Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

VII БОБ. 1945–1991 ЙИЛЛАРДА СССР
1- §. Урушдан кейинги дастлаб йилларда 
Совет Иттифоқи
Урушдан кейинги йилларда иқтисодиётни тиклаш
Уруш йилларида мамлакатнинг халқ хўжалиги жуда катта талофат 
кўрди. Оккупация қилинган ерлар деярли вайрон бўлган, халқ тур-
муш даражаси ачинарли аҳволда эди. 1946–1947 йилларда Россия, 
Украина, Молдавиянинг бир қатор районларида бошланган очарчи-
лик тахминан 20 млн аҳолини қамраб олди, улардан 1 млн га яқин 
киши очарчилик туфайли ҳаётдан кўз юмди. Кўчаларда бошпанасиз, 
яшаш учун маблағи бўлмаган кўплаб одамлар дайдиб юришарди.
Миллионлаб Германияга асир қилиб олиб кетилганлар, ок-
купантлардан қочганлар, эвакуация қилинганлар ва хизматдан 
бўшатилганлар ўз яшаш жойларига қайтишга уринардилар, лекин 
уларни жойлаштириш, иш билан таъминлаш муаммо эди. Муҳтож 
одамларга ёрдам кўрсатиш жуда мушкул эди. Ҳукумат фаолиятини 
қайта тиклаш суст даражада амалга оширилаётганди. Ўрмонларда 
Ғарбий Украина, Белорус ва Болтиқбўйи давлатларининг СССР 
таркибига киришини хоҳламайдиган, олмонлар билан ҳамкорлик 
қилаётган полицайлар тўдаси изғиб юрарди. Улар Ғарбнинг ёрда-
мига ишонардилар. Биргина 1946 йилнинг ўзида Ғарбий Украина-
да кўпчилиги партия ва ҳукумат раҳбарлари бўлган 2 мингга яқин 
киши ўлдирилди.
1945 йилда мамлакатда фавқулодда вазият бекор қилинди. Дав-
лат Мудофаа қўмитаси тарқатиб юборилди. Халқ Комиссарлари 
Совети Министрлар Совети сифатида қайта тузилди. Мамлакатни 
истиқболли ривожлантириш масалалари муҳокамаси жараёнида 
Министрлар Совети Раиси Н. А. Вознесенский гражданлар уруши-
дан кейин мамлакат иқтисодиётини тиклашда қўлланган НЭП билан 


328
боғлиқ тажрибадан фойдаланиш керак, деб таклиф киритди. Кол-
хозларни тарқатиб юбориш, кичик хусусий тадбиркорликни йўлга 
қўйиш каби таклифлар ҳам ўртага ташланди. Фуқароларнинг демо-
кратик ҳуқуқларини кафолатловчи янги давлат дастури ва янги Конс-
титуция қабул қилиш ҳақида фикрлар муҳокама қилинди. Ҳукумат 
раҳбарларининг бир қатор чиқишларида синфий кураш тобора чеки-
наётганлиги, Совет Иттифоқида “синфий душман” фаолияти учун 
асос йўқ эканлиги таъкидлаб ўтилди. Бу ғоя, асосан, Г. М. Мален-
ковга (1902–1988) тегишли бўлиб, ўша даврда у Министрлар Совети 
Раиси ўринбосари вазифасида ишларди ва Сиёсий Бюро аъзоси ҳам 
эди.
Лекин И. В. Сталиннинг нуқтаи назари ҳаммасидан устун кел-
ди. У туғилаётган муаммоларни буйруқ ва сафарбарлик тартибида 
ҳал этиш усулларини олға сурди. Натижада тўртинчи беш йиллик-
да (1946–1950) ҳам марказлашган қаттиққўл бошқарув усулларидан 
фойдаланилди. Беш йилликда уруш даврида вайрон бўлган саноат 
корхоналарининг асосий қисми тикланди, мамлакатнинг шимолий 
ва шарқий ҳудудларини ўзлаштириш ҳам давом эттирилди. Нефть, 
газ, кўмир қазиб олиш тез ривожлана борди (хусусан, Печора бас-
сейнида), Волга-Дон канали қурилиши тугалланди. 1948 йилда 
иқтисодий ривожланишнинг урушгача бўлган кўрсаткичларидан 
ўзиб кетилди (оғир саноат 1940 йилга нисбатан 118%). 1953 йилда 
СССР жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ри-
вожланган давлатлар йигирмалигидан ўрин олди ва Чор Россияси-
нинг кўрсаткичларидан анча ўзиб кетди. Аҳоли турмуш даражасини 
кўтариш бўйича ҳам чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 1947 йилда 
карточка тизими бекор қилинди. 8 соатлик иш куни, меҳнат таъти-
ли жорий қилинди. Беш йилликда 100 млн кв дан ортиқроқ уй-жой 
қурилди, янги мактаблар, кутубхоналар, касалхоналар ишга туши-
рилди.
Олий таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор 
қаратилди. 1947 йилда талабалар сони урушдан аввалги кўрсаткичдан 
ошиб кетди. 1949 йилдан бошлаб аҳоли эҳтиёжи маҳсулотлари нар-
хи йилига ўртача 20% га пасайиб борди. Умуман олганда, 1947–1952 
йилларда нархлар тахминан 50% га пасайиб, иш ҳақи оша борди. 
1954 йилга келиб иш ҳақи 40–50% кўтарилиб, Россия империяси-
нинг энг юқори кўрсаткичларидан ўзиб кетди.
Халқнинг турмуш даражаси бундан ҳам юқори бўлиши мум-
кин эди. Асосий ресурлар (88%) оғир ва ҳарбий саноатни ривож-


329
лантиришга қаратилиши боис бунинг иложи бўлмади. АҚШни 
ядро қуроли монополиясидан маҳрум қилиш устувор вазифа бўлиб 
қолганди. Ҳарбий техникани такомиллаштириш, армияни қайта 
қуроллантириш масаласи халқ эҳтиёжи маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришдан муҳимроқ саналарди.
Совет Иттифоқининг юқори даражали ҳарбий технологиялар 
соҳасида АҚШни қувиб етишига нима омил бўлганлиги ҳанузгача 
баҳсларга сабаб бўлмоқда. Американинг тарихий маълумотлари-
га кўра, СССР бунга шпионаж ёрдамида, яъни АҚШнинг ҳарбий 
сирларидан воқиф бўлиш натижасида эришган, деб ҳисобланади. 
Совет резведкачиларининг чоп этилган мемуарлари бу ҳолатни 
анча ойдинлаштирди. Американинг ядро қуроли лойиҳасида иш-
тирок этган бир қатор олимлар Америка Қўшма Штатлари дунёда 
ҳукмронлик ўрнатиш учун атом бомбасидан фойдаланиш мумкин, 
деб ҳайиқардилар. Ҳақиқатан ҳам, олимлар СССР разведкасига 
ядро қуролига тегишли баъзи бир маълумотларни етказиб берган-
лар. Бу эса Совет Иттифоқида ядро қуроли яратилиши муддатини 
бир неча йилга қисқартирди. Аммо ядро қуроли тадқиқотлари, асо-
сан, атом энергияси институти олимлари томонидан олиб борил-
ган ва муваффақиятли якунланган (раҳбар – И. В. Курчатов). 1953 
йилда шу аснода биринчи бор водород бомбаси яратилди. Биринчи 
бор атом электростанцияси ҳам Совет Иттифоқида (Обнинск) 1954 
йилда ишга туширилди. Урушдан кейинги йилларда юқори суръат-
ли ривожланиш ва армияни қуроллантиришдаги муваффақиятлар 
қуйидагилар билан асосланади:
– Совет Иттифоқининг Германиядан умумий миқдори 4,3 млрд 
долларга тенг бўлган репарация товон олиши;
– озодликдан маҳурм қилинганлар, Германиядан қайтиб келган-
лар, лагерлардаги (9 млнга яқин киши) маҳкумлар меҳнатидан бепул 
фойдаланиш;
– қишлоқлардан моддий бойликларни тортиб олиш;
– тармоқлар бир қисмининг колхозларга қўшиб юборилиб, кол-
хозларнинг эса йириклаштирилиши. Бозорларда маҳсулотлар сотиш 
солиқлари оширилди. Давлатга мажбурий маҳсулот сотиш миқдори 
кўпайди. 1948 йилда колхозчиларга паст нархда давлатга майда мол 
сотиш мажбурияти юклатилди.
– 1947 йилда пул реформаси ўтказилди. Пул маблағларини омо-
нат кассаларида сақлаганлар катта йўқотишлар кўрди. Улар 10 сўмга 
янги 1 сўм олганлар. Облигациялар, давлат заёмлари бўйича алмаш-


330
тириб бериш 1:3 нисбатни, кичик омонатлар учун 2:3 нисбатни таш-
кил қилди.
Расмий маълумотларга кўра, бу реформа уруш йилларида 
чайқовчилар қўлида тўпланиб қолган пул маблағларини олиш 
мақсадида ўтказилганди.
Аслида эса, етиштирган маҳсулотини бозорда сотиб, пул 
маблағларини уйда сақлаган деҳқонларга катта зарар етказди. 
Ҳақиқатда эса, пулдор шахслар пулларига реформага қадар зар-
гарлик буюмлари, суратлар, иконалар сотиб олиб, деярли зарар 
кўрмаган эди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish