Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

1968 йил Чехословакия инқирози ва
унинг оқибатлари
1968 йилда Чехословакияда бўлиб ўтган воқеалар Совет 
Иттифоқининг халқаро майдондаги мавқеига катта таъсир кўрсатди.
Европанинг энг ривожланган давлатларидан ҳисобланган ЧССР 
да турғунлик даври бошланиб, иқтисодиёт ривожи пасайиб кетган-
ди. 1968 йилда Чехословакия Коммунистик партияси раҳбари этиб 
А. Дубчек сайланди. У ислоҳотлар тарафдори эди. Мамлакатда 
буйруқбозлик услубларидан воз кечилиб, демократик эркинликлар 
қўллаб-қувватланди. Бу эса ёшлар фаоллигини оширди. Мамлакатда 
юзлаб сиёсий тўгараклар пайдо бўлди. Улар, асосан, Чехословакия 
Коммунистик партияси сиёсатига норозилик билдириб, мамлакатда 
демократик ўзгаришлар қилинишини талаб қилиб чиқдилар. Прага-
да бўлиб ўтган воқеалар СССР раҳбариятини чўчитиб юборди. Улар 
бу воқеани Ғарб махсус хизмати ходимлари томонидан социализмга 
қарши уюштирилган фитна деб баҳолади. Чехословакияга Варшава 
Шартномаси давлатлари қўшинларининг киритилиши контрреволю-
цион кучларга қарши ёрдам деб баҳоланди. Аслида эса, бу ёрдамни 
сўраган шахслар ҳукумат номидан иш юритишга ваколатлари йўқ 
эди. 1968 йил 20 август куни 500 минг кишилик армия, 5000 та танк 
ва БТР (асосий қисмини СССР Армияси, қолганлари Польша, Вен-
грия, ГДР ва Болгария армияси ташкил қиларди)дан иборат Варшава 
Шартномаси қўшинлари Чехословакия чегарасини ёриб ўтди. Прага, 
Барно аэропортлари ва ҳукумат биноларини совет қўшинлари ишғол 
қилди. А. Дубчек Москвага олиб кетилди. Чехословакия Коммунис-
тик партиясига Г. Гусак бошчилик қила бошлади. Чехословакия Ар-
мияси қаршилик кўрсатмади. Чехлардан 94 киши ҳалок бўлди, 345 
фуқаро яраланди. “Прага баҳори” деб номланган бу воқеадан сўнг, 
СССР социализмни “ҳимоя қилиш” унинг бурчи эканлиги ҳақида 
Баёнот берди. Ғарб давлатлари, Варшава Шартномасига кўра, Со-


348
вет Иттифоқининг ўз иттифоқдошлари ички ишларига аралашиш 
ҳуқуқини “Брежнев доктринаси” деб атай бошладилар. Бу доктри-
на 2 сабабга кўра аниқланган, бир томондан, идеолгик тушунчалар 
билан совет лидерлари Шарқий Европага мажбуран тарқатилган со-
циализмнинг советча моделининг барбод бўлишини тан олгилари 
келмасди ва бу ҳолат Совет Иттифоқига салбий таъсир кўрсатади 
деб ҳисоблардилар.
Иккинчи томондан, “совуқ уруш” шароитида ва Европанинг икки 
ҳарбий-сиёсий лагерга бўлиниб кетиши ва биттасининг кучсизланиши 
иккинчи блок учун ғалаба деб қараларди. Варшава Шартномасидан 
бирор-бир давлатнинг чиқиб кетиши Европада кучлар мувозанатининг 
бузилиши деб баҳоланарди. Совет раҳбарияти НАТО блокини СССР 
чегараларидан иложи борича узоқроқда бўлиши тарафдори эди. Чехос-
ловакия воқеалари СССР ва иттифоқдош давлатларга ниҳоятда салбий 
таъсир кўрсатди. КП раҳбарияти ҳар қандай ўзгаришларга шубҳа би-
лан қарай бошлади. Совет Иттифоқида демократик кайфиятлар таъқиб 
этила бошланди. Баъзи бир диссидентлар фаолияти ядро қуроли каби 
қабул қилинарди.
Баъзи бир давлатларда, хусусан, Венгрияда Совет Иттифоқининг 
“кайфиятини бузмаган” ҳолда реформалар ўтказила бошланди. 
Лекин бу ўзгаришлар буйруқбозлик тизимига путур етказмасдан 
ўтказиларди. Совет Иттифоқининг Чехословакияга қўшин кирити-
шига қарши турган давлатлар: Югославия, Албания, Руминия, Хи-
той билан ҳам алоқаси бузила бошлади.
1960–70- йилларда дунёнинг илғор давлатларида рўй берган 
ўзгаришлар халқаро майдонда янги босқични келтириб чиқарди. 
СССР ва АҚШ Шарқда ва Ғарбий Европада сиёсатнинг янги 
қирраларини излаб топиш йўлига ўтдилар.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish