Ер тузишни лойихалаш


 Мелиорация ва сув хўжалиги объектларини, бошқа инженерлик



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

3. Мелиорация ва сув хўжалиги объектларини, бошқа инженерлик 
иншоотларини жойлаштириш
Ҳудудни инженерлик жиҳозлаш объектлари уч гурух-га бўлинади: 
ҳудудий, ёки майдонли (суғориш ва зах қочи-риш массивлари, сув 
омборлари, кўллар, сув ҳавзалари, сув қабул қилувчилар ва бошқ.); 
чизиқли (суғориш ва зах қочириш магистрал каналлари, коллекторлар, сув 
ўтказгич-лар, сув қувурлари, электр узатиш ва алоқа тизимлари, йўллар ва 
бошқ.); инженерлик ва эрозияга қарши гидротехник объектлар (тўғонлар, 
кўллар, сув оладиган иншоотлар, артезан қудуқлари ва қазилган қудуқлар, 
террасалар, сув тўхтатадиган тупроқ кўтармалари, чизиқли элементлар-
даги иншоотлар ва бошқ.). Бу объектларни жойлаштириш хўжаликда 
ҳудудни ички ташкил этишга сезиларли таъсир кўрсатади, ерлардан 
интенсив фойдаланишга, тупроқларнинг сув-ҳаво режими, ва ҳудуднинг 
сув таъминоти яхшиланишига, тупроқларни эрозиядан ҳимоя қилишга, 
табиий ландшафтларни сақлашга ёрдамлашади.
Суғориш ва зах қочириш массивлари чегараларини белгилаш 
объектлар бўйича мелиорация чизмалари ва лойиҳаларини ўрганиш 
асосида, ажратиладиган ва атрофдаги ҳудудларни тўғри ташкил этиш 
талабларини 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
амалга 
оширилади. 
Мелиорацияланадиган ерлар массивларини жойлаштириш тавсия 
этилаётгган суғориш ва зах қочириш усуллари, суғориш техникаси ва зах 
қочириш тизими ўлчамлари (ёмғирлатиб суғориш машиналари ва 
қурилмалари типларини ҳам қўшиб), суғориш ва зах қочириш 
тизимларининг техник талаблари билан боғланган бўлиши керак. 


273 
Суғориш тизимлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 
1. Суғориш участкаларига ҳисобланган сув миқдорини ўз вақтида 
бериш ҳисобига тупрокларнинг оптимал сув режимларини таъминлаш. 
2. Ердан, қишлоқ хўжалик машиналари ва агрегатларидан, ишчи 
кучидан самарали фойдаланиш талабларига мос келиши керак. 
3. Суғориладиган массив ҳудудларидан оқилона фойдаланишни 
таъминлаш. 
4. Табиий муҳитни яхшилаш, ирригация эрозиясининг, тупроқлар 
шўрланишининг олдини олиш учун шароит яратиш. 
5. Тизимларни қуриш, улардан фойдаланиш ҳаражатларининг 
минимал бўлишини таъминлаш, суғоришда сувнинг фойдасиз сарфларини 
камайтириш. 
Суғориш массивини жойлаштириш, унинг шакли, че-гаралари ва 
ўлчамлари, атрофдаги ерларнинг ҳусусиятлари ва уларнинг инженерлик 
жихозланиши билан боғланган бўлиши керак. Магистрал суғориш 
тармоғини (каналлар, лотоклар, сув ўтказгич қувурлар) лойиҳалаш техник 
меъёрлар ва қоидаларга мос келиши керак. Уларни жойлаштириш 
алмашлаб экишлар, далалар, боғлар, маданий яйловлар чегаралари, асосий 
йўллар, асосий иҳота дараҳтлари полосалари билан боғланиши, уларнинг 
майдони эса минимал зарур меъёрларга мос келиши керак. Суғориш, 
чорвачиликни ва аҳолини сув билан таъминлаш манбаалари сифатида ер 
ости сувларидан (қувурли ва қазилган қудуқлар), табиий гидрографик 
тармоқлардан (дарёлар, сойлар, кўллар), сунъий иншоотлардан (сув 
омбори, кўллар, канал-лар) фойдаланилади. Суғориш учун хўжаликдаги 
ички асосий сув манбаалари сифатида маҳаллий ер усти сув ҳавзалари 
хизмат қилади. Баҳорги ёмғир, сел сувларидан лиман усулида суғориш, 
уларни кўллар ва сув омборларида тартибга солиш йўли билан 
фойдаланилади. Лиман деб табиий тўсиқлар ёки сунъий қуриладиган 
сувни тўхтатувчи дамбалар ёрдамида катта майдондаги саёз сув 
бостирилган ерларга айтилади. Лиман усулида суғориш доимий суғоришга 
кирмайди - бу, асосан бир марталик, баҳорги сел окимларини тўҳтатиш 
йўли билан суғориш ва тупроқларни катта чуқурликда (2 метргача ва 
ундан ҳам кўпроқ) намлашдир. Лиман ичидаги юза текисланмайди Лиман
усулида суғориш аҳолиси кам туманларда чўл участкаларидан, дарёлар 
водийлари ва кирғоқлари атрофидаги ерлардан, ёпиқ чуқурликлар ва 
қияликлардан табиий пичан-зорлар ва яйловлар, ем-хашак, ғалла ва донли-
дуккакли экинларни экиш учун фойдаланишда қўлланилади. Лиман ичида 
жойларнинг нишаблиги 0,005 дан ошмаслиги, тупроқлар шўрланмаган 
бўлиши керак. 
Лиманлар чегаралари тупроқ кўтармалари ва дамбалар жойлашиши 
билан мослаштирилади. Лиманларнинг ташқи чегаралари бўйлаб сувларни 
муҳофазаловчи ўрмон поласалари ва йўллар жойлаштирилади. Лиманлар 
кенглиги тупроқ кўтармалари орасидаги оптимал масофа бўйича (100-700 


274 
м) аниқланади. Сизот сувларининг кўтарилиши ва ботқоқлашишга йўл 
қўймаслик учун сизот сувлари сатҳи ер юзасидан 3-4 м паст бўлиши керак. 
Далаларда, яйловлар ва пичанзорларда агротехник ва гидротехник 
усуллардан фойдаланиб, лиманлар ва террасалар қуриб, тўхтатилмаган сел
сувлари кўллар ва сув омборларида тўпланади. Кўллар зах қочириш
тизимидан сувларни қабул қилиб олиб, сув қабул қилгич, кейинчалик 
улардан суғориш, чорвачиликни ва аҳолини сув билан таъминлаш, балиқ 
ўстириш, дам олиш минтақаларини ташкил этиш ва бошқа мақсадларда 
фойдаланиш учун хизмат қилади.
Кўллар ва сув омборларини жойлаштиришдаги лойиҳалаш ишлари 
жараёнида бўлажак кўл майдонида сув йиғиладиган ва суғориладиган 
участкаларда топографик - геодезик ишларни, қўшимча гидрологик ва 
гидрогеолик изланишларни, селларнинг келиши ва хўжаликда ҳар хил 
мақсадлар учун сувга талаб бўйича ҳисоблашларни ўтказиш ҳам керак 
бўлади. 
Қуйидагилар сув хўжалиги таъминоти объектлари ҳисобланади: ер 
ости сувларини олиш учун иншоотлар (артезиан қудуқлари, қазилган ва 
қувурли қудуқлар, сув йиғиладиган иншоотлар); сув кўтариш иншоотлари 
(насос станциялари ва сув кўтариш қурилмалари); сув йиғувчи ва сув 
тарқатувчи иншоотлар (босимли сув миноралари, тартибга солувчи сув 
сақлагичлар, сув ўтказгич ва сув узатувчи қувурлар, суғориш 
майдончалари); сув сифатини яхшилаш ва назорат қилиш учун қурилмалар 
(тозалаш иншоотлари, сувни чучуклаштириш станциялари, сувни 
юмшатиш қурилмалари). 
Сув 
хўжалиги 
объектларини 
лойиҳалаш 
ишлаб 
чикариш 
объектларини ва ҳудудни ташкил этиш ва тузиш элементларини 
жойлаштириш билан ўзаро боғлиқ ҳолда ўтказилади. Лойиҳада очиқ ва 
ёпиқ сув манбааларидан ичимлик суви мақсадлари, дала ва яйлов сув 
таъминоти, ишлаб чиқариш марказларини, дала шийпонларини, ёзги 
лагерларни сув билан таъминлаш ҳамда ерларни суғориш учун комплекс 
фойдаланиш назарда тутилади. 
Сув манбаасининг мўлжалланган мақсадини аниқлашда сувларнинг 
чиқиши ва сарфини, унга бўлган талабни белгилаш бўйича ҳисоб-китоблар 
бажарилади, сувларнинг сифати, белгили мақсадлар учун фойдаланишга 
қулайлиги ҳисобга олинади. Қурилиш баҳосини ва ҳаражатларнинг 
қопланиш 
муддатларини 
аниқлаш 
бўйича 
ҳисоб-китоблар 
умумлаштирилган меъёрлар бўйича ўтказилади. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасида хўжаликка мўлжалланган 
инженерлик инфратизимнинг бошқа элементларини: насос станцияларига, 
дала шийпонларига, ёзги лагерларга, маҳсулотларга ишлов бериш 
жойларига (қуритиш, саралаш жойлари, механизациялаштирилган ғалла 
тозалаш жойлари) ва бошқ. электр узатиш тармоқлари; асосий сув ўтказгич 
қувурлар; ўрмон дараҳтлари; эрозияга қарши гидротехник иншоотлар ва 
бошк. жойлаштириш амалга оширилади. Уларнинг ҳудудни ташкил этиш 


275 
ва тузишга таъсири белгиланади, инженерлик объектлар ва тармоқлар 
жойлашган минтақада ерлардан оқилона фойдаланиш бўйича тадбирлар 
ишланади. 
Ҳудудни инженерлик жиҳозлаш объектларини жойлаштириш 
лойиҳанинг мазкур таркибий қисмида чизмалар даражасида, бироқ 
техник меъёрлар ва қоидаларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Уларни 
аниқ жойлаштириш аниқлиги катта смета-молия ҳисоб-китоблар 
бажариладиган ва махсус қидирув ва изланишлар ўтказиладиган ишчи 
лойиҳаларни ишлаш жараёнида амалга оширилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish