353
Уларнинг тарафдорлари кўплаб Шарқий Европа давлатларида ҳам
вужудга келганди. Шунинг учун диссидентлар ҳаракати ҳукуматлар
томонидан таъқиб остига олинди ва яна репрессиялар бошланиб кет-
ди. НАТО давлатлари СССР ва унга иттифоқдош давлатлар сиёса-
тида ўзгаришларга умид боғларди. Диссидентлар ҳаракати, СССРда
ва социалистик давлатларда инсон ҳуқуқларининг топталиши АҚШ
ва Ғарбий Европа давлатлари сиёсатига ҳамда фуқаролари кайфия-
тига таъсир қилмасдан қолмади. СССР сиёсатини қоралаб, кўплаб
давлатлар баёнотлар бердилар, омманинг норозилик чиқишлари юз
берди.
НАТО давлатларида СССР турғунлик давридан ўз манфаатлари
йўлида фойдаланмоқда, деган фикр туғила борди. Бу фикр 1970 йил-
ларда СССРнинг юритган сиёсати туфайли юз
берган зиддиятлар
билан изоҳланади.
1975 йилда СССР Анголадаги социализм тарафдорларини
қўллаб-қувватлади. 1975 йилнинг январида бу ерда фуқаролар уру-
ши бошланиб кетди. Жангларда 10 мингдан ортиқ совет ҳарбийлари
иштирок этдилар. Анголага ҳарбий техника, қурол-яроғлар етказиб
берилди. 1977 йилда Ҳабашистонда ҳукумат бошлиғи Менгисту
Хайле Мариам социализмнинг тарафдори
сифатида катта моддий
ёрдам олди. Асосан, Сомалига қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш
учун бу ёрдам кўрсатилган эди. Эфиопияда 11 мингдан ортиқ совет
ҳарбийлари фаолият олиб борди. Африка давлатлари билан қарама-
қаршиликларга Куба ҳам жалб этилди.
1977–1985 йиллардаги жангларда 500 минг кубаликлар иштирок
этди. Афғонистонга совет қўшинларининг киритилиши илиқлик
даврига кескин салбий таъсир кўрсатди. 1978 йилда Афғонистонда
радикал кайфиятдаги кучлар раҳбарликни эгалладилар. Улар СССР
ёрдамига таяниб, мамлакатда ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар
ўтказиш, уни қолоқликдан олиб чиқиш умидида эдилар. Лекин кўп
қишлоқ оқсоқоллари, мусулмон бошлиқлар бу ғояни рад этдилар.
Мамлакатда этник, диний тўқнашувлар бошланди. Афғонистон
раҳбарияти СССРга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Афғонистондаги
вазиятни тўлиқ тушуниб етмаган совет раҳбарлари 1979 йил декаб-
рида Афғонистонга ҳарбий қўшин киритилиши ҳақида қарор қабул
қилдилар. Бу эса СССРнинг аралашуви натижасида фуқаролар уру-
ши бошланиб кетишига сабаб бўлди. Уруш мобайнида СССР томо-
нидан 14 мингдан ортиқ ҳарбий ҳалок бўлди, 10 минглаб аскарлар
ватанга ногирон бўлиб қайтдилар.
354
АҚШ маъмурияти СССРнинг Афғонистонга қўшин киритишини
илиқлик даврига қатъий чек қўйди деб ҳисоблади. СССР билан АҚШ
ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. 70-
йилларнинг охирларига
келганда АҚШнинг кўплаб давлатлардаги мавқеи маълум даражада
заифлашганди. 1979 йилда Никарагуада узоқ давом этган фуқаролар
урушидан кейин, АҚШга иттифоқдош бўлган Сомоса тузумига
барҳам берилди. Раҳбариятга Кубага хайрихоҳ революцион гуруҳлар
келди. 1979 йилда Эронда АҚШ билан дўстона алоқада бўлган
шоҳ режими ағдарилди. Ҳукумат раҳбариятини ислом тарафдорла-
ри эгаллади. АҚШ элчихонаси ходимлари гаровга олинди. Уларни
қутқаришга бўлган уриниш муваффақиятсиз тугади. Никарагуада
революция ғалабаси, Эрондаги ислом инқилоби, Афғонистонга со-
вет қўшинларининг киритилиши АҚШ жамоатчилиги орасида “со-
вет хавфи” кайфиятини уйғотди. 1980 йилда Р. Рейган Президентлик
сайловида ғолиб чиқди. Унинг асосий шиори “ёмонлик империяси
СССРга қарши курашиш” эди.
Бироқ ҳар иккала буюк давлат раҳбарлари Осиёда
битта душ-
ман (ислом фундаментизми) билан тўқнаш келганликларини АҚШ
маъмурияти тушуниб етмаган эди. Вашингтон эронлик фундамента-
листларни душман деб ҳисобласа-да, афғонистонлик мужоҳидларни
“ҳақиқат учун курашчилар” деб эълон қилганди ва уларга ҳарбий ва
моддий ёрдам кўрсатарди. Бу қадам кейинчалик, яъни ХХI аср бо-
шига келиб АҚШнинг ўзи учун жуда катта муаммоларни туғдирди.
Do'stlaringiz bilan baham: