Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Республикачилар ғалабаси. Д. Эйзенхауэр сиёсати



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Республикачилар ғалабаси. Д. Эйзенхауэр сиёсати
1952 йилги Президент сайловларида 1932 йилдан бери оппозиция-
да бўлган Республикачилар партияси ғалаба қозонди. Машҳур гене-
рал Д. Эйзенхауэр Президент бўлди. У Иккинчи жаҳон уруши даври-
да Европадаги АҚШ қўшинларига ва иттифоқчилар қўшинларининг 
Франция Шимолига киритилиши (иккинчи фронтнинг очилиши) 
операциясига раҳбарлик қиларди. Уруш тугаши билан, Эйзенхауэр 
АҚШ Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, 1947 йилда эса Колум-
бия университети президенти (ректори)га айланди. 1951 йилда ге-
нерал НАТОнинг Ғарбий Европадаги аъзоларининг пиёда, Ҳарбий-
денгиз ва Ҳарбий-ҳаво кучларига қўмондонлик қилди. 1952 йилга 
келиб у мамлакатнинг машҳур ва обрўли кишисига айланди. 
Эйзенхауэр ғалабасига, аввало, шу нарса сабаб бўлдики, у кенг 
жамоатчилик орасида Корея урушини тугатишга ваъда берганди. Бу 
уруш Америка халқига катта талофатлар етказди. Эйзенхауэрнинг 
ўзи мемуарларида таъкидлаганидек, бу уруш, иккита жаҳон уруш-
лари ва АҚШдаги фуқаролар урушини ҳисобга олмаганда, мамлакат 
тарихидаги энг қонли уруш бўлди. АҚШ Корея урушида ўлганлар, 
ярадор бўлганлар ва асир тушганларни қўшиб ҳисоблаганда, 398 
минг кишисидан ажралди. Иттифоқчилари эса 29 минг кишини (Жа-


293
нубий Кореядан ташқари) йўқотди. Шунинг учун Эйзенхауэр Корея 
урушини тўхтатишга қаратди. 
Корея уруши муносабати билан, АҚШнинг халқаро майдонда-
ги обрўси тушаётган эди. Урушни ғолибона тугатишнинг иложи 
қолмаган эди. 1953 йил 27 июлда АҚШ Паньминжон (Корея)да 
ярашув тўғрисида Битимни имзолашга мажбур бўлди. Эйзенхауэр 
Президентликка иккинчи марта 1956 йилда сайланди. Эйзехауэр 
Президентлиги даврида СССР билан илгариги совуқ муносабатлар 
сақланиб қолаверди. 1953 йилда АҚШ Ахборот агентлиги тузил-
ди, унинг чет эллардаги агентларининг сони 8 минг кишидан ошди. 
Мамлакатда миллитаризм, ирқчилик ва фашизмга тарафдор бўлган 
ташкилотлар фаоллашди. “Жон Бёрч жамияти”, Америка нацистлар 
партияси ва бошқалар ўсди. АҚШ 1960 йил 1 майда СССР ҳудудига 
ўзининг жосуслик самолётини юборди. Бу билан СССРнинг ҳарбий 
куч-қудратини синаб кўрмоқчи бўлди. 22 км баландликда учиб 
ўтаётган самолёт Екатеринбург (Свердловск) осмонида уриб туши-
рилди. Учувчиси Паурюс қўлга олинди. 1954 йил сентябр-октябр 
ойларида АҚШ бошчилигида ўтган Лондон ва Париж Кенгашлари-
да қабул қилинган битимлар Ғарбий Германияда 500 минг кишилик 
мунтазам армияни яратиш, Ҳарбий-ҳаво ва Ҳарбий-денгиз флотини 
тиклаш, Ғарбий Германияни узил-кесил Ғарбий блокка ва Шимолий 
Атлантика Пактига қўшиш масласини ҳал қилди. 1954 йил 2 декабр-
да Вашингтонда АҚШ ва Чан Кай Ши гуруҳи ўртасида имзоланган 
“Ўзаро хавфсизлик тўғрисида”ги Шартномага мувофиқ, Тайван ва 
Пескадор оролларининг босиб олиниши қонунлаштирилди.” 1955 
йил январида АҚШ Конгресси бу оролларни “мудофаа” қилиш 
мақсадида Президент Эйзенхауэрга Қуролли Кучлардан ўз билгани-
ча фойдаланиш ҳуқуқини берди. АҚШ 1955 йилда ташкил топган 
Боғдод Пактининг илҳомчиси бўлди. 1956 йил ёзида Миср томони-
дан миллийлаштирилган Сувайш каналини “интернационаллашти-
риш (“Даллас”) режаси” билан чиқиб, канални Миср ихтиёридан 
олишга уринди. 1956 йил кузида Англия, Франция ва Исроилнинг 
Мисрга қарши Сувайш авантюраси барбод бўлгандан кейин, Яқин 
Шарқни ўзи эгаллашга уринди. 1957 йил январида “Эйзенхауэр док-
тринаси” эълон қилинди. 1958 йил июнида ўз қўшинларини Ливанга 
киритди. Ироққа қарши Англия билан бирга интервенция уюшти-
риш режасини ишлаб чиқди.
Умуман, республикачилар маъмуриятининг ташқи сиёсати Совет 
Иттифоқига нисбатан “куч ишлатиш нуқтаи назаридан” олиб бориш 


294
билан характерланарди. Аммо Эйзенхауэр Қўшма Штатларнинг шун-
дай арбобларидан бири эдики: “Америка ҳамма нарсага қодир эмас 
ва унга ҳамма нарсани қилиш ҳуқуқи берилмаган” дер эди. Бу нарса, 
айниқса, 1957 йил октябрда Совет Иттифоқи дунёда биринчи бўлиб 
ернинг сунъий йўлдошини учирганидан кейин янада яққолроқ намо-
ён бўлди. Бу, ўз навбатида, СССРнинг ядро қуролларини АҚШнинг 
ҳаётий муҳим марказларига етказиш қудратига эга бўлганини бил-
дирар эди. Бундан буён АҚШ рақибининг тўғридан-тўғри ҳамласига 
беписандлик билан қарай олмаслиги аён бўлиб қолди. Шунинг учун 
Эйзенхауэр СССР билан ҳамкорлик қилиш заруриятини тушунар, 
фан, санъат ва маданият соҳаларида Совет–Америка алоқаларини 
ривожлантиришни муҳим деб ҳисобларди. Эйзенхауэрнинг хизмат-
ларидан яна бири шундан иборат эдики, у қуролланишни зўр бериб 
ёқлаётган ҳарбий саноат комплексининг ўта уришқоқ намояндалари-
ни тўхтатиб турарди. У агар бундай шахсларга бошқарув ҳокимияти 
берилса, АҚШнинг партизан давлатга айланиб қолишига ишонарди. 
Оқ уйга келгандан кейин, Эйзенхауэр сайловолди ваъдаларини, 
айниқса, ички сиёсат масалаларига тааллуқли ваъдаларини бажа-
ришга шошилмади. Маълумки, республикачиларнинг сайловолди 
дастурида давлатнинг бошқарувчилик ролини қисқартириш, эркин 
рақобат ва эркин бозор тамойилларини тиклаш асосий ўрин тутар-
ди. Аммо сиёсат бобида реалист бўлган Эйзенхауэр Америка капи-
тализмининг аллақачон корпоратив шаклга эга бўлганини ва дав-
латнинг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги ролини қисқартириш 
эмас, балки ошириш керак деб тушунарди. Шунинг учун ички сиё-
сатда, айниқса, ижтимоий соҳада унинг маъмурияти ўзидан олдин 
ҳукмронлик қилган демократлар сиёсатини кичик тузатишлар билан 
давом эттираётган эди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish