N
Q c
T
P
бунда
Q
- келажакдаги йиллик юк тиғизлиги, йилига т (энг кўп юк
тиғизлигига эга участка учун юк тиғизлиги эпюрасидан олинади); с - йил
давомида юкларни ташишнинг тенг тақсимланмаслигини ҳисобга олувчи
мавсумийлик коэффициенти (қишлоқ хўжалик юк ташишлари учун с=3-6);
- транзит ва йўловчи қатнашларини ҳисобга олувчи коэффициент (
=
1,3 - 1,4); T - юклар ташиладиган кунларнинг ўртача йиллик сони (йўлдан
йил давомида фойдаланишда Т=360 тенг бўлади);
- автомобилнинг юк
кўтаришидан фойдаланишнинг ҳисобланган коэффициенти (
= 0,8-0,9);
-
автомобил юришидан фойдаланиш коэффициенти (автомобилнинг юк
билан юришининг умумий юришига нисбати, қишлоқ хўжали юк
ташишларида
= 0,6-0,8);
Р
- автомобилнинг ҳисобланган ўртача юк
кўтариши (
Р
=3-4т).
Магистрал йўлларнинг техник кўрсаткичлари меъёрлари транспорт
воситаларига, қишлоқ хўжалик ерлари қимматига, улардан фойдаланиш
интенсивлигига, ҳудуднинг табиий хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўзгаради.
Масалан, қимматбаҳо қишлоқ хўжалик ерларида (суғориладиган ва захи
қочирилган ерлар, дарахтзорлар, юқори унумдор тупроқларга эга ерлар)
лойиҳаланаётган йўлларнинг тупроқ кўтармаси кенглигини I-Қ тоифадаги
йўллар учун 8 метргача, II-Қ тоифадаги йўллар учун 7 метргача ва III-Қ
тоифадаги йўллар учун эса 5,5 метргача қисқартириш тавсия этилади.
Магистрал йўллардан кўпроқ даражада бошқа қишлоқ хўжалик
корхоналарининг транзит юкларини ташиш учун фойдаланилганда, улар
юқорироқ тоифадаги йўллар қаторига ўтказилиши мумкин.
Асосий йўллар ўрнини (трассасини) ва йўл иншоотларини
жойлаштириш
. Лойиҳалашда мавжуд йўлларнинг жойлашиши, ернинг
рельефи, гидрографияси, тупроқ қатламлари ва бошқа ҳудуднинг табиий
ҳусусиятлари ҳисобга олинади.
Йўлнинг ўрнини (трассасини) энг қисқа йўналиш, яъни тўғри чизиқ
бўйлаб белгилаш керак. Баландлик ва контурлик тўсиқлар йўлларнинг
тўғри йўналишларига салбий таъсир этади. Йўлнинг жойлашишини ҳамма
вақт ҳам табиий тўсиқларни ҳисобга олишга боғлаш мумкин эмас, сабаби,
270
бу унинг эгри-бугри бўлиб, узайиб кетишига олиб келади. Йўллар, сойлар
ва чуқурликларни энг тор жойлардан кесиб ўтиши керак. Йўлнинг
нишаблиги 9%, тиркамали автомашиналар учун эса 7% осмаслиги керак.
Оптимал нишаблик 4% гача.
Йўлнинг ўрнини иложи борича ёмғир сувлари оқишини ажратиб
турувчи баландликлар, ишлаб чиқариш бўлимлари, далалар ва хўжалик
участкалари чегаралари, иҳота дарахтлари полосалари билан боғлаш керак.
Мавжуд йўллар билан улар тўғри ёки шунга яқин бурчакли кесишиши
керак.
Йўлларнинг ўрнини лойиҳалашда қирқиб олинган унумдор ҳайдалма
қатламни қишлоқ хўжалигида фойдаланишга қайтариш йўли билан
йўлнинг ёнидаги участкаларни рекультивациялаш назарда тутилади.
Йўл иншоотлари - кўприклар, қувурлар, кечиб ўтиладиган жойлар,
лотоклар, йўл ёқасидаги кўллар - йўлнинг ўрнини белгилаш билан бир
вақтда лойиҳаланади. Капитал типдаги кўприклар ва қувурлар (темир-
бетон, тош, бетон) автомобил, трактор ва қишлоқ хўжалик
машиналарининг ўтишини ишончли таъминлаши керак.
Қувурлар кичикроқ сув сарфини ўтказиш учун (1с 6-10м
3
гача),
асосан, мавсумий ҳаракатдаги сойлар ва жарликларда, стандарт
диаметрларда (0,5; 0,75; 1,0; 1,25; 1,5 ва 2 м), ўтказиладиган сувнинг
ҳажмига боғлиқ ҳолда ўрнатилади. Қувурлар кичик кўприкларга нисбатан
арзон ва фойдаланишга қулай.
Кўприклар ҳар хил ўлчамларда лойиҳаланади: кичик - узунлиги 25
метргача, ўрта - 25-100 ва катта - 100 м узун. Устунлар ораси 2-3 м бўлган
кичик кўприклар ҳисоб-китобларсиз лойиҳаланиши ва қурилиши мумкин.
Магистрал йўллар учун кўприклар эни (ўтиш қисми кенглиги) 6-7 м
бўлиши, кичик кўприклар учун эса, улардан кенг қишлоқ хўжалик
машиналарининг ўтиши назарда тутилмаса - 4,5 м бўлиши керак.
Магистрал йўллар учун кўприкларнинг ҳисобланган оғирлик кўтариши
қуйидагидек: автомобиллар учун 8-10 т, занжирли техника учун 30-60 т.
Йўлларнинг ўрнини ва йўл иншоотларини жойлаштиришда уларнинг
жойлашадиган ўрни тўғрисидаги масала ечилади, аниқ ҳисоб-китоблар эса
йўлни қуришнинг ишчи лойиҳасини ишлаш жараёнида бажарилади.
Магистрал
йўлларни
жойлаштиришни
иқтисодий
асослаш
.
Магистрал йўлларни лойиҳалашни ҳисоб-конструктив усул асосида, бир
неча ечимларни тузиш ва улардан энг яхшисини танлаш учун таққослаш
йўли билан ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ҳар бир лойиҳавий ечим
кўрсаткичлар тизими: эксплуатацион-техник ва иқтисодий, бўйича
асосланиши керак.
Эксплуатацион-техник кўрсаткичлар бўйича лойиҳавий ечимнинг
қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мослиги аниқланади, улар лойиҳанинг
иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун асос бўлиб ҳам хизмат қилади.
Эксплуатацион-техник кўрсаткичлар жумласига қуйи-дагилар киради:
йўлнинг узунлиги, бурилиш бурчаклари со-ни ва уларнинг қиймати,
271
йўлнинг нишаблиги, гидрографик тармоқ, сойлар ва жарликлар билан
кесишишлари сони, йўл иншоотлари сони ва ўлчамлари, юриш қисми
қопла-маси типи ва ўлчамлари, тупроқ қатламларининг типлари ва
механик таркиби, транспорт учун ноқулай участкалар узунлиги (қор
босадиган, сизот сувлари яқин, ўпирилишлар ва бошқ.), йўллар
эгаллайдиган қимматбаҳо ерлар майдони, атрофдаги ҳудудлардан ва
айниқса ҳайдалма ерлардан фойдаланиш шароитлари, юклар айланадиган
участкалар орасидаги алоқа шароити.
Иқтисодий кўрсаткичлар йўлларни қуриш ва қайта қуриш баҳосини
(капитал
харажатлар),
йиллик
эксплуа-тация
ва
амортизация
ҳаражатларини, йўлсизликдан кўриладиган йиллик зарарларни, йўл
тармоғининг яхшиланишидан тежаладиган маблағларни, капитал
ҳаражатларнинг қопланиш муддатини, келтирилган харажатларни ўз ичига
олади.
Лойиҳавий ечимлар сақлаб қолинадиган қимматбаҳо қишлоқ хўжалик
ерлари майдони, йўллар ёнидаги ерларни кейинчалик ташкил этиш
шароитлари бўйича ҳам баҳоланади.
Асосий техник талабларга риоя қилинган, қишлоқ хўжалик
ерларининг
минимал
майдони
олиниши
шароитида
капитал
харажатларнинг юқори самарадорлиги асосланган йўлларни жойлаштириш
лойиҳаси яхши ҳисобланади.
Йўлларни ва йўл иншоотларини қуриш ва қайта қуриш учун капитал
ҳаражатлар миқдори умумлаштирилган кўрсаткичлар бўйича, харажатлар
турлари бўйича сарфлар сметаларини тузиш йўли билан аниқланади.
Йиллик эксплуатация харажатлари йўллар ва йўл иншоотларига
хизмат кўрсатиш, кузатиб бориш ва жорий таъмирлаш бўйича
харажатларни ўз ичига олади. Улар йил давомида 1 км йўлга қарашнинг
йиллик харажатларига, уларнинг узунлигига, йўл иншоотлари сонига
боғлиқ бўлади.
Амортизация ажратмаси ва эксплуатация харажатлари йўллар ва йўл
иншоотларининг хизмат муддатларига, уларнинг қийматига боғлиқ
бўлади.
Йўлсизликдан кўриладиган йиллик зарарлар 100 га қишлоқ хўжалик
ерлари ҳисобига олинадиган ялпи маҳсулот ҳажмига, қопламали
йўлларнинг, уларнинг умумий узунлигидаги улушига, ҳамда хўжаликнинг
иқтисодий ва табиий шароитларини тавсифловчи кўрсаткичларга боғлиқ
бўлади.
Асосий йўллар тармоғининг яхшиланишидан тежаладиган йиллик
маблағ (фойда) Э қуйидаги ифода бўйича аниқланади, сўм:
Э
PC
100
бунда
P
- ташиладиган маҳсулот таннархининг йўллар яхшиланиши
натижасида пасайиши, %;
C
- маҳсулот таннархи, сўм.
272
Маҳсулот таннархининг пасайиши ташиладиган юклар ҳажмига,
уларнинг қийматига ва 1т/км ташиш таннархига боғлиқ бўлади, 1 т/км
ташиш таннархи эса ўз навбатида йўллар узунлигига, фойдаланиладиган
транспорт воситасига, юклар синфи ва транспорт воситаларидан
фойдаланиш коэффициентига боғлиқ бўлади.
Юқорида келтирилган кўрсаткичлар капитал харажатларнинг
қопланиш даврини ва келтирилган харажатларни аниқлаш учун асос
бўлади. Йўлларни ва йўл иншоотларини қуриш учун капитал
харажатларнинг қопланиш муддати Т қуйидаги ифода бўйича аниқланади:
T
K
Э
бунда
K
- капитал харажатлар миқдори, сўм;
Э
- йилига асосий йўллар
тармоғи яхшиланишидан тежаладиган маблағлар, сўм.
Йўллар тармоғи яхшиланишидан йиллик тежамлар лойиҳанинг икки
ечимидаги ушбу қийматлар орасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Минимал келтирилган харажатларни таъминловчи ечим лойиҳавий
ечим сифатида қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |