Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

2- §. СССР Сталин вафотидан кейин
Сиёсий реформалар бошида
1953 йил 5 март куни И. В. Сталин вафот этди. Унинг ўлими 
ҳокимият учун кураш ва совет жамияти ривожининг янги йўлларини 
излаб топиш ўн йиллигини очиб берди.
1953 йилда давлат бошқарувидаги лавозимларни Сталиннинг 
сафдошлари эгаллади. СССР Министрлар Совети Раислиги лавози-
мини Г. М. Маленков, КПСС МҚ Биринчи секретарлиги лавозимини 
Н. С. Хрушчев эгаллади. Н.С. Хрушчев 1938–1949 йилларда Украи-
на Компартияси МҚ Биринчи секретари, 1949–1953 йилларда КПСС 
МҚнинг секретари, Москва шаҳар Компартияси биринчи секретари 
эди. Янги лидерлар орасида Л. П. Берия ҳам катта мавқега эга эди. 
Ички ишлар вазирлиги лавозимида бўлган Л. Г. Берия мамлакатда 
ўтказилган қатағонлик сиёсатининг тепасида турди.
Бунгача у НКВД раҳбари бўлиб, мамлакат миқёсида маҳкумлар 
меҳнатидан фойдаланишдан тортиб, СССРнинг ядро қуролини яра-
тиш дастуригача бўлган ишларга ҳам бошчилик қилганди. И. В. Ста-
линнинг хоҳиш-иродаси бўйича ишлаб келган бу раҳбарлар ички ва 
ташқи сиёсатда ўзгаришлар қилиш лозимлигини тушуниб етарди-
лар. Бу ўзгаришлар қуйидаги ҳолатлар билан боғлиқ эди:
– Авваламбор, ГУЛАГ (Лагерлар бош бошқармаси) муаммоси 
турарди: тюрма ва қамоқ лагерларида 2,5 млн киши, тураржойга 
эга бўлишда ва касб танлашда чеклашлар ўрнатилганлар 7,5 млн 
киши. Улар орасида кўплаб машҳур кишилар ва илгари жамиятда 
обрў-эътиборга эга бўлган ва ноҳақ судланганлар жуда кўпчиликни 
ташкил этар эди. Жазо муддатлари якунланиб борган сари, янги 


334
раҳбарият оммавий қатағон қурбонлари тўғрисидаги ҳақиқат юзага 
чиқишидан жуда қўрқарди. Норильск, Воркута, Қарағанда ва бошқа 
лагерларда Сталин ўлимидан кейин жуда кўплаб қўзғолонлар бўлди 
ва бу қўзғолонлар қийинчилик билан бостирилди.
– Мамлакат иқтисодиёти ҳам қийин аҳволда эди. Қишлоқлар вай-
рон бўлган, зудлик билан ёрдам берилмаса, очарчилик бошланиши 
муқаррар эди. Аҳолининг 60% ини ташкил этувчи деҳқонлар оммаси-
да норозилик кайфияти кучайиб борарди. Таъқибларга қарамасдан, 
кўп деҳқонлар шаҳарга кетиб қолгандилар. Фақат 1949 йилнинг 
ўзида меҳнатга яроқлилар сони 3,3 млн кишига қисқарди. Бунинг 
устига, кейинги беш йиллик режасида оғир ва ҳарбий саноатни ри-
вожлантириш ва қишлоқ хўжалигидан олинадиган солиқларни оши-
риш кўзда тутилган эди.
– Халқаро майдонда мамлакатнинг аҳволи анча мураккаб эди. Ко-
рея урушдан кейин, СССР АҚШ билан ҳарбий тўқнашув ҳолатида 
эди. “Совуқ уруш” туфайли Ғарбий ва Шарқий Европа ўртасидаги 
савдо-иқтисодий алоқалар узилиб қолди. Бунинг устига, СССР ўз 
ички муаммоларини ҳал этиш ўрнига, социалистик давлатлар ва 
иттифоқчиларга ёрдам кўрсатарди. Кўрсатилган бу ёрдамлар мам-
лакат аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланмасди. 1953 йилда ГДРда 
антисоциалистик ва антисовет кайфиятдаги қўзғолонлар бўлиб ўтди. 
Бу қўзғолон совет қўшинлари томонидан бостирилди.
Мамлакатда Л. П. Берия ва Г. М. Маленковлар ташаббуси би-
лан реформалар бошланди. Матбуотда Сталин номи камроқ эсла-
тила бошланди. “Шифокорлар иши” ҳам бегуноҳ инсонлар жабр 
кўрганлиги сабабли тугатилди. Ноҳақ қамалган, гуноҳсиз судланган-
ларни оқлаш жараёни, яъни реабилитация бошланди. ИИВни қайта 
тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Янги раҳбарлар хўжалик ор-
ганларининг ролини ошириш, миллий сиёсатни қайта кўриб чиқиш 
ва бош лавозимларга ҳудудлардан миллий кадрларни танлаб олиш 
тўғрисида таклифлар билан чиқа бошладилар.
Ташқи сиёсатни тубдан ўзгартириш масаласи кўтарила бошлан-
ди. Жумладан, Л. П. Берия Германия масаласида олдинги сиёсатдан 
воз кечиш ва Германиянинг бирлашишида СССРнинг тўсқинлик 
қилмаслиги ҳақидаги фикрни илгари сурди. Лекин бу масала СССР, 
КПСС раҳбарияти томонидан қаттиқ қаршиликка учради. Айниқса, 
Ташқи ишлар вазири В. М. Молотов буни совет сиёсатига хиёнат деб 
баҳолади. Партия сафида ўз обрўсига эга бўлган “Сталин гвардияси” 
аъзолари Бериянинг хатти-ҳаракатларига қарши чиқдилар. Хрушчев 


335
бундан фойдаланиб, Берияни қамоққа олиш ташаббуси билан чиқди. 
1953 йил 26 июн куни Министрлар Совети Президумининг қарорига 
биноан Берия қамоққа олинди. Зудлик билан чақирилган КПСС МҚ 
Пленумида Берияга давлат тўнтариши қилишга тайёргарлик кўриш, 
партияни ҳукуматдан ажратиш, уни ИИВга буйсундириш, чет эл 
махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилиш ва асоссиз репрессия-
лар каби айбловларни қўйди. 1953 йил декабрида Берия ва бир қатор 
ИИВ раҳбарлари отиб ўлдирилди.
1953 йилнинг ёзидан бошлаб реформалар ташаббуси билан 
чиқиш Маленков қўлига ўтди. Унинг таклифига биноан, қишлоқ 
хўжалиги солиғи миқдори деярли 2 баравар пасайтирилди ва унинг 
миқдори 9,5 млрд сўмдан 4,1 млрд сўмга туширилди.
Ўтган йиллар бўйича олинган қарзлар колхозларга қайтарилди, 
давлат томонидан сотиб олиш нархлари оширилиб, деҳқонларга 
томорқа ер майдонлари кенгайтириб берила бошланди. 1953 йил 
июнда КПСС МҚ Пленумида Маленков Сталин шахсига сиғинишни 
иллат сифатида қоралаб чиқди. 1953 йилнинг августида СССР Олий 
Совети сессиясида беш йиллик режани қайта кўриб чиқишни, ху-
сусан, енгил ва озиқ овқат саноатини, қишлоқ хўжалигини ривож-
лантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш ишларини кун 
тартибига киритди. Бошқача қилиб айтганда, гап совет жамияти 
ривожланишининг янги Дастури ҳақида бораётган эди. 1954 йилдан 
бошлаб, янги ерларни ўзлаштириш Компартия сиёсатининг диққат 
марказида турди. Янги ерларга энг малакали мутахассислар, бир 
неча ўн минглаб ёшлар жўнатилди. Беш йил ичида 42 минг гектар 
ер ўзлаштирилди, Қозоғистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларининг 
ўзлаштирилиши мамлакатни озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган 
эҳтиёжини қоплади. Маленков халқаро аҳволни яхшилаш, АҚШ би-
лан муносабатларни тиклашга уринди. 1954 йилда у: “Совуқ уруш” 
янги жаҳон урушига сабаб бўлиб, яна миллионлаб одамлар қурбон 
бўлишига олиб келади”, – деб таъкидлади. Жаҳон урушидан капи-
тализмни йўқ қилишда фойдаланиш умидида бўлган “Сталин гвар-
дияси” дарҳол Маленковни таъқиб остига олди. 1955 йилда КПСС 
МҚ Пленумида Н. С. Хрушчев Маленковни сохта обрў орқасидан 
қувувчи оппортунист ва, шунингдек, Берия сафдоши деб айблади. 
1955 феврал ойида Маленков вазифасидан озод қилинди ва бошқарув 
Хрушчев қўлига ўтди.


336

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish