Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. Жаҳон сиёсатида Марказга интилиш



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

2- §. Жаҳон сиёсатида Марказга интилиш 
тенденцияларининг кучайиши
 
Интеграцион жараёнлар
ХХ асрнинг иккинчи ярми иқтисодий ва сиёсий тенденциянинг 
ўсиши билан характерланади. Бу ҳол, биринчи галда, бир қатор 
ҳукуматлараро ва ноҳукуматлараро халқаро ташкилотларнинг тузили-
ши билан ифодаланади. Агар Иккинчи жаҳон урушига қадар бундай 
ташкилотлар сони бир неча ўнтани ташкил этган бўлса, ҳозирги давр-
да биринчи турдаги ташкилотларнинг сони бир неча юзтани, иккинчи 
турдаги ташкилотлар эса деярли 2500 тани ташкил этади. Иккинчи 
жаҳон уруши тугагандан сўнг, бироз вақт ўтар-ўтмас БМТ, НАТО, 
ГАТТ, ХВФ, Жаҳон банклари ташкил топган бўлса, Европа Иттифоқи, 
Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ОЭСР) ва ҳозирги 
даврда фаолиятлари тўхтатилган ЎИЁК ва Варшава Шартномасига 
пойдевор қўйилган эди. 
Ҳозирги замонавий дунёда давлатлар гуруҳлари, халқаро ва 
минтақавий ташкилотлар, Европа Иттифоқи, Америка Давлатла-
ри Ташкилоти, Нефтни экспорт қиладиган давлатлар ташкилоти 
(ОПЕК), Африка Бирлиги Ташкилоти, Ислом Конференцияси Таш-
килотлари муҳим роль ўйнамоқда. АҚШ, Канада ва Мексика дав-
латлари аъзо бўлиб кирган Шимолий Америка минтақасидаги эркин 
савдо зонаси (НАФТА)ни ташкил этиш ниҳоясига етди. 1989 йилда 
Осиё-Тинч океани Иқтисодий Кенгаши (АПЕК) ташкил топди. Осиё 
Тараққиёт банки, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси 
(АСЕАН) ва бошқа иттифоқлар ҳамда бирлашмалар муваффақиятли 
фаолият олиб бормоқда. 
Бундай ташкилотларнинг сони доимо ортиб бормоқда, фаоли-
ят юргизаётган ташкилотларнинг функциялари эса кенгаймоқда. 
Турли давлатларнинг сиёсий партиялари ўртасидаги транснационал 
ҳамкорликлари кенг кўламда фаолият юргизмоқда. Ғоявий нуқтаи 
назарлари бир-бирига мос келадиган партияларнинг раҳбарлари 
партияларга халқаро тус беришга, уларни халқаро майдонда жипс-
лаштириш ва координация қилишга ҳаракат қилишмоқда. Бунга шу 
ҳолат гувоҳлик берадики, 1961 йилда таркибига турли давлатлар-
даги центристик партияларни ўз ичига олган Бутунжаҳон христиан 


457
Демократик Иттифоқи ташкил топган эди. 1983 йилда Ғарбий Евро-
па давлатларидаги Консерватив партияларни, АҚШнинг Республи-
качилар партиясини, Япониянинг Либерал-демократик партияси ва 
Австралия консерваторларини бирлаштирган Халқаро Демократик 
Иттифоқ ҳам ташкил топган эди. 
Ҳозирги давр жаҳон сиёсатидаги асосий омиллардан бири сифа-
тида ҳар йили ўтказиб туриладиган “Катта саккизлик” йиғинларини 
таъкидлаб ўтишимиз мумкин. “Катта саккизлик”ка АҚШ, ГФР, Фран-
ция, Буюк Британия, Япония, Италия, Канада ва Россия каби индус-
триал жиҳатдан тараққий этган давлатлар кириб, бу давлатларнинг 
бошлиқлари ҳар йили иқтисодиёт ва ташқи сиёсатнинг муҳим маса-
лалари юзасидан фикрлашиб, муаммоларни бартараф қилиш учун 
тўпланади. Саккизликнинг бу йиғинларида асосий диққат-эътибор 
иқтисодий ўсишни таъминлаш, ташқи иқтисодий алоқалардаги из-
дан чиққан мувозанатни тиклаш, инфляция, ишсизлик ва бошқа му-
аммоларга эътибор берилади. Ҳарбий-стратегик, ташқи сиёсий ва 
бошқа масалалар ҳам муҳим ўрин тутади. 
Европадаги интеграцион жараёнлар бошқа ҳудудлардагига нис-
батан муваффақиятли кечди. 1948 йилга келибоқ Франция, Бельгия, 
Нидерландия ва Люксембург ўртасида “Брюссел Пакти” (“Ғарбий 
Иттифоқ”) деб ном олган ҳужжат имзоланган бўлиб, бу Шартнома 
ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда ҳамкорлик қилишни 
кўзда тутган эди. Ўша йилнинг май ойида Европани бирлаштириш 
ғоясини илгари сурган Гаага Конгресси бўлиб ўтди. 1949 йилда Ев-
ропа Кенгаши ташкил топди. Европа Кенгаши инсон ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш, Европа қитъасида қонун устуворлиги ва Парламен-
тар-демократияни таъминлаш, Европа давлатлари ўртасидаги шар-
тномавий муносабатларни ривожлантириш ва “умумевропавий 
онг”ни шакллантириш каби масалаларга ўз диққат-эътиборини 
қаратди. Натижада Буюк Британия Европадаги интеграцион жараён-
лардан маълум бир муддатга узоқлашган бўлса, ГФР эса жараённинг 
фаол иштирокчисига айланди. Ғарбий Европа интеграциясидаги си-
ёсий йўналиш ўрнига, иқтисодий йўналишга асосий диққат-эътибор 
қаратилди. 1951 йилга келиб Франция Ташқи ишлар вазири Шуман 
ташаббуси билан Европанинг Кўмир ва Пўлат Бирлашмаси (ЕКПБ) 
ташкил топди. Бу ташкилотга Франция, ГФР, Италия ва Бенилюкс
давлатлари аъзо бўлиб кирди. ЕКПБ бу стратегик соҳанинг хомашё-
си ва маҳсулотининг умумий бозорини вужудга келтирди. Шу таш-


458
килот доирасида миллатлар устидан бошқарувнинг механизмлари 
муваффақиятли синовдан ўтди. 1957 йилда “олтилик” ЕКПБ база-
сида Европа Иқтисодий Ҳамжамиятини тузиш тўғрисида Рим Кели-
шувларини имзолади. Бу ташкилот аъзо давлатларнинг иқтисодий 
тизимини интеграция қилиш жараёнларига эътибор қаратди. ЕИҲ 
доирасида бир қатор Халқаро институтлар – Кенгаш (министрлар 
даражасида аъзо давлатнинг вето бериш ҳуқуқини координация 
қиладиган олий орган), Комиссия (асосий ижро этувчи орган), Ас-
самблея (консультатив орган, кейинчалик Европарламент деб атал-
ган) ва Суд (Олий арбитраж суд) ташкил этилди. 
Дастлаб ЕИҲга аъзо бўлган давлатларнинг сиёсий суверенитети 
тўла сақланиб қолгани ҳолда, интеграциянинг асосий йўналишлари 
сифатида божхона божларидан аста-секинлик билан воз кечиш, мо-
лиявий қонунчиликни бир хиллаштириш ва ягона аграр сиёсатни 
олиб бориш кабилар белгилаб олинди. Бу вазифалар деярли 1968 
йилга келганда бажариб бўлинган эди. 60- йилларнинг охирларига ке-
либ Ғарбий Европа интеграцияси жараёнларининг иккинчи босқичи 
бошланган эди. 1969 йилда “олтилик” давлат раҳбарларининг Гаага-
даги йиғилишида Франция Президенти Ж. Помпиду “Интеграцияни 
ниҳоясига етказиш, чуқурлаштириш ва кенгайтириш” Дастурини 
илгари сурди. Шу Дастур доирасида 1972 йилда ЕИҲни кенгайти-
риш амалга оширилди. Ҳамжамият таркибига Буюк Британия, Ир-
ландия ва Дания кирди. Бу жараён тўхтаб қолмади ва кейинчалик 
яна Испания, Португалия ва Греция, 1995 йилнинг 1 январидан эса 
Австрия, Швеция ва Финляндия ҳам қўшилди. 2007 йил январига 
келиб Европа Иттифоқи аъзоларининг сони 27 тага етди. 2010 йилга 
келиб эса ЕИҲ давлатлари сони 28 тага етди. 70- йилларнинг бош-
ларидан Валюта Иттифоқини ташкил этиш ва ЕИҲ давлатларининг 
сиёсий интеграциясини мустаҳкамлаш юзасидан ҳам Дастурлар иш-
лаб чиқилган эди. 2002 йилдан ЕИҲ давлатлари ягона пул бирли-
ги – еврога ўтдилар. 
1974 йилда рўй берган иқтисодий инқироз ва шундан сўнг Ғарб 
давлатларининг бутун иқтисодий ва технологик механизмларида рўй 
берган чуқур трансформациялар туфайли интеграция жараёнларида 
сусайиш аломатлари сезилди. Шундай бўлса-да, 70- йиллар мобай-
нида ЕИҲнинг қишлоқ хўжалигидаги сиёсатини (“Яшил Европа” 
Дастури) янада мустаҳкамлашга, Европада ягона ҳисоб-китоб бир-
лиги (ЭКЮ)ни жорий этишга ва миллий валюталар курсларининг 


459
ўзгаришини координация қилиш амалиётини татбиқ этиш каби ма-
салаларнинг асосларини мустаҳкамлашга эришилди. 70–80- йил-
лар мобайнида ЕИҲга аъзо давлатларнинг технология соҳасидаги 
ҳамкорлиги кўзга кўринарли даражада тараққий этди. ФАСТ (тех-
нологик тараққиётни прогнозлаштириш соҳасида), ЭСПРИТ (ах-
боротлаштириш тизими соҳасида) ва “Эврика” (иқтисодиётнинг 
асосий соҳаларида технологик ривожлантиришнинг комплекс ин-
теграцияси) Дастурларини амалда татбиқ этиш Ғарбий Европанинг 
жаҳоннинг илғор марказларидан бирига айланишига имконият ярат-
ди. 
70- йилларнинг охирларига келиб сиёсий интеграция соҳасида 
ҳам кўзга кўринган ўзгаришлар юз берди. ЕИҲ Кенгашининг нуфу-
зи анча ортди. Кенгаш ишида, асосан, Ҳамжамиятга аъзо давлатлар-
нинг ҳукумат ва давлат раҳбарлари иштирок эта бошлаган эди. 1978 
йилдан бошлаб Европарламентга тўғридан-тўғри сайловларнинг 
ўтказила бошлаши унинг халқаро ташкилот сифатидаги статусини 
янада ошириб юборди. Юқорида ўтказилган тадбирлар 80- йиллар-
нинг биринчи ярмига келиб принципиал жиҳатдан интеграциянинг 
янги босқичи – Европа Иттифоқини шакллантиришга пойдевор ярат-
ди. Ҳамжамиятни структуравий жиҳатдан янги босқичга кўтариш 
учун бир қатор тадбирларни амалга ошириш жараёнлари ниҳоятда 
оғир кечди. 1992 йилда Маастрихтда имзоланган Шартномагина Ев-
ропа Иттифоқининг шаклланишида муҳим қадам бўлди. Маастрихт 
Шартномасининг асосий мақсади иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, 
ахборот ва маданий соҳаларни бирлаштирган ягона маконни ташкил 
этишдан иборат эди. 
1993 йилнинг 1 январидан бошлаб ЕИ ҳудудларида яшаётган 350 
млн дан ортиқ европаликларга ЕИга аъзо давлатлар ҳудудларида эр-
кин ҳаракатланиш ҳуқуқи берилди. Хизмат кўрсатиш, маҳсулот ва 
сармоянинг ягона бозори шаклланди. Ҳукуматлар қонунчиликни 
босқичма-босқич ягоналаштиришни бошлаб юборди. Яқин келажак-
да валюта тизимларини батамом бирлаштириш, ЕИ фуқароларининг 
ягона институтини ташкил этиш, Европа давлатларининг ҳарбий-
сиёсий жиҳатдан яқинлашуви ва хавфсизлик тизимини янада 
мустаҳкамлаш бўйича бир қатор тадбирларни ўтказиш режалашти-
риб қўйилган эди. Маастрихт Шартномаси ЕИнинг кейинги йиллар-
да ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаб берган эди.


460

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish