Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. ХХ аср охири–ХХI аср бошларида АҚШ



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

 
3- §. ХХ аср охири–ХХI аср бошларида АҚШ
АҚШ 90- йилларда
Р. Рейган маъмурияти сиёсатидаги ижобий силжишлар Республи-
качилар партиясига 1988 йилда навбатдаги Президент сайловларида 
осонгина ғалабани қўлга киритишга имкон берди. Амалдаги Пре-
зидент омма орасида катта обрўга эга эди, фақатгина АҚШ Конс-
титуцияси мезонлари унинг учинчи муддатга сайланиш имконини 
бермасди. Шунинг учун 1988 йилги Президент сайловларида Аме-
риканинг урушдан кейинги даврдаги тарихида биринчи марта Ви-
це-Президентликдан тўғридан-тўғри Президентликка Катта Ж. Буш 
сайланди. У АҚШнинг 41- Президенти эди. У АҚШнинг Иккинчи 
жаҳон урушида қатнашган охирги Президенти эди. У ўзининг узоқ 
муддатли сиёсий фаолиятида катта тажриба ортирган эди. Буш 
АҚШнинг БМТдаги вакили, Хитойдаги элчиси ва МРБ (ЦРУ) ди-
ректори лавозимида ишлаган эди. 
Бушнинг Оқ уйга дастлаб Вице-Президент, кейинчалик мамлакат 
раҳбари сифатида келиши Қўшма Штатлар юқори доираларининг 
сиёсатига катта таъсир кўрсатган дунёдаги улкан воқеалар даврига 
тўғри келди. Гап “совуқ уруш”нинг тугаши, ядро уруши хавфининг 
камайиши, СССР ва социалистик ҳамдўстликнинг барҳам топиши, 
Германиянинг қўшилиши, Исроилнинг араб мамлакатлари билан 
очиқ музокаралар олиб боришининг бошланиши, ҳозирги дунё сиё-
сий харитасидаги ўзгаришлар ҳақида боряпти. Совет Иттифоқидай 
ҳарбий-сиёсий жиҳатдан энг қудратли рақибнинг дунё сиёсий 
саҳнасини тарк этиши АҚШ раҳбарлари учун улкан воқеа эди. Энди 
уларнинг фикрича, АҚШ ягона ва умумэътироф этилган дунёвий 
йўлбошчига айланади ва АҚШ бошчилигида ягона қутбли дунёвий 
тузум вужудга келади, деган хомхаёллар чулғаб олган эди. Мамла-
катда иқтисодий қийинчиликлар ва бюджет танқислигининг кучайиб 
бориши даврида республикачилар маъмурияти олдида вужудга кел-
ган янги ташқи сиёсий имкониятлар истиқболли эди. Ж. Буш ўзининг 
кенг сиёсий тажрибасига таянган ҳолда, АҚШнинг мудофаасини ку-


306
чайтириш ва дунё саҳнасида очилган янги имкониятлардан самарали 
фойдаланишни ўз олдига мақсад қилганини эълон қилди. 
Ж. Буш Президентлиги ички сиёсатининг бошланиши мамлакат-
да кредит тизимидаги инқирознинг бошланиши билан бир даврга 
тўғри келди. Буш маъмуриятининг бир қатор жамғарма муассасала-
рини тугатиш ва 1989 йилда молиявий институтларни ислоҳ қилиш 
тўғрисида қабул қилинган қонунга таянишга бўлган уринишлари 
муваффақиятсиз бўлди. Федерал депозитларни суғурта қилиш зару-
рати натижасида бюджет харажатларининг кескин оши. 1991 йилда 
бошланган иқтисодий пасайиш кейинчалик бюджет танқислигининг 
ошишига олиб келди ва Президент Рейганнинг консерватив мо-
лиявий дастурини давом эттириш ҳақидаги сайловолди ваъдаси-
дан воз кечишга мажбур қилди. Катта Ж. Буш маъмурияти тезда 
солиқларни ошириш, ижтимоий эҳтиёжларга ажратилган маблағ ва 
қисман ҳарбий харажатларни камайтиришга мажбур бўлди. Солиқ 
сиёсати тубдан қайта кўриб чиқилди, катта даромадли шахслардан 
солиқ олишдаги бир қатор чеклашлар бекор қилинди. Шу билан бир 
вақтда, кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда маъмурият их-
тиёридаги солиқ воситалари, энг аввало, солиқ имтиёзларининг эги-
лувчан тизими каби давлат томонидан тартибга солиш тури орқали 
эркин савдони таъминлаш дастури ишлаб чиқила бошланди. Пре-
зидент бу дастурни амалга оширишга эришолмади. У давлат хара-
жатларининг янги моддаларини жорий қилишнинг иложи йўқлиги 
сабабли қийин вазиятга тушиб қолди. Шундан кейин у ҳомийликни 
рағбатлантириш ва кенгайтириш бўйича катта ишларни бошлади. 
Шу сабабли унинг маъмурияти бир қатор зарур бўлган маблағларни 
ҳомий ташкилотлар ва шахслардан олиб, табиатни муҳофаза қилиш 
ва бошқа шу каби соҳаларга сарфлади. 
Республикачиларнинг ташқи сиёсати анча муваффақиятлироқ 
эди. Буш маъмуриятининг Америка қитъасидаги фаолияти АҚШда 
маъқулланди ва қўллаб-қувватланди. 1989 йил декабрда генерал 
М. А. Норчеги режимини ағдариш ва сайланган ҳукуматни қўллаб-
қувватлаш мақсадида АҚШ қўшинлари Панамага киритилди. Ғарбий 
ярим шар мамлакатларининг иқтисодий ҳамкорлиги ривожланди. 
1990 йилда “Умумамерика ташаббуси” – қарзларни ўзаро ҳисоблаш 
ва келишув қатнашчилари ўртасида божхона тўловларини бекор 
қилиш йўли билан Америка давлатлари иқтисодиётига инвестиция 
(сармоя) киритиш ва савдони кенгайтиришга қаратилган чора-тад-
бирлар ўзининг амалий босқичига ўтди. АҚШ, Канада, Мексика 


307
ўртасида эркин савдо муносабатлари тўғрисида Шимолий Атлантик 
келишувини қабул қилиш тўғрисидаги музокаралар муваффақиятли 
ўтди. 
Ж. Буш халқаро кескинликни юмшатиш ва “совуқ уруш” асорат-
ларини бартараф этиш сиёсатини олиб борди. Унинг СССР раҳбари 
М. Горбачев билан биринчи учрашуви 1989 йил декабр ойида бўлиб 
ўтди. АҚШ томонидан таклиф қилинган ва 21 банддан иборат 
бўлган Совет–Америка муносабатларини ривожлантириш дастури 
деярли тўла қабул қилинди. Кейинчалик, СССР парчаланиб кетгач, 
Россия Федерацияси раҳбарлари билан бўлган бир қатор учрашув-
ларда иккала мамлакат муносабатига салбий таъсир кўрсатиб келган 
бир қатор баҳс-мунозарали масалалар АҚШ фойдасига ҳал қилинди. 
АҚШ томони СССРнинг жаҳон иқтисодиётига тўлиқ қўшилишига 
ёрдам беражагини ваъда қилди. Айни пайтда, Ғарбий Европадан со-
вет ва Америка қўшинларини қисман чиқариш, қуролланишни на-
зорат қилиш ва Европада хавфсизликнинг янги тизимини яратишда 
ЕХҲК (1975 й.) ролини ошириш ҳақида музокаралар олиб борилди. 
АҚШ маъмуриятининг фаол иштироки остида Шарқий ва Ғарбий 
Германиянинг қўшилиши масаласи муҳокама қилинди. Кўп томон-
лама олиб борилган музокаралар натижасида 1990 йил 12 сентябр-
да Москва шаҳрида Шартнома имзоланди. Унга кўра, СССР НАТО-
нинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида ягона Германияни тузишга ро-
зилик билдирди. 1990–1991 йиллардаги музокаралар натижасида 
Европадаги Қуролли Кучларни ҳамда оддий ва стратегик ҳужумга 
мўлжалланган қуролларни кенг миқёсда қисқартириш тўғрисидаги 
Шартномалар тузилди. 
1991 йил 11 сентябрда АҚШнинг 41- Президенти ўзининг 
“Янги дунё тартиби” мавзуидаги нутқини Америка халқи эътибо-
рига ҳавола қилди. Бу нутқида инсоният коммунизм ва у туғдирган 
даҳшатли хавф – ядро уруши таҳдидидан қутулгани, ана энди 
том маънодаги “янги дунё”ни барпо этиш имконияти туғулгани 
тўғрисида гапирди. Бушнинг фикрича, одамлар охир-оқибат демок-
ратия энг маъқул бошқарув усули эканини тушуниб етишди. АҚШ 
Ҳукумати 1990 йилда Қувайтга ҳужум уюштирган Ироққа қарши 
Ғарб давлатлари коалициясини тузди ва унинг устидан енгил ғалаба 
қозонди. СССРнинг тугатилиши ва МДҲнинг ташкил топиши жаҳон 
сиёсий хариталарини ўзгартириб юборди. АҚШда янги шароит-
да ягона “қудратли давлат” эканликларини уқтириш бошланди. Бу 
океан ортида сиёсат борасида исталган фикрни олға суриш кайфия-


308
тини келтириб чиқарди. Бу тенденция кўпроқ АҚШнинг Ироққа 
қарши давлатлар коалициясида бош ҳарбий куч сифатида майдон-
га тушиб, оз талофат билан Форс кўрфазидаги 1991 йилги жангда 
ғолиб чиқанлигига асосланарди. Маълумки, Хитойда 1989 йилдаги 
талаба ёшларнинг тинчлик намойишлари бўлиб ўтди. Уларга қарши 
ҳукумат шафқатсизлик билан чоралар кўрди, кўплаб кишилар ҳалок 
бўлди, турмаларга ташланди. Ж. Буш ҳукумати Хитой воқеаларига 
аралашмади. Инсон ҳуқуқларининг бузилишга қарши чоралар, яъни 
иқтисодий санкцияларни қўлламади. Ўз навбатида, бу Ж. Буш маъ-
муриятига нисбатан АҚШда кенг жамоатчиликнинг норозилигига 
сабаб бўлди. 
1992 йилда бўлиб ўтган Президент сайловларида республика-
чилар мағлубиятга учради. Демократлар республикачиларнинг 
қийинчиликларидан усталик билан фойдалана олди ва Демократлар 
партияси вакили Уильям Жефферсон Клинтон Оқ уй хўжайинига ай-
ланди. Унинг ғалабасини таъминлаган энг муҳим омиллардан бири 
шу эдики, у демократик партиянинг қиёфасини тубдан ўзгартирди, 
мамлакатда туб демократик ислоҳотларни ўтказишни ваъда қилди. 
“Рейганомика”нинг мафкуравийлашган принципларидан воз кечган 
Клинтон ўз партиясининг анъанавий шиорларидан узоқлашишни 
афзал кўрди. Клинтон республикачиларнинг бир қатор машҳур ши-
орлари, жумладан, федерал бюджетни мувозанатга келтириш маж-
буриятини ўзлаштириб олди. Марказлашган сиёсатга таянган ҳолда, 
демократлар, умуман олганда, мамлакат ижтимоий ва иқтисодий 
ҳаётида давлат аралашуви тизими асосларини яратган Рузвельт-Кен-
неди анъаналарига содиқ қолди. Клинтон янги “иқтисодий фалса-
фа” йўлини эълон қилди. Бунда давлатнинг социал функцияси тўла 
сақланади, аммо у тақчилликсиз молиялаш йўли билан амалга оши-
рилиши керак эди. Айни пайтда, Клинтон ва унинг тарафдорлари 
фуқароларнинг шахсий ташаббусини қўллаб-қувватлаш, бозор прин-
ципларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш, соғлиқни 
сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва шунга ўхшаш соҳаларни ислоҳ қилиш 
тўғрисида ваъдалар билан чиқди. 
Клинтоннинг энг муҳим шиорларидан бири АҚШнинг дунё 
миқёсидаги пешқадамлигини таъминлаш учун иқтисодиётнинг гул-
лаб-яшнаши ва ички барқарорликка эришишга даъват қилишдан 
иборат эди. Бу вазифани амалга оширишда асосий роль давлатга топ-
ширилди, давлат эса бозорни тўлдиради, эркин рақобат қоидаларини 
белгилайди. Клинтон маъмуриятининг иқтисодий стратегияси бюд-


309
жет тақчиллигини камайтириш, одамларга сармоя орттириш, хори-
жий бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган 
эди. Клинтон маъмурияти аввал иқтисодиётни барқарорлаштиришга, 
кейин уни барқарор ривожлантиришга эришди, бу эса, ўз навбатида, 
иш ўринларининг кескин ошишига, инфляциянинг қисқаришига, 
аҳолининг харидорлик қобилиятининг яхшиланишига олиб келди. 
Бу ва бир қатор бошқа омиллар Клинтонга 1996 йилдаги сайловлар-
да яна ғалаба қилишга имкон берди. Клинтонннинг иккинчи муддат-
даги Президентлик даврида бир қатор шов-шувли гаплар тарқалди 
ва сал бўлмаса, уни импичментга, яъни суд аралашуви билан Пре-
зидентлик лавозимидан четлатишга олиб келиш хавфини туғдирди. 
Икки Президентлик муддатида Б. Клинтон ҳарбий харажатларни 
анча қисқартирди ҳамда бир қатор ижтимоий дастурларнинг сама-
радорлигини оширишга эришди. Шу йўл билан социал таъминот-
га қаратилган харажатларни ислоҳ қилиш йўлини тутди. Ҳукумат 
тепасида демократлар турган вақтда, АҚШда 20 миллион янги иш 
ўринлари яратилди. 1998 йилдан бошлаб Қўшма Штатлар ижобий 
(мусбат) бюджет сальдосига эришди. Бир неча ўн йилликлар да-
вомида илк бор федерал ҳукумат даромадлари харажатлардан оша 
бошлади. Б. Клинтон 2000 йил 27 январдаги мамлакатдаги вазият 
тўғрисида Конрессга йўллаган мактубида сармояларни яқин ўн беш 
йил давомида миллий қарзларни тўлашга сарфлашни таклиф қилди. 
Клинтон маъмуриятининг иқтисодиётдаги муҳим ютуғи пулнинг 
қадрсизланиш жараёнини икки бараварга секинлаштиришга эриши-
гани бўлди, бу америкаликларнинг юқори даражадаги турмуш тар-
зини сақлаб қолишга имкон берди. Бюджет тақчиллигини ҳарбий 
харажатларни қисқартириш йўли билан бартараф этишга эришилди. 
Ҳарбий мақсадлар учун маблағ ажратиш 1998 йилда федерал бюд-
жетнинг 16% ини ташкил этди. Натижада ҳукуматнинг ижтимоий 
харажатлари ҳарбий харажатларга қараганда уч баравар кўп бўлди. 
Ҳукумат дастурларида узлуксиз техналогик инқилобни бошдан ке-
чираётган иқтисодиёт шароитида ишчи кучларининг юқори мала-
кавий даражасини таъминлайдиган муҳим омил – таълим соҳасини 
қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди. Клинтон даврида федерал 
бюджет фан соҳасидаги барча харажатларнинг учдан бир қисмини 
(бу миқдорнинг ярмини эса фундаментал тадқиқотлар учун) ўз зим-
масига олганди. 
Клинтон маъмуриятининг ташқи сиёсий стратегияси иқтисодий 
салоҳиятга, самарали ҳарбий техника янгиликларига, телевединие, 


310
кино, Интернет орқали эришилган маданий-ахборот соҳаларидаги 
муваффақиятларга таянган ҳолда олиб борилди ва АҚШнинг “дунё 
йўлбошчиси” сифатидаги ролини сақлашга асосланди. 1993 йилдан 
бошлаб Шимолий Америка мамлакатлари Эркин Савдо Минтақаси 
(НАФТА)ни тузиш тўғрисидаги келишув кучга кирди. 1994 йилда 
АҚШ Президенти ташаббуси билан “Америка қитъаси Эркин Сав-
до Минтақаси” (ТАФТА)ни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 
АҚШ Осиё-Тинч океан иқтисодий ҳамжамиятида фаол ишти-
рок этди. Янги “Евроатлантик бозор”ни яратиш режалари ишлаб 
чиқилди. 
Шу билан биргаликда, ҳарбий кучга таяниш АҚШ ташқи сиёса-
тининг асосий воситаларидан бири бўлиб қолди. 90- йиллар боши-
да Ракетага қарши мудофаа (РҚМ – DAR) чораларини ривожланти-
риш дастурига эътибор қаратиб, Стратегик мудофаа ташаббуси 
(СМТ – SDI)дан воз кечди. Аммо 1998 йилда Ҳиндистон ва Покис-
тонда ядро қуроли, Эрон ва Шимолий Кореяда ўртача узоқликдаги 
ракеталар синовининг ўтказилиши Президентнинг Ракетага Қарши 
Мудофаа чораларига бўлган муносабатини ўзгартиришга мажбур 
қилди. 1999 йилда Клинтон ҳарбий харажатларнинг оширилиши ва 
ҳарбий қуролларнинг янги турларини яратиш хақида гапирди. 1991 
йилнинг ноябрида Америка Қўшма Штатларининг Президенти Билл 
Клинтон олмон халқини ва Германияни иккига бўлиб турган “Бер-
лин девори” ўртадан олиб ташланганлигининг 10 йиллиги муноса-
бати билан бир вақтлар ўзи таълим олган Жоржтаун университе-
тида (Колумбия округи) нутқ сўзлади. Маъруза “совуқ уруш” сиё-
сатидан кейинги дунё, Берлин деворининг қулаши боис юз берган 
ўзгаришлар, янги аср арафасидаги халқаро умумий вазият ҳамда 
Қўшма Штатларнинг учинчи минг йилликдаги энг муҳим вази-
фаларига бағишланди. Нотиқ Америка Қўшма Штатлари манфаат-
ларидан ҳамда анъанавий америкача қадриятлардан келиб чиққан 
ҳолда, “яхлит, барқарор, демократик Европани юзага келтириш” 
борасидаги саъй-ҳаракатларни кенг шарҳлади, америкалик талаба-
ларга Берлин деворига ўхшаш темир панжарага ўралиб олган ком-
мунистик дунёдаги ҳақиқий аҳволни тушунтириб беришга ҳаракат 
қилди. Унинг фикрича, Америка янги асрда ҳам ўзининг “анъанавий 
лидерлик мақомини” сақлаб қолиши ва дунё ишларига шу мақомда 
бошчилик қилиши керак.
Бироқ Клинтоннинг ташқи сиёсий фаолияти танқидий фикрлар-
ни ҳам келтириб чиқарди. Унинг Россия, БМТ, Яқин Шарқ мамла-


311
катлари билан муносабати, АҚШ Қуролли Кучларининг хориждаги 
тўқнашувларда қатнашганлиги танқид остига олинди. Халқаро Ва-
люта Фонди (ХВФ) мутахассисларининг фикрича, ХХ аср охири-
да АҚШ иқтисодиётида зўриқиш аломатлари сезила бошланди ва 
иқтисодий инқирознинг муқарарлиги кўзга ташланди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish