Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Икки қутбли жаҳон тизимининг заифлашуви



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Икки қутбли жаҳон тизимининг заифлашуви
Учинчи дунё давлатларининг сиёсий фаоллиги халқаро муноса-
батлар тизимининг трансформацияси учун кучли омил бўлди. Шу 
билан бир қаторда, жаҳон хилма-хиллигининг ошиб бориши ва му-
раккаб муаммолар янги комплексининг вужудга келиши низоларни 
назорат қилиш имкониятларини қийинлаштириш хавфини келтириб 
чиқарди. 1967 йилда Исроил ва Араб давлатлари ўртасида келиб 
чиққан уруш БМТнинг Яқин Шарқдаги обрўсини тушириб юбор-
ди. Доминикан Республикасида, Яқин Шарқда ва Чехословакияда 
бўлиб ўтган инқирозлар, Вьетнам ва Ямандаги урушлар, Нигерия-
даги фуқаролар урушларида давлатларнинг бир-бирларига нисбатан 
осойишта туришлари ўткинчи ҳолат эканини кўрсатди. Мана шун-
дай шароитда Қўшилмаслик ҳаракати жаҳон муносабатларида кат-
та тарихий аҳамиятга эга бўлди. Бу ҳаракат давлатларнинг халқаро 
ташкилотларидан бири бўлиб, уларнинг ташқи сиёсатдаги муҳим 
принципларидан бири қудратли давлатларнинг ҳарбий-сиёсий блок-
ларига аъзо бўлмаслик ғояларини илгари сурар эди. Қўшилмаслик 
ҳаракати аъзоларининг олий даражадаги биринчи конференция-
си 1961 йил сентябр ойининг бошларида Белградда бўлиб ўтди. 
Унда 25 та давлат иштирок этиб, бу конференция Югославия
Ҳиндистон, Миср, Индонезия ва Гана давлатларининг ташаббуси 
билан чақирилган эди. Кейинги ўн йилликлар давомида ҳаракатнинг 
таркиби ва жўғрофий кўлами ўсиб борди. Натижада 1983 йилга ке-
либ Қўшилмаслик ҳаракати сафидаги аъзо давлатлар сони 101 тага 
етди. Жаҳон мамлакатларининг 2/3 қисмини бирлаштирган бу 
ҳаракат дунёда тинчликни сақлаш, давлатлар ўртасидаги дўстона 
алоқаларни мустаҳкамлашда жаҳон сиёсатининг муҳим омиллари-
дан бирига айланди. 
Япониянинг, аста-секинлик билан бўлса-да, қудратли иқтисодий 
давлатга айлана бориши ва ОПЕК (нефтни қазиб олувчи давлатлар 


455
ташкилоти)нинг ташкил топиши ва унга аъзо бўлган давлатлар ри-
вожланган давлатларнинг иқтисодий диктатидан озод бўлишни 
мақсад қилиб қўйиши икки қутбли сиёсат схемасига бир қатор 
ўзгартиришларни киритди. Шу билан бир вақтда, дунё валюта тизи-
ми ҳам вайрон бўла бошлади ва охир-оқибатда 1971 йили бреттонвуд 
жаҳон валюта тизими ҳамда Америка долларининг олтин стандарти 
ҳам инқирозга юз тутди. Долларнинг халқаро ҳисоб-китоб ишларида 
валюта сифатида қўлланилишидан маҳрум бўлиши АҚШнинг дунё 
молия бозорларидаги обрўсининг тушиб кетишига сабаб бўлди. 
Жаҳондаги икки қутблилик тизимига Ғарбнинг ривожланган дав-
латларида қайта туғилган миллатчилик ғоялари ҳам путур етказаёт-
ган эди. Францияда ташкил топган Бешинчи республиканинг асосчи-
си ва етакчиси генерал Ш. де Голл бутун жаҳон аҳлига Франциянинг 
миллий буюклигини эълон қилди ва француз ташқи сиёсий страте-
гиясининг асосини унинг геосиёсий мустақиллигини таъминлаш-
да деб белгилади. Бу йўналишнинг изчил амалга оширила бориши 
Франция–Америка муносабатларининг жиддий кескинлашишига 
олиб келди ва натижада Франция 60- йилларнинг ўрталарида НАТО 
ҳарбий ташкилотидан чиқиб кетди. Шу билан бир вақтда, Франция-
нинг учинчи дунё давлатлари орасидаги нуфузи ошиб кетди. 
Ниҳоят, икки қутбли тизимнинг заифлашувига АҚШ ва СССР-
нинг “тинкаси қуриши” ҳам асосий сабаблардан бири бўлди. Чун-
ки салкам ярим аср вақт мобайнида ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва 
ғоявий соҳаларда олиб борилган рақобат ҳар иккала давлатни ҳам 
ҳолдан тойдирган эди. Қудратли давлатлар томонидан олиб борил-
ган қуролланиш пойгаси натижасида ҳарбий салоҳият мислсиз орт-
ган бўлса-да, бу ҳолат иқтисодий ўсиш суръатларини кескин камай-
тирди. Фуқаролик, илмий-техника ва бошқа соҳаларда турғунликка 
сабаб бўлди. Шу билан бирга, айрим “бетараф” давлатларнинг, шу-
нингдек, АҚШ ва СССР иттифоқчиларининг халқаро майдондаги 
нуфузи, иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятларининг ортиш тенденцияси 
ҳам сезилиб қолди. 70- йилларда юзага келган томонларнинг тенг-
лигини инобатга олиб, тотал қарама-қаршиликлардан воз кечишга 
мажбур бўлишди. Улар айрим жабҳаларда, жумладан, ҳарбий хавф-
сизликни таъминлаш соҳасида бир битимга келишга мажбур эдилар. 
Жаҳон сиёсатининг асосий масалалари икки қутбли тизим доира-
сида бартараф этиб келинган бўлса-да, жаҳон ҳамжамиятини жип-
слаштириш ва интеграция жараёнлари ҳам кучая бошлади.


456

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish