Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

БМТнинг фаолияти
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда жаҳон ҳамжамиятини 
шакллантириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайти-
ришда БМТ муҳим аҳамият касб этди. Иккинчи жаҳон уруши давом 
этаётган даврдаёқ Миллатлар Лигасидан фарқли ўлароқ жаҳонда 
халқаро хавфсизлик ва тинчликни таъминлаб туришга қодир бўлган 
халқаро ташкилотни тузишга ҳаракат бошланган эди. Бу саволга яку-
ний жавоб 1945 йилнинг апрелида бўлиб ўтган Сан-Францискодаги 
халқаро конференцияда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)ни 
тузиш ва унинг Низомини ишлаб чиқишга Қарор қабул қилинди. 
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда халқаро ҳаётнинг тур-
ли жабҳаларида фаол қатнашган бир қатор янги ихтисослаштирил-
ган халқаро ташкилотлар тузилди. 1948 йилда БМТнинг Маданият 
ва фанни юксалтириш муаммолари билан шуғулланувчи ихтисос-
лашган ташкилоти – ЮНЕСКО ташкил этилди. 
Энергетика ва хомашёга оид муаммоларни ҳал этишда халқаро 
ташкилотлар муҳим аҳамият касб этади. Булар орасида ядро-
вий қуролларининг тарқалишини олдини олиш ва атом энергия-
сидан тинч мақсадларда фойдаланишни назорат қилиш билан 
шуғулланувчи БМТнинг Атом энергияси бўйича Халқаро Агентли-
ги – МАГАТЭ муҳим ўрин эгаллайди. 
БМТнинг съай-ҳаракати билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
масаласи ҳозирги даврда халқаро сиёсатнинг асосий масалаларидан 
бирига айланди. Тўғри, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Концеп-
цияси жаҳон сиёсати учун янгилик эмас эди. ХХ аср мобайнида бу 
Концепцияни амалга ошириш учун жуда кўплаб ижтимоий ва сиёсий 
партиялар ҳамда ташкилотлар у ёки бу шаклда уриниб кўришган. Бу 
курашлар 1948 йилда БМТ Бош Ассамблеясида “Инсон ҳуқуқлари 
бутун Умумжаҳон Декларацияси”нинг қабул қилиниши билан 
ўзининг мантиқий якунига етди. Аммо, шундай бўлса-да, инсон 
ҳуқуқлари муаммоси ХХ асрнинг сўнгги ўн йилликларида ниҳоятда 
кўп муҳокама қилинди. 
БМТ ривожланаётган давлатларнинг иқтисодий муаммоларини 
бартараф қилишга катта эътибор билан қарамоқда. БМТ Бош Ассам-
блеяси 1974 йилда янги халқаро иқтисодий тартибни жорий этишга 
доир Декларацияси ва Дастурни қабул қилди. 
БМТнинг давлатлар ўртасидаги низолар ва уларни бартараф этиш 


461
бўйича ўтказган тадбирлари ниҳоятда каттадир. 1948–1991 йиллар 
давомида тинчликни қўллаб-қувватлаш учун БМТ 23 та операция-
ни амалга оширди. БМТ Бош котибининг қўл остида танклар, юк 
ташувчи техника, сунъий йўлдошли алоқа воситалари ва бошқалар 
мавжуд бўлиб, кўпгина давлатлар ҳам бундай имкониятларга эга 
эмас. Ҳозирги даврда БМТ хизмати Ер шарининг хоҳлаган нуқтасида 
50 минг чодир тика олади ёки 1 млн қочоқни озиқ-овқат билан таъ-
минлаш имкониятига эгадир. БМТнинг Озиқ-овқат Дастури ҳаттоки 
бутун бир давлат аҳолисининг ҳаётини сақлаб қолишга қодир. Бироқ 
БМТнинг озиқ-овқат бўйича кўмаги қашшоқ давлатлардаги муам-
моларни тўла бартараф этиш имкониятини бермайди. БМТнинг бу 
соҳадаги фаолиятини чеклаб турувчи сабаблардан бири бу молиявий 
қийинчиликлар ҳисобланади. 
90- йилларда БМТнинг тинчликни ўрнатишга қаратилган фа-
олиятини Намибия ва Форс кўрфазидаги низоларни бартараф 
этишдаги саъй-ҳаракатларида кўриш мумкин. 1990 йилда БМТ 
Қувайтга ҳужум қилган Ироққа қарши кўп миллатли ҳарбий куч-
лардан фойдаланишга санкция берди. Намибия можароси барча 
қарама-қарши томонларни музокаралар жараёнига тортиш орқали 
қон тўкилмасдан ижобий бартараф этилди. БМТ ўз олдига қўйган 
мажбуриятларни муваффақиятли адо этиб, ўтиш даврида мамлакат-
ни бошқариш, Намибия ҳудудида тинчликни сақлаб туриш, эркин 
сайловларнинг ўтишини ва Ангола ҳамда Намибиядан чет эл ҳарбий 
кучларининг чиқарилишини назорат қилиш каби тадбирларда бош-
қош бўлди. 
Аммо, шу билан бирга, БМТ Либерия, Сомали, Руанда ва бошқа 
низоли зоналарда ўзининг заифлигини намоён этди. 2011 йил март 
ойида БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ливияда М. Каддафи режимига 
қарши санкция қўллаб, унда Ливия Ҳаво кучлари ҳаракатини чеклаб 
қўювчи қарор қабул қилди. Бироқ у санкция чегарасидан чиқиб, 
НАТО блоки давлатлари томонидан Ливиянинг ҳаводан бомбарди-
мон қилинишига айланиб кетди. БМТ қачонки буюк давлатлар бош-
чилигида низоларни бартараф этиш операцияларини ўтказган бўлса, 
бу тадбирлар ижобий ҳал этилди. Агар буюк давлатлар ўртасида 
келишувчилик йўқ экан, ҳар қандай тадбир муваффақиятсиз якун-
ланган. Баъзи ҳолларда БМТ томонидан санкциялаштирилган катта 
ҳарбий операциялар АҚШ қўмондонлиги остида амалга оширилган. 
Жумладан, Кореяда 1950–1953 йилларда, Ироқда 1990–1991, 2003 йил-


462
ларда, Сомалида 1992–1993 йилларда ва 1999 йилда Югославиядаги 
ҳарбий ҳаракатлар ҳамда 2001 йилдаги Афғонистонда “Толибонлар” 
ҳукуматига қарши ҳаракатлар АҚШ бошчилигида ўтказилган. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish