290
дан қарам қилиб қўйди. АҚШнинг Европа давлатларига “Маршалл
режаси”ни қабул қилдиришдан асосий мақсади бу мамлакатларда юз
бериши мумкин бўлган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг олдини
олиш ва Европада вазиятни ўзи хоҳлагандай кўринишда барқарор
сақлаб туришдан иборат эди. Бу масалада АҚШ ҳақ эди, агар “Мар-
шалл режаси”га мувофиқ йўл тутилмаганда, бу мамлакатларда сўлга
бурилиб кетиш хавфи ҳам йўқ эмас эди.
Трумэн Германия масаласидаги 1945 йилги Қрим ва Потсдам
Конференцияси қарорларини қўпол
равишда бузиб, Германиянинг
иқтисодий, сўнг сиёсий жиҳатдан бўлиниб кетишига ўз ҳиссасини
қўшди. АҚШнинг Узоқ Шарқдаги сиёсати ошкора реакцион ва та-
жовузкорлик сиёсати эди. АҚШ Хитой халқининг миллий-озод-
лик курашини бўғиб, чан кай шичиларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлади. 1946 йил 4 ноябрда Трумэн
маъмурияти Чан Кай Ши
ҳукумати билан “Дўстлик савдо алоқалари ва денгизда кемалар
қатнови тўғрисида” тенгсиз Шартнома тузди. Чан Кай Шига 6 млрд
доллардан ортиқ ҳажмда ҳарбий материаллар юборди, 166 та го-
миндан дивизияси қуроллантирилди. 757 та ҳарбий ва ёрдамчи ке-
малар, 1720 та ҳарбий самолёт, мингдан ортиқ маслаҳатчилар юбо-
рилди. Бироқ АҚШ 1947 йил апрелда ўз қўшинларини
Хитойдан
олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. 1945 йил сентябрида АҚШ япон
қўшинларини қуролсизлантириш баҳонасида ўз қўшинларини Жа-
нубий Кореяга киритди. 1945 йил декабрда Москвада бўлган Буюк
давлатлар Ташқи ишлар министрлари Кенгашининг Кореяни бир-
лашган мустақил давлатга айлантириш тўғрисидаги қарорини бу-
зиб, ўз қўшинини олиб чиқиб кетмади ва Жанубий Кореяни ўз плац-
дармига айлантирди. Жанубий Кореяда америкапараст қўғирчоқ Ли
Син Ман ҳукумати тузилгандан кейин, АҚШ ўз қўшинини Японияга
олиб чиқиб кетди.
АҚШ Яқин ва Ўрта Шарқда ўз мавқеини яхшилаб олиш ҳамда бу
ҳудуднинг бойликларига эга бўлиш учун зўр бериб ҳаракат қилди.
Бу борада АҚШ–Англия рақобати кескин тус олди. АҚШ Баҳрайн
оролларидаги (Жанубий Эрон) нефть корхонасини ва собиқ Англия–
Эрон нефть компаниясини амалда ўзига қаратиб олди. Саудия Ара-
бистонида АҚШнинг “Арамко” нефть концерни тузилади. Бу кон-
церн фақат 1951 йилнинг ўзида 300 млн доллар фойда олди. Яқин
ва Ўрта Шарқ нефть бойлигининг деярли 50% и АҚШники бўлиб
қолди. Янги ташкил топган Исроил давлати Яқин ва Ўрта Шарқдаги
(вотчина) мулкига айланди. АҚШ мазкур мулки орқали Яқин ва
291
Ўрта Шарқда ўз сиёсатини амалга ошира бошлади (ҳозирги вақтда
ҳам шу сиёсат давом этиб келмоқда).
АҚШ бошчилигида 1947–1948 йилларда бўлган панамерика
конференциялари панамерика ҳарбий-сиёсий блокини расмийлаш-
тирди, сўнгра Америка давлатлари ташкилоти тузилди. Бу
ташки-
лотда АҚШ ҳукмрон бўлиб қолди. 1948 йил мартида Брюсселда
АҚШнинг ташаббуси билан беш давлат: Англия, Франция, Бельгия,
Нидерландия ва Люксембург давлатларининг Ғарбий Иттифоқи ту-
зилди. АҚШ 1949 йил 4 апрелда Вашингтонда янги йирик ҳарбий
блокни – 12 давлатдан (АҚШ, Англия, Франция, Канада, Бельгия ва
бошқалардан) иборат агрессив Шимолий Атлантик блок (НАТО)ни
тузди. Дастлаб, НАТО блоки 12 мамлакатни ўз ичига олган бўлса,
кейинчалик яна учта мамлакат унинг аъзоларига айланди. 1982 йил-
да эса Испаниянинг аъзо бўлиши билан унинг аъзоларининг сони 16
тага етди. Социализм системаси емирилгандан кейин, бу блокнинг
сафи кенгайиб, аъзолари сони 28 тага етди.
1951 йилда қабул қилинган “Хавфсизликни
бирга таъминлаш
тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, АҚШ Европадаги иттифоқчиларини
зўр бериб қуроллантиришга маблағ ажратди. Хитой халқига қарши
гоминдончиларни қўллаб-қувватлади, ХХРни тан олмади. 1950 йил
июнида АҚШ қўшинлари Тайвань ва Пэнхуледао (Пескадор) орол-
ларини босиб олди. Тайван чан кай шичиларнинг қароргоҳига ай-
ланди. АҚШ 1950 йил 25 июнда Жанубий Кореядаги Ли Син Ман
ҳукуматининг Корея Халқ Демократик Республикасига бошлаган
фуқаролар урушининг илҳомчиси бўлди. Бу уруш АҚШ–СССР
ўртасидаги муносабатларни янада ёмонлаштирди. Япониядаги ок-
купацион кучларнинг бош қўмондони Макартур 1949 йилда “поли-
ция захира корпуси” ва “фуқаро полицияси” кўринишида 250 минг
кишилик япон армиясини тузди. Японияда Ҳарбий-ҳаво ва Ҳарбий-
денгиз флоти тиклана бошлади. 1951 йил сентябрида Сан-Франциско
конференциясида Япония билан тузилган сепарат Сулҳ Шартнома-
сининг АҚШ–Англия лойиҳаси, сўнг Америка қўшинларининг муд-
датсиз Японияда қолишини кўзда тутган ҳамда Японияни янада асо-
ратга солган “Мудофаани биргаликда таъминлашда ёрдам кўрсатиш
тўғрисида” Америка–Япония ҳарбий Шартномаси тузилди. Япония,
хусусан, унинг Окинава ороли АҚШнинг Узоқ Шарқдаги ҳарбий-
стратегик базасига айланди. Японияда
уруш жиноятчилари озод
қилинди. 1951 йил сентябрида Трумэн маъмурияти ташаббуси билан
Сан-Франциско конференциясида “Тинч океан хавфсизлиги Пакти”
292
ниқоби остида АҚШ, Австралия ва Янги Зелландиядан иборат янги
ҳарбий иттифоқ (АНЗЮС) тузилди. Трумэн маъмуриятининг “совуқ
муносабатлар уруши” ва ҳарбий блоклар тузиш сиёсати, айниқса,
Кореяда бошлаган уруш Америкада, шунингдек, халқаро майдонда
кенг жамоатчиликни норози қилди.
Негрлар энг оғир ишларни бажарсалар-да, оқ танли ишчилардан
2 ҳисса кам иш ҳақи олардилар. Негрларга нисбатан ирқчилик сиёса-
ти: хўрлаш, таҳқирлаш, негрларнинг ҳақ-ҳуқуқларини чеклаб қўйиш,
негрларни оқ танлилардан ажратиб қўйиш (сегрегация) авж олиб
кетди. Негрларга, барча прогрессив кучларга нисбатан гангстеризм,
таъқиб – жазо чоралари кучайтирилди. Реакцион фашистик ташки-
лотлар: “Ку-Клукс Клан”, “Америка легиони”, “Оқ танли фуқаролар
Кенгаши” ва бошқалар авж олди. Негрларга қарши ирқчилик давом
этди. 1947 йилда Президент ҳузурида олий маслаҳат органи – Мил-
лий Хавфсизлик Кенгаши тузилди. Ўша йили Марказий разветка
бошқармаси барпо этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: