Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. Совет Иттифоқи: ислоҳотлар сиёсатининг



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

4- §. Совет Иттифоқи: ислоҳотлар сиёсатининг
барбод бўлиши
Н. С. Хрушчев ҳукуматдан четлаштирилгандан сўнг, мамлакатда 
барқарорлаштириш мавсуми бошланди. Олдинги бошқариш тизим-
ларига барҳам берилди: совхозлар тарқатиб юборилди, соҳа вазир-


344
ликлари қайта тикланди. Брежнев ва унинг сафдошлари жамиятни 
барқарорлаштириш сиёсатини амалга ошира бошладилар, Сталин 
шахсини танқид қилиш тўхтатилди. Лекин бу ўзгаришлар жамият 
ривожига ижобий таъсир кўрсата олмади. Бошқаришнинг марказ-
лаштирилиши бюрократизмнинг кучайиши, мансабдорлар сонининг 
кўпайиб кетишига сабаб бўлди. 80- йилларнинг бошига келган-
да кўпчилик партия раҳбарларининг ёши 70 дан ошиб қолган эди. 
Иттифоқдош республикалар бошлиқларини янгилаш тизими йўқ 
эди. Улар, асосан, маҳаллий манфаатдорлик билан боғлиқ эди. 1965 
йилдан бошлаб иқтисодий ислоҳотлар бошланиб кетди. Уларнинг 
ташаббускори Министрлар Советининг Раиси А. Н. Косигин эди.
Аграр соҳада ҳам анчагина ўзгаришлар амалга оширилди. 
Шахсий хўжалик юритишга рухсат этилди, совхоз ва колхозларга 
маҳсулотлар нархини кўтаришга рухсат берилди. Барқарор маош 
берила бошланди. Экин майдонлари кўпайтирилди. Буғдой, сули, 
маккажўхори учун ер майдонлари ажратилди. Қишлоқ хўжалигини 
ривожлантириш учун катта маблағлар ажратила бошланди. Бу 
ислоҳот корхоналарга мустақиллик берди. Моддий рағбатлантириш 
яхши натижа олиб келди, корхона раҳбарларига даромаднинг бир 
қисмини эҳтиёжлари учун ишлатишга рухсат берилди.
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш яхши-
ланди. 60- йилларда саноат ривожланди. Миллий даромад 4% дан 
7,7% гача ўсди. 2 мингга яқин саноат корхоналари ишга туширилди. 
Красноярск ГЭСи, Ғарбий Сибирь ва Қарағанда металлургия ком-
бинати шулар жумласидандир. 1970 йилда Тольяттида автомобил 
заводи ишга туширилди. Лекин ислоҳотлар шошма-шошарлик би-
лан ўтказилгани учун яхши самара бермади. Бу чекланган ва қисқа 
муддатли ислоҳотлар эди. Кўпгина режалаштирилган ишлар амалга 
ошмай қолди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четдан келтириш 
давом этди. Халқ хўжалигида, асосан, қўл меҳнатидан фойдалани-
ларди. Аҳолининг 40% и саноатда, 60% и қурилишда, 70% и қишлоқ 
хўжалигида банд эди. Халқ хўжалигига янги технологияни жорий 
қилиш секинлик билан борди, ҳатто янги техникаларнинг яратилиш 
йиллик кўрсаткичи 60- йиллардаги 4,8 мингдан, 80- йиллар бошига 
келиб 3,5 мингга тушиб қолди. 1980 йилларнинг бошида Ялпи мил-
лий маҳсулот ўсиш миқдори 3,5% га тушиб қолди, саноат маҳсулоти 
ишлаб чиқариш эса 40% гача қисқарди.
Мамлакатнинг кўп жойларида карточка тизими жорий қилинганди. 
Икки ўн йилликда сиёсатда ва иқтисодиётда ўзгаришлар бўлмаганлиги 


345
сабабли, бу давр “Турғунлик даври” деб атала бошланди. Фақатгина 
жаҳон бозорида нефть нархининг кўтарилиб кетиши жамиятда 
барқарорликни таъминлаб турди. Шунинг учун ҳам 1960–1985 йил-
ларда СССРнинг жаҳон бозорида нефтни экспорт қилиш улуши 16,2% 
дан 54,4% га ошди.
Инқирознинг асосий сабаби бошқарув тизимининг фаолияти би-
лан боғлиқ эди. Амалдорлар ҳанузгача корхоналар мустақиллигини 
чегараларди. Ҳар бир корхонага ишлаб чиқаришнинг умумий 
миқдори тахминан 5–8% атрофида кўпайтирилиб, ҳар йили режа 
белгиланарди. Агар улар бажарилмаса, маъмурий ва хўжалик чора-
лари кўриларди. Хусусан, ижтимоий харажатлар учун белгиланган 
маблағлар кесиб қолинарди. Кўплаб хўжаликлар сунъий равишда 
ишлаб чиқариш ўсишини ушлаб туришарди. Янги техникадан фой-
даланиш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширса-да, иш ҳақини 
оширмасди, балки амалдаги тарифларни камайтириб юборарди. 
Халқ хўжалигида мудофаа ва оғир саноатни ривожлантиришга 
бўлган эътибор ҳамон катта эди. 1970 йилларда СССР пўлат эри-
тиш бўйича АҚШдан ўзиб кетган бўлса-да, бошқа халқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 6–10 баробар орқада эди.
Ташқи алоқалар ҳам ислоҳотлар чуқурлашишига халақит 
бермоқда эди. Совет Иттифоқи ҳарбий устунликка эришиш 
йўлидан тоймасди. Қуролланиш пойгаси авж олдирилди. Мамлакат 
раҳбариятига ҳарбийлар таъсири ошиб борди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish