Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

ХХI аср бошларида АҚШ
АҚШда 2000 йилдаги Президентлик сайловлари фожиали харак-
терга эга бўлди. Демократлар ҳукмронлиги даврида кўзга ташланган 
иқтисодий муваффақиятлар уларнинг номзоди, Вице-Президент Аль-
берт Горнинг ғалабасига умид уйғотди. Республикачилар ҳам ғалаба 
иштиёқида эдилар. Улар жамиятнинг анъанавий қадриятларини 
ҳимоя қилиш шиори остида сайловчиларни ўзлари томон оғдириш 
учун ҳамма имкониятларни ишга солдилар. Ўзларининг сайловол-
ди дастурларида республикачилар Б. Клинтон қўллаган тажриба-
ни ишга солдилар. Бунда улар демократларнинг баъзи шиорлари-
ни ўзлаштириб ва марказлашган ёндашувга таяниб, демократлар 
мавқеига яқин мавқеда туришди. Мамлакатнинг гуллаб-яшнаши, 
иқтисодиётни равнақ топтириш тўғрисидаги анъанавий ваъдалар 
сайловчилар кайфиятига таъсир кўрсатди. Натижада сайловолди 
муҳокамаларда анъанавий бўлган иқтисодий муаммолар 2000 йилга 
келиб иккинчи даражали муаммоларга айланиб, таълим, соғлиқни 
сақлаш ва ижтимоий таъминот масалалари ҳамда дин, жамиятнинг 
оилавий ва маънавий қадриятларига боғлиқ масалалар биринчи 
ўринга чиқди. Бу масалаларда республикачилар мавқеи аҳолининг 
кўпчилик қисми томонидан қўллаб-қувватланди. 
Сайлов натижалари инкор этиб бўлмас характерга эга эди. Аль-
берт Гор Ж. Бушга қараганда 542 мингдан кўпроқ сайловчилар ово-
зини тўплаганига қарамасдан, сайлов коллегияси (ҳайъати)да озгина 
фарқ билан республикачилар тарафдорлари устунлик қилди. Бунақа 
ҳолатга АҚШ сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари сабабчи-
дир. Маълумки, Америкада сайлов тақдирини умумхалқ овоз бери-
шида қатнашадиган сайловчилар эмас, балки сайловчилар ҳайъати 
ҳал қилади. Демак, АҚШдаги Президентлик сайлови жараёнлари-
ни тушуниб олиш учун, аввало, мамлакат Конгресси, яъни Парла-
ментнинг ўзига хос хусусиятларини билиб олишга тўғри келади. 
Конгресс икки палатали. Юқори палата Сенат бўлиб, унга ҳар бир 
штатдан икки нафардан вакил сайланади. Америка 50 та штатдан 


312
ташкил топганини назарда тутсак, юқори палата 100 нафар депутат-
дан иборат эканлиги маълум бўлади. Қуйи палата – Вакиллар па-
латасида депутатлар сони ҳар бир штат аҳолисининг сонига қараб 
тақсимланган. Вакиллар палатасидаги депутатлар сони, одатда, 435 
кишидан иборат бўлади. Ҳар икки палатани қўшганда эса, 535 депу-
тат ҳосил бўлади.
Энди Президент сайлаш тартибига ўтайлик. Юқорида Президент-
ни ҳайъат сайлайди, деб айтдик. Бу ҳайъатга барча штат вакиллари 
киради. Аъзолар сони Конгресснинг тегишли штатдан сайланган 
ҳар икки палатадаги депутатлар сонига тенг. Сайловчилар ҳайъатида 
ҳам 535 вакил бор. Президентликка сайланиш учун номзодга 
ҳайъат аъзоларининг камида 270 нафари овоз бериши керак. Одат-
да, Мейн ва Небраскадан ташқари барча штатларда сайловчилар-
нинг кўпчилик овозини олган номзод ўша штат ҳайъатларининг бар-
ча овозларини олади. Бир номзод рақибига қараганда оз овоз олиб, 
сайловда ютиб чиққан ҳолатлар камдан-кам рўй берган. Айни шу 
воқеа 100 йилдан бери илк бор 2000 йилги Президентлик сайловида 
содир бўлганди. Жорж Буш Флоридада рақибидан кам овоз олгани-
га қарамай, ҳайъат аъзолари қўлловига эришиб, кичик фарқ билан 
бўлса-да, Альберт Гор устидан ғалаба қозонди. 
Сайловчилар ҳайъати қоидалари кичик штатлар учун бир мун-
ча фойдалидир. Масалан, ҳар бир штат аҳолисининг сонидан қатъи 
назар, Сенатда бир хил, яъни 2 нафар аъзога эга. Вакиллар палата-
сидаги депутатлар эса аҳоли сонига қараб тақсимланади. Масалан, 
АҚШ умумий аҳолисининг 12 фоизини ташкил этгани ҳолда, Ка-
лифорния ҳайъатда ва қуйи палатада 55 тадан овоз (10 фоиз)га эга. 
Ваҳоланки, Вайоминг кичик штати эса умумий аҳолининг 0,18 фои-
зини ташкил этса-да, ҳайъатда 3 та ўрин (0,56 фоиз) олди. Сайлов 
натижасини белгилашда республикачиларнинг Флорида штатида 
сайлов варақаларини қайта санашга йўл қўймаганликлари уларнинг 
ғалабасини таъминлади. Флорида штатидаги сайлов натижалари 
демократларнинг бир қанча норозиликларига сабаб бўлганди. Сай-
ловда ким ғалаба қозонганлиги масаласини АҚШ Олий суди кўриб 
чиқди. Натижада АҚШ Олий суди қарорига кўра АҚШнинг 43- Пре-
зиденти этиб кичик Ж. Буш эълон қилинди. 
Кичик Жорж Буш Президентлик курсисига ўтириши билан, мам-
лакат бир қатор ички ва ташқи муаммоларга дуч келди. 2001 йил 11 
сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлган террористик ҳаракат туфай-
ли 3000 га яқин кишининг ҳалок бўлиши, 2001 йилнинг охирларида 


313
АҚШда бошланган иқтисодий инқироз, ташқи сиёсатда терроризмга 
қарши кураш, АҚШнинг ташқи сиёсатдаги ғолибона юришини таъ-
минлаш, хусусан, Афғонистон ва Ироқдаги антидемократик режим-
ларни ағдариб ташлаш баҳонасида у жойларда АҚШнинг позиция-
сини мустаҳкамлаш каби муаммолар ечимини топиш керак эди. Икки 
йилдан бери давом этаётган иқтисодий инқироздан 2003 йил охир-
ларига келиб қутила бошланди. АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ)
нинг маълумотига қараганда, 2003 йилнинг охирига келиб, ФЗТнинг 
12 та округидан 10 тасида иқтисодий ўсишга эришилди. Саноат иш-
лаб чиқариши йўлга қўйилди, чакана савдо ҳажмлари ошди, кўчмас 
мулк бозорида жонланиш рўй берди. 2004 йилда Ялпи ички маҳсулот 
(ЯИМ) ҳажми 4,4 фоизга ўсди. Ушбу кўрсаткич 1999 йилдан бери энг 
юқори натижа эди. Бу эса жаҳон ЯИМ кўрсаткичларидан атиги 0,4 
фоизга кўп бўлди, холос. Бу кўрсаткич АҚШ иқтисодиётининг заиф 
бўғини ҳали ҳам ортиқча ишлаб чиққариш қувватларининг мавжуд-
лигидан, корхоналар фойдасининг пастлигидан дарак берарди. Шу 
билан бирга, иқтисодиётдаги жиддий муаммо тақчилликнинг тез 
ўсиб бораётганлиги бўлиб, 2004 йилда энг юқори кўрсаткичга – 550 
млрд долларга етди. Бундай тақчиллик ташқи савдонинг ҳолатини 
акс эттирди ва импорт ҳамда экспорт қилинадиган маҳсулотлар ва 
хизматлар қиймати ўртасидаги фарқни кучайтирди.
Бунинг устига, чет эл инвестициялари (сармоялари) кириб кели-
ши пасайди. АҚШ Ҳукумати ташқи дефицит (танқислик)ни қоплаш 
учун қимматли қоғозлар чиқаришни кўпайтиришга мажбур бўлди. 
Мазкур қоғозлар чет элдаги Марказий Банклар орқали сотилди. Бу 
ҳол шундоқ ҳам жуда катта миқдор, яъни 1 трлн 347 млрд АҚШ дол-
ларига етган давлат қарзининг янада ўсишига олиб келди. Шу нарса 
диққатга сазоворки, мазкур қарзнинг 41,9 фоизи Япония ва Хитой 
ҳиссасига тўғри келди. Бунинг устига, ҳарбий харажатлар ошириб 
борилди. Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг Вакиллар пала-
таси 2003 йилнинг 8 июлида Мудофаа вазирлигининг 2003 йилнинг 
1 октябридан бошланадиган келгуси 2004 молия йили учун 369 млрд 
доллар миқдоридаги ҳарбий бюджетини қабул қилди. Қуйи палата 
аксарият кўпчилик овоз – 399 тарафдор, 19 қарши овоз билан Жорж 
Буш маъмуриятининг мудофаа эҳтиёжлари учун асосий сўровини 
амалда ортиқча баҳс-мунозараларсиз тасдиқлади.
Ажратилган маблағ ҳисобидан армиянинг техник жиҳатдан 
қуролланишини жиддий равишда янгилаш режалаштирилди. “Брад-
лей” зирҳли автомобиллари ва “Абрам” танкларини янгилаш, шу-


314
нингдек, ҳар бири 2 млрд доллар турадиган “Виржиния” типидаги 
5 та атом сувости кемасини қуришни мўлжаллади. Ташқи сиёсат-
да кичик Жорж Буш Афғонистондаги толибонлар ҳукуматини ва 
террорчилик ҳаракатининг йўлбошчиси Бен Ладенни йўқ қилиш 
баҳонасида иттифоқчилари билан 2001 йилнинг охирида ҳужум 
бошлади, толибонлар ҳукумати ағдарилди ва Ҳамид Карзай бошчи-
лигида афғонлар ҳукумати тузилди. АҚШ Афғонистонда мустаҳкам 
ўрнашиб олди ва кичик Ж. Буш отаси бошлаб берган Ироқ уруши-
ни 2003 йил ниҳоясига етказди. Ироқда оммавий қирғин қуроллари 
бор, Саддам Ҳусайн “Ал-Қоида” террористик ҳаракати билан 
алоқадор деган баҳоналар билан АҚШ маъмурияти ўзининг азалий 
нияти бўлган Ироқ нефтига хўжайинлик қилиш ҳуқуқини қўлга ки-
ритди. Иккинчидан, Исроил давлатига нисбатан Ироқ томонидан 
туғилаётган хавфни ҳам бартараф қилди.
2004 йил 2 ноябрда бўлиб ўтган Президент сайловлари кичик 
Жорж Бушнинг ғалабасини таъминлади ва ўз Президентлигининг 
иккинчи муддатида олдинги 4 йилда бажаролмай қолган ишлари-
ни бажаришни мақсад қилиб қўйди. 2005 йил 20 январ куни Буш 
қасамёд қабул қилди. Бушнинг иккинчи Президентлик даври АҚШ 
иқтисодиётининг ўсиш даврига тўғри келди. ХХI асрнинг бошида 
дунё миқёсида яратилган замонавий техника ва технологияларнинг 
35,8% и АҚШ ҳиссасига тўғри келди (бу кўрсаткич Японияда 17,6%, 
Германияда 6,6%, Буюк Британияда 5,7%, Францияда 5,1%, Хитой-
да 1,6% ни ташкил этди). Табиийки, бундай қудратга эга мамлакат 
иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳамда маданий глобаллашув жараё-
нининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ва етакчи омилига айланди. 
Америкалик футуролог Х. Макрей бундан буён Американинг бар-
ча соҳалардаги интеллектуал устунлиги сақланиб қолиши, унинг 
маданияти, ғоялари ва тили бутун дунё бўйлаб тарғиб этилишига 
ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидлайди. Бироқ кичик Жорж Буш 
Президентлигининг охирги йили – 2008 йилнинг ёзида АҚШда 
иқтисодий инқироз бошланди. АҚШ жаҳон иқтисодий инқирозининг 
ўчоғи бўлиб қолди. Дунё маънан иккинчи депрессияга тайёргарлик 
кўра бошлади. Ҳақиқатан ҳам, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг жаҳон 
иқтисодида бундай пасайиш рўй бермаган эди. Халқаро Валюта 
Фонди маълумотларига қараганда, жаҳонда иқтисодий ўсиш сўнгги 
60 йил ичида биринчи марта 2009 йилда 1,06 фоизга қисқарди, яъни 
ўсиш тўхтаб, чегара чизиғидан пастга тушди. Таққослаш учун ай-
тиб ўтиш лозимки, дунё иқтисоди оғир бўҳронни бошидан кечир-


315
ган 1982 йилда ҳам Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш 0,9 фоизга 
ўсган эди.
Маълумки, иқтисодиётда товар ёки хизматга бўлган талаб ва так-
лиф ўртасида мувозанат бузилса, молиявий инқироз юз беради. У, 
асосан, банклар ликвидлиги (тўлов қобилияти)нинг заифлиги билан 
боғлиқ муаммоларнинг кескинлашуви, кредит бозорида юз берган 
танглик ва маблағ (пул)нинг етишмаслиги туфайли келиб чиқади. 
Бугун дунё бўйлаб “қанот” ёзаётган жаҳон молиявий-иқтисодий 
инқирози ҳам, аслида, шу асосда илдиз отди. Юзага келган мазкур 
вазиятдан қандай чиқиш йўллари қидирилди. 2008 йили Вашинг-
тонда 20 та йирик давлатнинг иқтисодчилари Саммитида айни шу 
йўл изланди. Чунки улар бу глобал инқироз эканини, олдин эри-
шилган марраларга қайта чиқиб бўлмаслигини англашди. Ҳолбуки, 
жаҳон бўйича ялпи маҳсулотнинг 85 фоизини мана шу 20 та йирик 
давлат ишлаб чиқарган, лекин бугун молиявий-иқтисодий ва банк 
тизимлари барқарорликни йўқотди, ҳимоя механизми заифлашди, 
банкларнинг тўлов қобилияти сусайиб, кредит бериш жараёнида 
танглик юз берди. Охир-оқибат товарлар, хизматларга бўлган та-
лаб ва таклиф мувозанатида бузилиш содир бўлди. Пул етишмага-
нидан, иш ўринларини қисқартиш, катта-катта банк тизимларини 
банкрот деб эълон қилиш, корхона ишчи-хизматчиларининг маош 
миқдорини камайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтириш каби 
бир-бирига боғлиқ жуда нохуш ҳолатлар юзага келди. Иш ташлаш-
лар, норозилик намойишлари бошланди. Дарҳақиқат, кейинги йил-
ларда ривожланган мамлакатларда сурункали бюджет тақчиллиги ва 
салбий ташқи савдо сальдосининг кузатилаётганлиги жаҳон молия-
вий инқирозининг вужудга келишининг асосий омилларидан бири 
бўлди. Бундан ташқари, ривожланган мамлакатлар, айниқса, АҚШ 
давлат ташқи қарзи миқдори ва унинг ЯИМга нисбатан салмоғи 
ўсганлиги инқироз кучайишининг асосий омилларидан бири бўлди. 
Хусусан, 2008 йилда АҚШ ташқи қарзининг Ялпи ички маҳсулотга 
нисбатан салмоғи қарийб 90 фоизни ташкил этди, яъни 10 трлн дол-
лардан ошиб кетди. 2009 йилги давлат бюджетидаги дефицит 1,8 
триллион долларни ташкил этди. Ташқи қарз эса 2011 йил январ 
ойига келиб жуда катта астрономик рақам – 14 трлн долларга етди. 
Ҳозирда, маълумотларга қараганда, дунё бозорида айланаётган ва-
люта захираларининг салкам 74 фоизи доллар бўлса, 24 фоизи евро-
дир. Қолган икки фоиздан сал кўпроқни Буюк Британия ва Япония 
пуллари: фунт-стерлинг ҳамда иена ташкил этади.


316
Шу ўринда, захира валюта нима эканига аниқлик киритиб олсак. 
Захира валюта деб давлатларнинг банклари томонидан йиғиладиган 
ва халқаро ҳисоб-китобларда фойдаланадиган халқаро пулга айтила-
ди. Авваллари захира валюта ролини фунт-стерлинг бажариб келган. 
1944 йилда Бретон-Вудсда бўлиб ўтган конференцияда доллар ик-
кинчи захира валюта сифатида қабул қилинган. Шундан сўнг АҚШ 
пули тезлик билан барча бозорларни эгаллай бошлади ва биринчи 
валютага айланди.
АҚШ долларининг дунё бозорида айланиши мамлакат иқтисоди-
нинг тез ва жадал ривожланишига катта туртки берди. Америка 
Қўшма Штатлари қоғозга пул босиб бойиб кетди. Чунки ХХ аср-
нинг 50–60- йилларида долларга дунё бозоридаги ҳамма нарсани 
сотиб олиш имкони туғилди. Натижада Америка пул станоклари 
тўхтамасдан ишлади ва дунёдаги энг янги технологияларни сотиб 
ола бошлади. Бундан ташқари, энг ақлли одамларни ҳам АҚШга так-
лиф қилиш имкони пайдо бўлди. Бугун дунё бозорида қанча доллар 
борлигини ҳеч ким билмайди.
Халқаро экспертларнинг эътироф этишларича, АҚШ жаҳон Ялпи 
ички маҳсулотининг асосий истеъмолчиси эканлиги жаҳон молия-
вий инқирозининг келиб чиқишига фаол таъсир кўрсатган. Маълу-
мотларга қараганда, АҚШнинг жаҳон Ялпи ички маҳсулотидаги улу-
ши 23 фоизни ташкил қилса-да, унинг истеъмолдаги ҳиссаси қарийб 
40 фоизга тенг. Хўш, қолган 17 фоиз истеъмол товарларини АҚШ 
қаердан олади? Албатта, уларни бошқа мамлакатлар ҳисобидан, то-
вар билан таъминланмаган қоғоз пуллар (АҚШ доллари)ни кераги-
дан ортиқ босиб чиқариш ҳисобига сотиб олади. Шу йўл билан дунё 
миллий бойлигини тақсимлашда, айтиш мумкинки, қароқчилик 
йўлини тутади.
Ташқи сиёсатда Ироқ, Эрон, Ливия, Судан, Сурия каби давлат-
ларда демократик жараёнларни қўллаб-қувватлашни АҚШ ўзининг 
устувор йўналаши сифатида белгилади. Ироқдаги “қонли уруш” 
давом эттирилди; мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 
Ироқдаги ҳарбий амалиётлар учун АҚШ бир ойда 12,5 млрд доллар 
сарфланган. АҚШнинг Ироқда уруш ҳаракатларини бошлангандан 
бери сарфланган харажатлари 850 млрд доллардан ошиб кетди. 2005 
йилдан бошлаб АҚШнинг Эрон Ислом Республикаси билан муноса-
батлари янада кескинлашди. 2008 йилги Президентликка сайловлар-
да демократлар партиясининг номзоди Ҳусайн Барак Обама ғалаба 
қилди. Унинг Президентлик курсисига ўтириши АҚШда молиявий 


317
ва иқтисодий инқирознинг авж олаётган палласига тўғри келди. Буни 
қарангки, иқтисодий таназзулдан зарар кўрмаган корхоналар ҳам 
бўлди. Истамбулдаги “Байдан Шосс” (“Baydan Shoes”) копанияси 
инқироз туфайли катта даромад қилди. Ироқ пойтахти Боғдоддаги 
матбуот анжуманида АҚШ Президенти Жорж Бушга отилган туф-
ли айнан ўзларида ишлаб чиқарилганини баён қилган мазкур по-
йабзал ширкати ҳаддан зиёд буюртмани қондириш учун яна 100 
кишини ишга олди. Компания бошқарувчиларининг айтишларича, 
кейинги кунларда “Бушнинг туфлиси” деб аталаётган 271- русум-
даги эркаклар туфлисига бўлган талаб тўрт баравар ортган. Туфли-
га бўлган 10 минглаб буюртмалар АҚШ ва Ироқдан келиб тушган. 
2008 йилнинг 14- декабрида Президент Ж. Буш ва Ироқ Бош Вазири 
Нур ал-Маликийнинг Боғдоддаги матбуот анжумани чоғида 28 яшар 
маҳаллий тележурналист Мунтадар Заидий айнан шу мақсадда со-
тиб олган туфлисини Америка раҳбарига қарата отганди. 
2011 йил бошланибдики, бироқ 2008 йил ёзида бошланган 
иқтисодий инқирознинг қачон тугашини ҳеч ким айта олмаяпти.
Барак Обама ташқи сиёсатда ижобий силжишлар томон қадам 
ташлади. 2010 йилда Ироқдан АҚШ қўшинларининг асосий қисми 
олиб чиқилди. Қолган ҳарбий қисмларнинг ҳам 2011 йилда олиб 
чиқилишини маълум қилди. Б. Обама Ж. Бушнинг Афғонистонда 
тинчлик ўрнатиш учун қўшинлар сонини кўпайтириш режасини 
маъқуллади. АҚШ маъмурияти Эрон Ислом Республикасига муно-
сабат масаласида ҳам ўзидан олдинги Президентларнинг йўлини 
тутмоқда. Жаҳон иқтисодий инқирозининг бошланиши халқаро 
сиёсатнинг айрим ҳодисаларига ўз таъсирини кўрсатди. Хусу-
сан, 2008 йил августда Кавказдаги урушдан кейин Ғарб ва Россия 
ўртасида бошланиши мумкин бўлган навбатдаги “совуқ уруш” хав-
фининг йўқолишида, Форс кўрфазида Эрон иштирокида уруш келиб 
чиқишининг олди олинишида намоён бўлди. Россия Федерацияси 
билан муносабатлари яхшиланди. 2010 йилнинг декабрида АҚШ 
Конгресси стратегик қуролларни чеклаш бўйича Учинчи Шартно-
мани (“СҚЧ–3”) кўриб чиқди ва кўпчилик овоз билан уни қабул 
қилди. 2011 йилнинг февралида Россия давлат Думаси ҳам мазкур 
шартномани муҳокама қилиб қабул қилди. Шундай қилиб, узоқ му-
зокаралардан сўнг “СҚЧ–3” Шартномаси феврал ойида ратифика-
ция қилинди.


318

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish