Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- йилларнинг боши: янги ечимлар изидан



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

60- йилларнинг боши: янги ечимлар изидан
1960 йиллар бошида СССРда эришилган муваффақиятлар талай-
гина эди. 1961 йилнинг 12 апрелида дунёда биринчи инсон (Ю. Га-
гарин) коинотга учирилди. 
Уй-жой масаласида ҳам катта муваффақиятларга эришилди. Ўн 
йилдан камроқ вақт ичида мамлакатнинг ҳар тўртинчи фуқароси 
уй-жой шароитини яхшилаб олди. Эндиликда одамлар коммунал 
хоналарда эмас, алоҳида хонадонлар билан таъминландилар. Бироқ 
қурилган бу уйларнинг сифати ҳақида кейинчалик танқидий фикр-
лар пайдо бўлди. Бу уйлар 20–25 йил фойдаланишга мўлжалланган 
бўлиб, шароитлари етарли эмасди. Бундай уйлар “хрушчевкалар” 


342
деб аталиб, шаҳар кўринишига кўрк қўшмасди. Шундай бўлса-да, 
олдин уйга эга бўлмаган аҳоли учун бу яхши қулайлик эди. Аҳолини 
ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари кўрилди. Нафақа ёши па-
сайтирилиб, миқдори ошди. Мажбурий 8 йиллик ўрта таълим жо-
рий қилинди. Олий ўқув юртларида ўқиш имкониятлари кенгайди. 
Иш ҳафтаси қисқартирилди, маошнинг бир қисмини заёмлар билан 
бериш тўхтатилди. Бир вақтнинг ўзида мамлакатда ечими топилма-
ётган муаммолар ҳам йиғилиб қолди. Қишлоқ хўжалиги инқирози, 
саноат ишлаб чиқаришнинг пасайиб кетиши, 1959–1965 йиллар-
га мўлжалланган етти йиллик режанинг бажарилмай қолиши шу-
лар жумласидандир. Аҳолининг озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж 
маҳсулотлари етишмаслигидан норозиликлари кучайиб борса-да, 
бироқ ошкор қилинмасди. Мамлакат раҳбариятининг айтган сўзи ва 
амалда бажарилиши орасида катта тафовут пайдо бўлди. КПССнинг 
ХХ съездидаги Сталин шахсига сиғинишга қарши кураш билан 
бошланган “илиқлик” юқоридаги салбий ҳолатлар туфайли аста-се-
кин йўқотилди. Мамлакатда рўй бераётган воқеаларни тасвирлашга 
уринган ёзувчилар, режиссёрлар таъқиб қилина бошланди.
Б. Л. Пастернак иши катта шов-шувга сабаб бўлди. 1958 йил-
да “Нобел” мукофотига сазовор бўлган “Доктор живаго” романида 
Россияда инқилобий воқеалар, фуқаролар уруши ва совет жамия-
ти моҳияти ҳаққоний тасвирлаб берилди. Ёзувчи ҳокимият босими 
остида “ўқувчилар” жамоалари, ҳатто бу романни ўқиб кўрмаган 
одамлар олдида ўз “хатоларини” бўйнига олишга ва кечирим сўрашга 
мажбур этилди. 1961 йилда қабул қилинган партиянинг янги дасту-
рига кўра, зиёлилардан ёш авлодни коммунистик руҳда тарбиялаш 
ишида фаол иштирок этиш талаб қилинганди. Коммунизм мод-
дий ва маънавий бойликларга тўлиб-тошган ва “ҳар бир кишидан 
қобилиятига яраша, ҳар бир кишига эҳтиёжига яраша” тамойилига 
асосланган жамият сифатида тарғиб этиларди. Бир вақтнинг ўзида 
“тушуниб етмаганлар”, яъни ўз эҳтиёжи чегарасини билмайдиган-
ларга қарши танқид ишлари ҳам олиб борилди. Халқ ишончини 
қозониш учун Сталинга қарши янги компанияни шакллантиришга 
уринишлар бўлди. КПСС сафидан Сталиннинг яқин сафдошлари 
чиқариб юборилди. ХХII съезд қарорига асосан, Сталиннинг жаса-
ди мавзолейдан олинди ва ерга кўмилди. Янги Конституция ҳақида 
фикрлар муҳокама қилинарди. Жамиятни демократлаштириш бораси-
да ғоялар илгари сурилди. Бу ерда, асосан, ҳукумат раҳбарларининг 
юқори лавозимларни эгаллаш муддатлари, давлат органлари ишида 


343
ошкоралик, завод ва фабрика, совхоз раҳбарларини сайлов асосида 
қўйиш, референдумлар ўтказиш, Конституцион судни шаклланти-
риш каби муҳим масалалар ҳақида гап борарди. 60- йилларда юқори 
раҳбариятдагиларнинг бир қисми қуруқ ғоялар билан яхши натижа-
га эришиб бўлмаслигини тушуниб етганди. 
Хрушчев иқтисодчи Е. Г. Либерманнинг товар-пул муносабатла-
ри тўғрисидаги уринишларини қўллаб-қувватлади. Унга кўра, баъзи 
корхоналар ва совхозларда иш натижасига қараб пул тўлаш кўзда 
тутилганди. 1962 йилда обком ва райкомларни саноат ва қишлоқ 
партияларига ажратиш бўйича маъмурий хўжалик тажрибаси 
ўтказилди. Бунда асосан ўз мавқеларни суиистеъмол қилаётган пар-
тия раҳбарларига қарши кураш кўзда тутилган эди. Аммо реформа 
бюрократизмнинг кучайиб илдиз отиб кетишига олиб келди ва яхши 
самара бермади. Баъзи тадқиқотчилар Шарқий Европанинг халқ де-
мократик давлатларидаги аграр партиялар намунасига асосланган 
эди. У сиёсий ҳаракатни ривожлантириб, унга мусобақа элементла-
рини олиб кириши керак эди. 
Н. С. Хрушчев сиёсатидаги қарама-қаршиликлар, муваффақият-
сизликлар, ғоявий соҳадаги узилишлар унга қарши янги мухоли-
фатни вужудга келтирди. Бу мухолифат Хрушчевнинг энг ишонч-
ли одамларидан иборат эди. Улар орасида қўриқ ва бўз ерларни 
ўзлаштиришга бошчилик қилган КПСС МҚ секретари Л. И. Бреж-
нев Давлат Хавфсизлиги комитети бошлиғи В. Е. Семичастний, 
партия назорат Қўмитаси раиси А. Шелепин ва бошқалар бор эди. 
1964 йил 13 октябрда оппозиция (мухолифат) КПСС МҚ Плену-
ми чақирилди ва Қримда дам олаётган Н. С. Хрушчев ҳам таклиф 
қилинди. Хрушчев мамлакат ҳаётини издан чиқаришда, жамият ри-
вожини орқага кетказишда ва яккаҳокимликда айбланди. Хрушчев 
истеъфога чиқишга мажбур бўлди. КПСС МҚ Биринчи секретари 
қилиб Л. Ч. Брежнев сайланди. Аввал Молия вазири лавозимида иш-
лаган А. Н. Косигин Министрлар Советининг Раиси бўлди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish