Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. “Совуқ уруш” сиёсатининг инқирози



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

5- §. “Совуқ уруш” сиёсатининг инқирози
1970 йилларда бир-бирига душман бўлган икки лагер ўртасидаги 
“совуқ уруш”га асосланган сиёсат инқирозга учрай бошлади. Бу-
тун “совуқ уруш” йиллари мобайнида АҚШ ҳам, СССР ҳам ўзаро 
келишмовчилик юз берганда ғалабани таъминлайдиган куч йиға 
олмадилар. “Совуқ уруш”нинг дастлабки йилларида АҚШ ядро 
қуроли монополиясига эга, СССР эса бошқа турдаги қуролланиш 
бўйича устунликка эга эди. Деярли бир вақтнинг ўзида АҚШда Со-


349
вет Иттифоқида водород бомбалари яратилди. Улар ядро қуролига 
нисбатан 1000 баробар кучли эди. Ядро қуролини етказиб берувчи 
қитъалараро баллистик ракеталар, стратегик бомбардимончи само-
лётлар атом, сув ости кемалари ҳам яратилди. Биринчи марта АҚШ 
ҳудуди ҳам Совет Иттифоқи каби яхши ҳимоя қилинмайдиган май-
донга айланди. Ядро арсеналининг кўпайтирилиши ҳар икки давлат 
учун катта хавф туғдирарди. Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, 
500 та ядро зарбаси берилганда, АҚШ ва СССР аҳолисининг 1/3 
қисми ҳалок бўлиб, 75% га яқин саноат иншоотлари йўқ қилинарди. 
Ҳар иккала давлат ҳудуди радиактив чўлга айланарди. Кўплаб олим-
ларнинг таъкидлашича, талофат кўрсатувчи зарба – 300 та ядро 
қуроли бирвакайига ишга солинганда, юқоридаги талофат рўй берар 
экан. Миллионлаб аҳоли ҳалок бўлишидан ташқари, атмосферага 
минглаб тонна чанг ва кул кўтарилади. Ер жуда кўп йиллар давоми-
да қуёш нуридан маҳрум бўлади, ядро қиши бошланади. Океан ва 
денгизлар музлаб қолади, ҳатто экваторда ҳам ҳарорат ўнлаб гра-
дусга тушиб кетади. 1960 йилларда АҚШда 4000 дан ортиқ, Совет 
Иттифоқида 500 га яқин ядро қуроли мавжуд эди. 20 йилдан кейин 
бу рақамлар 15 минг ва 10 минг билан алмашди. Бундай шароит-
да ҳар икки давлат, ўртадаги келишмовчиликка қарамасдан, ядро 
ҳалокатининг олдини олиш ҳақида ўйлай бошладилар.
1970 йиллар бошида, ҳарбий экспертларнинг ҳисоблаб 
чиқишларича, ядро зарбаси берилган вақтда ғалаба қилишнинг ҳеч 
иложи йўқ экан, чунки рақиб ҳар қандай шароитда ҳам қарши зар-
ба беришга улгуради. Ҳудудий низолар ва урушлар бўлиши мум-
кин эди, лекин ушбу келишмовчиликлар катта урушга айланиб 
кетишининг олдини олишдан ҳар иккала давлат ҳам манфаатдор 
эди. “Совуқ уруш”нинг боши берк кўчага кириб қолгани блоклар 
ўртасидаги қарама-қаршиликлар сиёсатининг инқирозига олиб кел-
ди. Жуда кўп давлатлар АҚШ ва Совет Иттифоқининг ўзларининг 
хавфсизлигига чанг солишидан чўчирди. Улар ҳудудлари ўзга дав-
латлар манфаати учун жанг майдонига айланиб кетиши мумкинли-
гидан безовта эдилар. Шарқий Европада Варшава Шартномасидан 
чиқиш ҳақида шиорлар пайдо бўла бошлади. АҚШ иттифоқдошлари 
тизимида ҳам узилишлар рўй берди. 1960 йилда НАТОдан Франция 
ва Греция чиқиб кетди. СЕНТО, СЕАТО иттифоқлари ҳам парокан-
да бўлди. Урушдан кейинги инқироздан чиқиб олган Ғарбий Европа 
давлатлари иқтисодий ўсишдан руҳланган ҳолда ташқи иқтисодий 
алоқалар ўрнатиш ҳаракатига тушдилар. Бироқ икки ҳарбий блок 


350
қарама-қаршиликлари шароитида рақиблар билан савдо-иқтисодий, 
илмий-техникавий алоқалар ўрнатиш жуда мушкул бўлиб, қаттиқ 
чегаралашлар мавжуд эди. “Совуқ уруш” халқаро имкониятлардан 
самарали фойдаланишга халақит берарди.
Икки блок ўртасидаги муносабатлар инқирозига Қўшилмаслик 
ҳаракати давлатлари ҳам катта таъсир кўрсатди. Унинг бошида 
Ҳиндистон турарди. Мустақилликка эришгандан сўнг, ҳарбий блок-
ларга қўшилмаслик сиёсатига амал қилган Осиё ва Африканинг 29 
та давлати қўшилмаслик принципини қабул қилди. 1970 йилларда 
50 дан ортиқ давлат, 1980 йилларда эса 100 та давлат бу ҳаракатга 
қўшилди. Қўшилмаслик сиёсати, бир томондан, социалистик ту-
зумни кенгайишига халақит берса, АҚШни эса Осиё ва Африкадан 
ўз иттифоқчиларини топиш имкониятидан маҳрум қилди. Урушга 
қарши тинчликпарварлик сиёсати оммавий тус олди. Олдинги тинч-
лик сиёсатидан коммунистлар ўз манфаатлари йўлида фойдаланар-
дилар. 1950 йилда тузилган Бутунжаҳон Тинчлик Кенгаши комму-
нистлар таъсири остида эди.
1960–70- йилларга келганда эса мустақил тинчликсеварлик сиёса-
ти кенг қулоч ёйди. Бу сиёсатни АҚШ ва Совет Иттифоқидан норози 
бўлган еврокоммунистлар олиб борарди. Асосий зиддият бир-бирига 
қарама-қарши бўлган ҳарбий блоклар билан боғлиқ эди. У ривожла-
нишга тўсқинлик қилаётган асосий муаммолардан бири бўлиб, ижти-
моий, сиёсий ва иқтисодий қийинчиликлар манбаси ҳам эди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish