180
Қишлоқ хўжалиги амалиётида ишлаб чиқаришни ва ҳудудни ташкил
этиш масалаларини ўзаро боғлиқ ҳолда ечиш хўжаликда ички ер тузиш
давомида амалга оширилади.
Ер мулкчилигининг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан бирга
олдинига ерларни ажратишга, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларни
шакллантиришга ва бўлишга, уларнинг чегараларини мустаҳкамлашга
қаратилган хўжаликлараро ер тузиш ривожлана бошлади. Кейинроқ, йирик
корхоналар пайдо бўлиши билан хўжаликда ички ер тузиш зарурати
туғилди. Йирик ер эгаликлари айрим ҳудудий - ишлаб чиқариш, хўжалик
бўлакларига бўлинар эди. Уларни Россияда
XIX асрда ва XX асрнинг
бошида экономиялар, фермалар, фольварклар деб аташди. Ер тузиш
жараёнида ҳудудни қишлоқ хўжалигини юритиш заруратларига мослаш:
қишлоқларни
жойлаштириш;
йўл
тармоқларини
режалаштириш;
майдонларни ер турларига (ҳайдалма ерлар, боғлар, пичанзорлар ва
яйловлар), ер турларини - алмашлаб экишлар ва далаларга, далаларни -
фойдаланиладиган участкаларга бўлиш; жойларнинг сув режимини тартибга
солиш, сув билан таъминлаш ва мелиорация масалалари ечилар эди.
Шу даврда Россияда худди шундай мазмунга жамоа ерларини кўп
далали алмашлаб экишга ўтказиш, кўп полосаликни, узоқ ерларни ва майда
деҳқон хўжаликларини тугатиш учун бўлиш заруратидан келиб чиқадиган
қишлоқлар ичида ер тузиш ҳам эга эди.
Хўжаликда ички ер тузиш бўйича ишларнинг
кейинги ривожланиши
йирик қишлоқ хўжалик корхоналари - колхозлар ва совхозларни ташкил
этиш билан боғлиқ бўлди. Ўтган асрнинг 20-чи йиллари охирида қишлоқ
хўжалигидаги ёппасига коллективлаштириш ва янги ташкил этилган
қишлоқ хўжалик корхоналарида ер тузиш зарурати сабабли «хўжаликда
ички ер тузиш» атамаси ер тузишнинг махсус ва ўқув адабиётларига
мустаҳкам кира бошлади. Биринчи босқичларда хўжаликда ички ер тузиш,
асосан, ҳайдалма ерлар массивларини ажратиш ва уларни алмашлаб экиш
далаларига, бригада участкаларига бўлишдан иборат бўлди. Кейинчалик
унинг асосида аҳоли яшаш жойларини, ишлаб чиқариш марказларини,
фермаларни, йўлларни, сув иншоотларини, дарахтзорларни, пичанзорлар ва
яйловларни жойлаштириш бошланди.
Хўжаликда ички ер тузиш асосида илмий асосланган,
усиз ишлаб
чиқаришни ва ҳудудни оқилона ташкил этиб бўлмайдиган, лойиҳа ётади. У
ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг иқтисодий манфаатларини
максимал қондиришга йўналтирилган ва ерлардан юқори самарали
фойдаланиш ва уни оқилона ташкил этишга қаратилган.
Хўжаликда ички ер тузиш ишлаб чиқаришни, меҳнатни ва қишлоқ
хўжалик корхоналарини бошқаришни оқилона ташкил этиш, хўжалик
юритиш, деҳқончилик, қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш
технологиялари, машиналар тизимининг илғор тизимларини қўллаш учун
ҳудудий асос бўлиб хизмат қилади, бу эса ишлаб чиқаришнинг иқтисодий
самарадорлигини ошириш шарти сифатида хизмат қилади. Бунда ерлардан
181
фойдаланиш тартиби ва шароитларига риоя қилинади, тупроқлар
унумдорлигининг қайта тикланиши, сақланиши ва табиий ландшафтларнинг
яхшиланиши таъминланади.
Хўжаликда ички ер тузишнинг асосий мақсади ерлардан ва у билан
боғлиқ бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан оқилона фойдаланишни,
уларни муҳофаза қилишни ва
яхшилашни ташкил этиш, унинг табиатни
муҳофаза қилишга қаратилганлигини ва қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришининг
максимал
иқтисодий
самарадорлигини
таъминлаш
ҳисобланади.
Шу сабабли, қишлоқ хўжалик корхоналарида ички ер тузишда, бир
томондан, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқа-ришини, унинг ер участкалари
сифатини ва жойлашган ўринларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий ташкил
этиш ва жойлаштириш амалга оширилади, иккинчи томондан эса - хўжалик
ерларидан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва самарадорлигини
ошириш, ҳар бир ер бўлаги ҳудудини тузиш бўйича
тадбирлар тизими
белгиланади.
Шундай қилиб, хўжаликда ички ер тузиш - бу аниқ қишлоқ хўжалик
корхоналарида ерлардан ва улар билан боғлиқ ишлаб чиқариш
воситаларидан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни
ташкил этишнинг ижтимоий-иқтисодий жараёни бўлиб, ўз ичига ишлаб
чиқаришни ва ҳудудни ташкил этиш бўйича лойиҳа асосида амалга
ошириладиган тадбирлар тизимини олади.
Хўжаликда ички ер тузишнинг асосий вазифалари қуйидагилар
ҳисобланади:
хўжалик ерининг ҳар бир бўлаги вазифасини унинг агроэкологик
хусусиятлари ва жойлашган ўрнига, ишлаб чиқариш кучларининг
замонавий ривожланиш даражасига, илмий-техник жараён ютуқларига,
қишлоқ хўжалик экин-ларининг юқори ҳосилдорлигини ва ер турларининг
юқори маҳсулдорлигини, тупроқлар унумдорлигининг ошишини ва
уларнинг
бузилиш
жараёнлари
тўҳтатишини
таъминловчи
ер
муносабатларига мос тарзда фойдаланишни оқилона ташкил этиш ва уни
муҳофаза қилишни аниқлаш;
хўжаликда ишлаб чиқаришнинг асосий элементлари ва шароитлари: ер,
ишчи кучи, ишлаб чиқариш
воситалари, уларнинг ўзаро боғланиши
орасидаги сон ва сифат жиҳатдан мутаносибликни, балансланганликни
таъминлаш;
белгиланган ишлаб чиқариш дастурини максимал самарадорлик билан
бажариш, мустаҳкам озуқа базасини яратиш, капитал юкламалар, меҳнат
ресурслари, пул-моддий воситалар самарадорлигини ошириш, умуман
корхона қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг рақобатбардошлиги ва
рентабеллилигини яхшилаш имконини берадиган ернинг унумдорлик ва
ҳудудий
хусусиятларини, хўжалик юритишнинг иқтисодий шароитларини,
ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг айрим қисмларининг табиий
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ишлаб
182
чиқаришининг тармоқлари таркибини, ўлчамлари ва жойлашишини
белгилаш;
деҳқончилик маданиятини кўтаришга, қишлоқ хўжалик техникасидан
юқори унумли фойдаланишга, хўжалик юритишнинг илғор
тизимларини,
экинларни етиштириш технологияларини, меҳнатни илмий ташкил этиш ва
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини бошқаришни жорий этишга,
деҳқончиликда ишчи жараёнларни тўғри амалга оширишга ёрдам берувчи
ташкилий-ҳудудий шароитлар яратиш;
ерларни мелиорациялаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатда
экологик мувозанатни сақлаш, маданий ландшафтлар яратиш бўйича
тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
ҳар бир ер бўлагининг майдонини, сифатини ва жойлашган ўрнини
ҳисобга олиб, хўжаликда ички ер муносабатларини, ички режалаш ва
бошқаришни, бошқа масалаларни ечишни тартибга
солиш учун зарур ер
баҳолаш меъёрлари тизимини ишлаб чиқиш.
Хўжаликда ички ер тузишнинг мақсади ва вазифалари унинг
мазмунини ва лойиҳани ишлаш тартибини аниқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: