Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

 
Р. Рейган маъмурияти
Р. Рейган иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда давлат ролини оши-
риш, хусусий ташаббускорлик ва тадбиркорликни рағбатлантириш 
дастурини илгари сурди. У, шу билан бирга, камбағалларга ёрдам 
кўрсатиш ишларига ажратиладиган давлат маблағларини кескин 
қисқартириш, касаба уюшмалари фаолиятини чеклаб қўйиш, Совет 


303
Иттифоқига нисбатан қаттиққўллик билан сиёсат юритишни мақсад 
қилиб олди. Рейганнинг бу қадами омма кўпчилиги кўзи ўнгида мам-
лакат бошқарув доиралари стратегиясида ўнг томонга бурилиш рўй 
берганидан далолат берарди. Бу ички сиёсатда ўнгга қараб ёки кон-
серватив бурилиш эллик йилдан ортиқроқ давом этаётган жуда катта 
ва кўпинча ўзини оқламаган харажатларга мажбур қилувчи эски дав-
лат бошқарув тизимидан америкаликларнинг норози эканликларини 
кўрсатди. Шунинг учун ҳам Рейганнинг тобора чуқурлашаётган ин-
фляция ва ишсизлик муаммоларини, “давлат юкини халқ елкасидан 
олиб ташлаш” ва давлат бошқарувидаги бюрократик усулни тугатиш 
ҳақидаги ваъдаси алоҳида аҳамият касб этди. Рейганнинг ижтимоий-
иқтисодий дастури “рейганомика” номи билан машҳур бўлди. Рей-
ган маъмурияти ўзининг асосий мақсадлари қилиб 80- йиллар бо-
шида иқтисодиёт учун асосий тўсиқ бўлган инфляцияни жиловлаш-
ни, АҚШнинг илмий-техник салоҳиятини оширишни, иқтисодиёт 
тузилмасини қайта қуришни, дунё бозоридаги рақобатчилик 
мавқеини кучайтиришни кўзда тутди. Бу мақсадларга эришишнинг 
қуйидаги йўллари таклиф қилинди: давлатнинг иқтисодиётга ара-
лашувини чеклаш ва бозор иқтисодиёти асосларини ҳар томонлама 
рағбатлантириш; кейинчалик иқтисодиётга сармоя киритиш учун 
аҳоли жамғармаларини ошириш; ижтимоий ҳаракатлар, яъни иш-
сизлар ва ногиронлар нафақаларини, тиббий ёрдам ва бошқаларни 
камайтириш орқали федерал ҳукумат харажатларини чеклаш; фе-
дерал бюджет танқислигини камайтириш. Рейган ўзидан олдинги 
Президент Картер давридаёқ бошланган иқтисодий тушкунликни 
бартараф этишга, инфляция ва ишсизликни қисқартиришга, даромад 
солиғини пасайтиришга, иқтисодий ўсиш суръатларини оширишга, 
норозилик ҳаракатларини жиловлашга эришди. Бу ва баъзи бошқа 
омиллар унга 1984 йилдаги Президент сайловларида иккинчи марта 
ғалаба қозонишга имкон берди. 
Рейган ташқи сиёсатни ҳам устакорлик билан олиб борди. 
Яқинлашаётган совет таҳдиди ҳақидаги ташвиқотдан ваҳимага туш-
ган кўпчилик америкалик сайловчилар учун Рейганнинг ҳокимият 
тепасида қолиши айни муддао бўлган эди. Гўёки АҚШнинг ракета-
ядро соҳасида СССРдан орқада қолаётганлиги ҳақидаги шов-шувлар 
Рейган маъмуриятига қўл келди. Рейганнинг бу борадаги заифликка 
чек қўйиш тўғрисидаги шиори алоҳида жозибадорлик касб этди. 
Совет Иттифоқини “Ёвузлик империяси” деб атагани ҳолда, Рейган 
уни ҳолсизлантириш ва тўхтовсиз давом этаётган қуролланиш пой-


304
гасига жалб қилиб, иқтисодий жиҳатдан заифлаштиришни ўз олдига 
мақсад қилиб қўйганини эълон қилди. 
Рейганнинг ҳокимият тепасига келиши билан, Совет–Америка 
муносабатларининг янада кескинлашуви кузатилди, қуролланиш 
пойгаси янги юксакроқ даражага кўтарилди. Ҳарбий харажатлар 
1979–1980 молиявий йилда 134 млрд доллардан Рейган Прези-
дентлигининг охирига келиб 291 млрд долларга кўтарилди. Унинг 
даврида “Юлдузли жанглар” деб номланган “стратегик мудофаа та-
шаббуси” ўта қиммат тадқиқот дастури сифатида амалга оширила 
бошланди. Унда фазовий жойлашиш элементларига эга бўлган кенг 
миқёсдаги ракетага қарши мудофаа (РҚМ) тизимини яратиш кўзда 
тутилган эди. Уни амалга ошириш учун миллиардла доллар ажра-
тилди. Аммо кейинчалик маълум бўлишича, бу дастурнинг кўпгина 
қисмлари етарлича ҳисоблаб чиқилмаганлиги ва шунинг учун уни 
амалга ошириш амримаҳол эканлиги аён бўлди. Рейган Президент-
лигининг иккинчи даврида АҚШ бошқарув доираларининг ташқи 
сиёсий стратегиясида навбатдаги реализмга юз тутиш ва СССР би-
лан муносабатларни яхшилашга қаратилган бурилиш кузатилди. 
Бунга бир қатор омиллар, энг аввало, СССРда 1985 йилдан бошлаб 
АҚШ билан муносабатларни яхшилашга, “янгича фикрлаш”га асос-
ланган М. С. Горбачев бошчилигида янги раҳбариятнинг ҳокимиятга 
келиши сабаб бўлди. Бундан ташқари, АҚШ бошқарув доиралари 
томонидан қуролланиш пойгасини кучайтириш стратегиясининг 
истиқболи йўқлигини, ядро урушида ғолибларнинг бўлмаслигини 
тушуниб етишлари ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. 
1986 йил октябрда Рейкьявикдаги СССР ва АҚШ давлат 
бошлиқларининг учрашуви Совет–Америка муносабатларидаги кес-
кинликни юмшатиш йўлидаги муҳим воқеа бўлди. Барча ҳаётий 
муҳим масалалардаги келишмовчиликларнинг мавжудлигига қара-
масдан, иккала томон стратегик қуроллар ҳамда ўрта масофадаги 
ракеталар борасида келишиб олдилар. Бу келишувлар ўзаро жавоб-
гарликка асосланган шартномалар даражасига кўтарилмаган бўлса-
да, Рейкьявикдаги учрашув ядро қуролларини қисқартириш учун 
курашни янги босқичга олиб чиқди ва сифат жиҳатдан янги халқаро 
вазиятни юзага келтирди. Совет–Америка муносабатларининг ях-
шиланишида энг муҳим ва кўзга кўринган воқеа М. С. Горбачевнинг 
1987 йил декабрида АҚШга ташрифи бўлди. Ташриф давомида икки 
мамлакат раҳбарлари “Ўрта ва қисқа масофага учириладиган ядро раке-
таларини тугатиш тўғрисида”ги Шартномани имзолашди. Шартномада 


305
АҚШнинг Ғарбий Европа мамлакатларида ва, ўз навбатида, СССРнинг 
ғарбий минтақаларида жойлаштирилган бу турдаги барча ракеталарни 
тугатиш кўзда тутилган эди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish