар билан, д–котргайкали муфта билан,
е–муфта ва қутининг устидан ўтадиган кашакни пайвандлаш йўли билан: 1–гильза,
2–қути патрубкаси, 3–резьбали муфта, 4–тирновчи гайка, 5–контргайка, 6–узлуксиз электр занжири ҳосил қилиш учун кашак.
Трубалардаги электр ўтказгичлар бинонинг температура ва чўкиш чоклари орқали фитинглар ёрдамида ўтказилади, улар чокнинг иккила томонида, ундан 300 мм масофада ўрнатилади ва металл шланглар воситасида уланади.
Труба қутига пайвандлаб маҳкамланади ёки қутига кавшарланган труба ва патрубокка муфта бураб киритилади. Труба билан қути бир–бирига зич тегиб туриши учун трубанинг учига, қутининг ярақлатиб тозаланган деворига зич тегиб турадиган аррасимон (тирнайдиган) гайкалар бураб қўйилади (5.32–расм, г).
Трубалар ичидан ўтказиладиган симлар ва кабелларнинг маркаси, кесими ва сони шунингдек, трубаларнинг ички ўлчамлари лойиҳадан аниқланади. Бир томорли симларни трубалар орқали ўтказишда трубаларнинг ўлчамларини танлаш учун маълумотлар 5.5–жадвалда келтирилган.
Симлар пўлат трубаларнинг ичидан қўлда ёки тортувчи мосламалар ёрдамида ўтказилади. Симлар вертикал ўтказилган магистралларда (устунларда) трубаларнинг учларига ёки узун қутиларга ўрнатиладиган клицлар ёки қисмалар ёрдамида мустаҳкам маҳкамланиш нақталарининг ораси симларнинг қирқими 50 мм2 бўлганда 30 м дан, қирқими 70 мм2 ва ундан катта бўлганда эса масофа 20 м дан ошмаслиги керак.
Юпқа деворли пўлат трубаларда ўтказилган ёритиш электр ўтказгичларининг умумий кўриниши 5.33–расмда кўрсатилган.



5.33–расм. Юпқа деворни пўлат трубалар билан бажарилган ёритиш электр ўтказгичларининг умумий кўриниши.
1–тақсимловчи шчитга келадиган электр билан таъминловчи сим, 2–тақсимловчи шчитга, 3–узун қути, 4–узгичга ва ёритгичга келадиган симларни тарқатиш қутиси, 5–узгич,
6–ёритгич.



Download 19,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish