Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Н. С. Хрушчев сиёсатидаги қарама-қаршиликлар



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Н. С. Хрушчев сиёсатидаги қарама-қаршиликлар
1954–1955 йилларда қатағон қурбонларини реабилитация қилиш 
давом этди. “Ленинград иши” бўйича айбланган, “космополитизм” 
қурбонлари ва яна кўплаб ҳарбий бошлиқлар оқландилар. 1930 йил-
лардаги репрессия ишлари ҳам қайта кўрила бошланди. 1956 йил-
нинг феврал ойидаги КПССнинг ХХ съездида Н. С. Хрушчев Ста-
лин режими репрессияларини қатъий қоралаб чиқди. Ушбу маъру-
за асосида КПСС МҚнинг “Шахсга сиғиниш ва унинг оқибатлари 
тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Бу маъруза Хрушчевнинг шах-
сий ташаббуси билан тайёрланганди. Бошқа раҳбарлар унинг мазму-
ни билан таниш эмасдилар. Сталинни доҳий ва етук раҳбар сифати-
да қабул қилган съезд қатнашчилари докладни эшитиб, карахт бўлиб 
қолдилар. Залда кимдир: “Аҳмоқ!” – деб қичқирди. Кейинчалик 
Хрушчев ўз мемуарларида сталинизм даврида Совет Иттифоқида 
нималар рўй берганлигини мамлакат халқига ва бутун дунёга маъ-
лум қилиш нияти реабилитация давридан бошланганини ёзган эди.
ХХ съезддан кейин қатағон қурбонларини реабилитация қилиш 
анча давом этди. 1956–1961 йилларда 700 мингга яқин киши оқланди. 
1957 йилда чеченлар, ингушлар, болқорлар, қорачайлар, қалмиқлар 
ўз ватанига қайтиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўтган йилларда йўл қўйилган барча хато ва камчиликлар Сталин 
номи билан боғланди (Ежов ва Берия ҳам мустасно эмас эди).
Мамлакатда илиқлик жараёни бошланди, цензура анча юмшатил-
ди. Аввал реакцион деб ҳисобланган шоир ва ёзувчилар асарлари 
чоп этила бошланди. “Халқ душмани” тамғаси босилган шахслар 
ҳақида ёзиш, улар тақдири билан боғлиқ воқеаларни халқ оммасига 
етказиш имконияти туғилди.
Лекин янги сиёсатда ҳамма нарса силлиқ кетяпти деб бўлмасди. 
Баъзи бир қарорлар ўйланмасдан қабул қилинарди. Сургундан ўз 
ватанларига қайтиб келганлар ва уларнинг жойларини эгаллаган 
руслар ўртасида миллий зиддиятлар келиб чиқди. Қрим татарла-
ри, Повольже олмонлари реабилитация қилинмай қолди ва бу ҳам 
муаммолар чиқишига замин яратди. Ўтмиш тарихини тубдан қайта 
кўриб чиқиш масаласини кўтаришга КПСС раҳбарияти ҳали тайёр 
эмасди. Бухарин, Зиновьев, Каменев, Троцский каби антисталин оп-
позицияси раҳбарларини реабилитация қилиш кун тартибига уму-
ман қўйилмади. Директив услублар ёрдамида ижодий фаолиятга 


337
ҳам раҳбарликни қўлга киритиш давом этарди. Н. С. Хрушчев ва 
бошқа партия раҳбарларининг зиёлилар билан учрашувларида ба-
диий асарлар мазмуни соатлаб “таҳлил” қилинар, уларнинг муал-
лифларига расмий баҳолар бериларди. Сталиннинг қораланиши ва 
Информбюронинг тарқатилиб юборилиши СССР ва Шарқий Европа 
давлатлари орасидаги муносабатлар кескинлашишига сабаб бўлди. 
Бу мамлакатларда Сталин ташаббуси билан шаклланган режимлар 
ички оппозиция билан тўқнаш келдилар ва кейинчалик улар ҳам 
Сталинга қарши сиёсатга юз тутдилар. 1956 йилда Венгрияда анти-
коммунистик инқилоб бошланди ва бу ҳаракат ҳам совет қўшинлари 
томонидан бостирилди.
1953 йил Венгрияда бошланган реформалар ташаббускори Премь-
ер-министр И. Надь эди. Лекин Венгрия меҳнаткашлар партияси 
раҳбари М. Ракоши уни ревизионист деб қоралади ва у вазифасидан 
четлаштирилди. 1956 йил октябрда Будапештда оммавий намойиш-
лар бўлиб ўтди. Унинг қатнашчилари ВМП раҳбариятининг истеъфо-
га чиқишини талаб қилди. Намойишлар қуролли қўзғолонга айланиб 
кетди. Қўзғолон қатнашчилари давлат хавсизлиги хизмати ходимла-
рига, ҳокимият раҳбарларига қарши ноқонуний суд жараёнларини 
ҳам ўтказдилар. Бундай шароитда ВМП раҳбарияти ҳокимиятни 
И. Надга топширди. ВМП тарқатиб юборилди. СССРнинг қўллаб-
қувватлаши натижасида Я. Кадар бошчилигида Венгрия Социали-
стик ишчи партияси тузилди.
1956 йил 1 ноябрда И. Надь Венгрия Варшава Шартномасидан 
чиққанлигини эълон қилди ва совет қўшинларининг зудлик билан 
мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини талаб қилди. Вен-
гриядаги воқеалар совет раҳбарияти томонидан контрреволюцион 
тўнтариш деб баҳоланиб, Я. Кадар Москвага чақириб олинди. Совет 
қўшинлари Будапештни штурм қилиб (4–11 ноябр), бир ҳафта ичида 
бутун Венгрия ҳудудида “тозалаш” ишларини олиб борди. Жанг-лар 
натижасида 200 минг киши Венгриядан қочиб кетди, 3 мингга яқин 
киши ҳалок бўлди. Совет армияси талофати 2170 киши бўлиб, шу-
лардан 669 киши ҳалок бўлди. Я. Кадар “контрреволюция” бости-
рилгач, Венгрияга раҳбарлик қилишни ўз қўлига олди.
Я. Кадар бошчилигидаги янги ҳокимият оппозицияга қарши реп-
рессияни бошлаб юборди, 20 мингдан ортиқ кишилар устидан суд 
ишлари бўлиб ўтди, 400 дан ортиқ қўзғолончилар ва, шу жумладан, 
И. Надь ҳам қатл қилинди. ДХК маълумотларига қараганда, совет 
армиясининг 200 дан ортиқ ходимлари Венгрияга қарши агрессияни 


338
қоралагани учун жазоландилар. Венгрия воқеаларидан ва ХХ съезд-
дан сўнг Сталинни халқаро коммунистик ҳаракат йўлбошчиси деб 
ҳисоблаган жуда кўплаб мамлакатлар Компартиялари билан КПСС 
ўртасида муносабатлар кескинлашди. Уларнинг фикрига кўра, СССР 
социалистик ҳамдўстлик мамлакатлари билан маслаҳатлашмасдан, 
Сталин шахсига сиғиниш сиёсатини олиб бормаслиги керак эди. 
Шу сабабли Хитой билан ҳам алоқа бузила бошлаганди. Хрушчев-
нинг Ғарб давлатларига нисбатан сиёсати қарама-қаршиликлардан 
иборат бўлди. Коммунистик партиянинг ХХ съездида улар билан 
ҳамкорлик қилиш ҳақида таъкидлаб ўтилганди. Бундан ташқари, 
носоциалистик давлатлар билан муносабатларни яхшилаш ҳақида 
гапирилиб, савдо алоқаларини ўрнатиш ҳам кўзда тутилганди. Ста-
лин ўлимидан сўнг Корея билан ярашишга эришилди. 1955 йилда 
иттифоқчилар томонидан оккупация қилинган Австрия муаммоси ўз 
ечимини топди. СССР, АҚШ, Англия келишувига асосан, ушбу дав-
латларнинг қўшинлари Австрия ҳудудидан олиб чиқилди. Австрия 
бетараф демократик давлатга айланди.
Бир вақтнинг ўзида халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ишла-
ри СССРнинг ҳарбий салоҳиятини кучайтириш эвазига амалга оши-
рилаётган эди. Унда АҚШга қарши давлатларни қўллаб-қувватлаш 
ҳам кўзда тутилган эди. Бу қарама-қаршиликлар Хрушчев сиёсатига 
путур етказди. КПСС Марказий Қумитаси Президиуми аъзолари: 
Ворошилов, Молотов, Кагановичлар 1957 йилнинг 18 июнида 
Н. С. Хрушчевнинг истеъфога чиқишини талаб қилдилар. Юз берган 
вазиятга СССР мудофаа вазири Р. К. Жуковнинг катта саъй-ҳаракати 
Н. С. Хрушчевнинг ўз вазифасида қолиши аҳамиятга эга бўлди. 
Унинг ташаббуси билан Москвага Хрушчев тарафдорлари само-
лётларда зудлик билан етказиб келинди. 1957 йил 27 июнда КПСС 
МҚ Пленумида Хрушчев оппозицияни террор ва репрессия даврига 
қайтишда айблади. “Сталин гвардияси”лидерлари мағлубиятга уч-
радилар. Улар ўз вазифаларидан озод қилиниб, нафақага чиқариб 
юборилди. Шундан сўнг Хрушчев Жуковга қарши ҳаракат бошла-
ди. КПСС МҚ Жуковни истеъфога чиқариш тўғрисида қарор қабул 
қилди. 1958 йил март ойида Хрушчев КПСС МҚ Биринчи котиби 
бўла туриб, СССР Министрлар Совети Раиси лавозимини ҳам эгал-
лади. Шу тариқа мамлакатда яна яккаҳокимлик сиёсати ўрнатилди. 


339

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish