Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Ж. Кеннеди. Демократларнинг ҳокимиятга қайтиши



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

 
Ж. Кеннеди. Демократларнинг ҳокимиятга қайтиши
АҚШнинг урушдан кейинги тарихида, хусусан, 1960 йилги Пре-
зидент сайловларида Демократлар партияси номзоди Массачусетс-
лик 48 ёшли сенатор Ж. Кеннедининг ғалабаси муҳим босқични 
ташкил этди. В. Вильсон ва Ф. Рузвельтлар анъанасини давом эттир-
ган Кеннеди “Янги сарҳадлар” номли ислоҳотлар дастурини олиб 
чиқди. Ўз йўналиши ва сиёсий дунёқарашига кўра, у Ф. Рузвельтга 
жуда яқин эди, ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам халқаро майдонда ва-
зиятга тўғри баҳо бериши билан ажралиб турарди. Жуда бадавлат ои-


295
ладан чиққан, интеллектуал ва сиёсий салоҳият намояндаси бўлган 
Кеннеди аҳолининг кенг қатламлари аҳволини яхшилаш ва уларни 
бозор иқтисодиёти ва сиёсий демократия ғоялари курашчиларига 
айлантириш учун давлат сиёсатини доимо такомиллаштириб бориш 
зарурлигини яхши тушунарди. Кеннеди ҳукумати иқтисодиётни 
барқарорлаштириш ва ижтимоий ҳимоя бўйича дастурларни кенгай-
тиришга қаратилган бир қатор чораларни кўрди ва амалга оширди. 
У айрим олинган алоҳида соҳалар, жумладан, электротехника ва 
пўлат қуйиш соҳаларида нархлар кўтарлишини таъқиқлаб қўйди. 
Эътиборни қашшоқ минтақалар (энг аввало, кўмир қазиб олувчи 
минтақалар)га ёрдам бериш, ишчиларни янги касбларга ўқитиш ва 
малакаларини ошириш, катта ёшдагилар орасида саводсизликни 
тугатиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилган эди. Кеннеди маъмури-
ятининг энг муҳим ютуғи шундан иборат эдики, республикачилар 
ҳукмронлиги давридаёқ (1957 ва 1960 йиллар) қабул қилинган, яъни 
мактабларда ва мансабдор шахсларни сайлашда ирқий камситиш-
га йўл қўймаслик тўғрисида қарор ва қонунларни ривожлантирган 
ҳолда, жамоат жойларида ва ишга қабул қилиш пайтида ҳам ирқий 
камситишни бартараф қилишни кўзда тутган янги қонун лойиҳасини 
Конгрессга тақдим этди. Хусусий капиталга кенг йўл очиб берди. 
Илмий-техника ривожланди. 1962 йил баҳоридан ишлаб чиқариш 
кўтарила бошлади. Саноат 14% га ўсди. Ишсизлик камайди. Кенне-
дининг ташқи сиёсат масалаларига ёндашуви ҳам ўзгача эди. Унинг 
даврида “Тинчлик корпуси” ташкил қилинди. Бу ташкилот қолоқ 
мамлакатларда иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа 
соҳаларда ишлашга истак билдирган кўнгиллилардан ташкил топди. 
10 йилга мўлжалланган ва кенг оммавийлаштирилган “Тараққиёт 
йўлида бирлашув” номли дастурга муҳим эътибор қаратилди. Бу ик-
кала дастурдан кўзланган мақсад АҚШнинг халқаро миқёсдаги таъ-
сирини кучайтиришдан иборат эди. 
Айни пайтда, Кеннедининг ҳукмронлик даврида 1959 йилда-
ги инқилобдан сўнг АҚШнинг таъсир доирасидан чиққан Куба 
ҳудудида совет ракеталарининг жойлаштирилиши 1962 йилги Куба 
ракета инқирозини келтириб чиқарди. Инқироз шу даражада кескин-
лашдики, урушдан кейинги даврда биринчи марта дунё термоядро 
уруши ёқасига келиб қолди. Аммо Ж. Кеннеди ва ўша пайтдаги со-
вет раҳбари Н. С. Хрушчев жуда чигал ва дунё халқлари тақдири 
учун ўта хавфли бўлган бу вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топдилар. 
Ҳар иккала томонга мақбул бўлган келишувга эришилди. 


296
1963 йилда Кеннеди маъмурияти атмосфера, сув ости ва космос-
да ядро синовларини таъқиқлаш тўғрисидаги Москва Шартномаси-
ни имзолади. Шуниси эътиборлики, ўша йили Кеннеди ядро асри-
да иккала қудратли мамлакат ўртасидаги уруш бемаъни эканлиги-
ни ва бу урушда ғолиблар бўла олмаслигини таъкидлади. Кеннеди 
ўзининг мамлакат бўйлаб сайловолди учрашувлари пайтида, Даллас 
шаҳрида 1963 йил 22 ноябрда ёлланган қотил (ёки қотиллар) томо-
нидан ўлдирилди. Бу фожеали воқеа нафақат Америкада, балки бу-
тун дунёдаги замондошларини ларзага солди. Лекин “Аср жинояти” 
деб номланган бу қотиллик сири ҳозирга қадар очилмай қолмоқда ва 
бу, эҳтимол, Америка тарихидаги сирли жумбоқлардан бири бўлиб 
қолар. Кеннеди ўрнини Вице-Президент Л. Жонсон эгаллади. 1964 
йилги Президентлик сайловларида Л. Жонсон ғалаба қилди. Кен-
неди йўлини давом эттириб, Жонсон “Буюк жамият” дастурини 
эълон қилди, унинг доирасида бир қатор ислоҳотлар мажмуи ишлаб 
чиқилди ва амалга оширилди. Масалан, 1963, 1965 ва 1968 йилларда 
таълим соҳасида ва ишга қабул қилишда негрларнинг ирқий камси-
тилишини тугатишга қаратилган фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги 
янги қонунлар қабул қилинди. Умумий фаровонликни таъминлов-
чи “буюк жамият” қуриш, шунингдек, қашшоқликка қарши кура-
шиш дастури ҳам қабул қилинди. 1965 йил августида “Негрларнинг 
сайлов ҳуқуқи тўғрисида”ги Қонун кучга кирди. Буюк мамлакатда 
Куклукскланчилар ташкилоти “Жон Бёрч жамияти” ва шу каби фа-
шистик ташкилотлар фаоллашди. Ирқчилик авжига чиқиб, уларни 
монополистлар қўллаб-қувватлаб турди. 1968 йил апрелда негрлар 
ҳаракатининг атоқли арбоби, “Нобел” мукофоти лауреати, руҳоний 
Мартин Лютер Кинг, 1968 йил июнда демократ сенатор, Президент-
ликка ўз номзодини қўймоқчи бўлган Роберт Кеннеди (Ж. Кеннеди-
нинг укаси) ўта ўнг доиралар томонидан ўлдирилди. Вьетнамдаги 
уруш ва социал зиддиятларнинг кескинлашуви ижтимоий-сиёсий 
аҳволни ёмонлаштирди. Шундай вазиятда ўтган 1968 йилги Пре-
зидент сайловлари Демократлар партиясини мағлубиятга олиб кел-
ди. Аммо Вьетнамдаги урушнинг тобора кенгайиб бориши Жонсон 
маъмуриятини бир қатор кўп харажатли ижтимоий дастурларни 
қисқартиришга ёки бутунлай тўхтатишга мажбур қилди. 
1964 йил бошланган бу уруш 1965 йилда тобора кенг қулоч 
ёймоқда эди. Чекланмаган куч-қудрат ва ярим миллионлик армия-
нинг сафарбар қилинишига қарамасдан, америкаликлар Вьетнам 
халқи устидан ғалаба қозона олмади. Аксинча, улар ўзларииннг 
шармандаларча мағлубиятларини тан олишга мажбур бўлишди. 


297

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish