“Совуқ уруш”нинг тугаши
80- йилларнинг иккинчи ярми–90- йилларнинг бошлари СССР ва
социалистик лагернинг таназзулга юз тутиши билан характерланади.
Бу эса, ўз навбатида, “совуқ уруш” ва икки қутбли тизимнинг туга-
шига олиб келди. АҚШ ва, умуман, Ғарб СССР билан олиб борилган
тарихий мусобақада ғалаба қозонганини тан олмай иложимиз йўқ.
Аммо, шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ғарб СССРни мағлубиятга уч-
ратолгани йўқ, у гўёки ўзига ўзи суиқасд уюштирди.
“Монд” номли француз газетасининг мухбири “Берлин
девори”нинг қулашини: “Бу-капитализмнинг коммунизм усти-
дан сиртдан қозонган ғалабаси”, – деб баҳолаган эди. Ҳақиқатан
ҳам, СССР сиртдан ўлимга маҳкум этилган эди. Агар Совет
Иттифоқининг раҳбарлари ислоҳотлар йўлига ўтмай, мавжуд тизим-
ни сақлаб қолишга ҳаракат қилганларида эди, ким билади, яна қанча
куч ва ресурслар беҳуда сарфланар эди? Жаҳонда геосиёсий вази-
ят радикал ўзгаришга ва юзага келган бошқа омиллар натижасида
“совуқ уруш” табиий жиҳатдан ҳалокатга юз тутди.
АҚШ ва СССРнинг “совуқ уруш” сиёсатининг тугашидаги
хизматларини таъкидлаб ўтиш лозим. Ҳар икки томон ҳам “совуқ
уруш”нинг ниҳоясига етишига улкан ҳисса қўшган. “Совуқ уруш”
сиёсатининг тугаши 60- йилларнинг бошларида ҳар иккала давлат-
нинг муносабатларида кўзга кўриниб қолган тенденциялар ечими-
нинг кульминацион жиҳатдан ўз ниҳоясига етганлигини билдирар
эди. Бу вақтга келиб, 70–80- йилларда жамият базасининг техноло-
гик ва иқтисодий жиҳатдан чуқур трансформацияга тушиб қолган
босқичида жаҳон саҳнасидаги давлатларнинг нуфузи ва кучлари-
нинг тақсимотида бир қатор силжишлар рўй берди.
Ҳар қандай тарихий давр сингари ядро-космик даври ҳам
ўзига хос қонунларга эга. Бу қонуниятларнинг асосида давлат ва
халқларнинг қарама-қаршилиги ва кураши ўзаро боғлиқлигида объ-
ектив тенденцияларнинг ўсиши билан бирга намоён бўлади. Ил-
мий-техника тараққиёти Ер шарида мавжуд бўлган жуда кўплаб
давлатлар ва халқларнинг ҳаёти учун муҳим бўлган географик
463
омилларнинг сифат жиҳатидан ўзгаришига сабаб бўлди. Бу эса, ўз
навбатида, ҳукуматларнинг миллий хавфсизлигига доир анъана-
вий тушунчаларга кўзга кўринарли ўзгартишлар киритди. Ядровий
қуроллар ва уларни Ер шарининг хоҳлаган нуқтасига етказиб бера
оладиган техника воситаларининг яратилиши географик омиллар-
нинг аҳамиятини йўққа чиқарди. Авваллари давлатлар хавфсизлиги
учун кўмак берувчи географик (тоғ, сув ва бошқалар) тўсиқларнинг
эндиликда ҳеч қандай аҳамияти қолмади.
Атлантика ва Тинч океанлари АҚШни, умуман, бутун Ғарбий
ярим шарни кўҳна дунё давлатларининг ҳужумидан ҳимоя қилувчи
улкан табиий тўсиқ сифатидаги ролидан маҳрум қилди. Натижада
улар дастлабки даврларда характерли бўлган геосиёсий мудофаа
аҳамиятини йўқотди. “Фронт чизиғи” тушунчасининг шу вақтгача
анъанавий ҳисоблаб келинган мазмун-моҳияти тубдан ўзгарди.
Масалан, Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари бевосита уруш
ҳаракатларида фаол қатнашмаган америкаликлар учун қаердадир,
узоқ Европада бўлиб ўтган бўлса, эндиликда жараёнлар бошқача тус
олиши мумкин. Ҳозирги даврда ҳарбий техника имкониятлари шу да-
ражада юқорики, ҳарбий ҳаракатларнинг илк соати ва ҳаттоки даст-
лабки дақиқаларидаёқ Америка қитъасининг марказий ҳудудлари
ядровий каллакчаларнинг нишони остида қолиш хавфи ниҳоятда
юқоридир. Ядровий ракета қуроллари гўёки унга эга бўлган давлат-
ларнинг бир-биридан қанча масофадалигидан, географик жойлашу-
ви, аҳолисининг сони, иқлим хусусиятлари ва бошқалардан қатъи
назар кучлар нисбатини тенглаштириб туради. Ҳозирги даврда кос-
мик ва ҳаво кенглиги ҳарбий-сиёсий нуқтаи назардан қуруқлик ва
денгиздан кам аҳамият касб этмайди. Марказ ва чекка қирғоқбўйи ва
ички ҳудудлар, денгизбўйи ва қитъаларда жойлашган халқлар ҳамда
давлатлар ўртасидаги нисбат тубдан ўзгармоқда. Ахборот, техноло-
гик ва иқтисодий янги транснационал шакллари пайдо бўлмоқда.
Замонавий технологияларнинг ҳаётга кириб келиш кучи шу қадар
қудратлики, ҳар қандай чегаралар, тўсиқлар, деворлар, пардалар ва
чоҳлар бу жараёнга бардош бера олмайди.
Барча халқларнинг асосий иқтисодий, миллий ва бошқа манфа-
атлари ягона умуминсоний манфаатларга боғланиб жипслашмоқда.
Ҳозирги даврга келиб ҳеч қайси бир халқ ва давлат иқтисодий, ижти-
моий-сиёсий ва маданий соҳаларда ўзаро муносабатлар ўрнатмасдан
туриб яшай ҳам олмайди ва ривожлана ҳам олмайди. Масалан, доимо
464
“анъанавий” ҳисобланиб келинган вабо, ўлат ва терлама каби касал-
ликларни лозим бўлган чора-тадбирларни кўриб, миллий-ҳукумат
чегаралари доирасида бартараф қилиш мумкин бўлса-да, бироқ
“ХХ аср вабоси” ҳисобланган СПИДни ҳозирча шу тариқа жилов-
лашнинг имконияти топилган эмас. Инсонларни кўзга кўринмасдан
ўлдирадиган радиация на тўсиқларни ва на миллий-давлат чегарала-
рини тан олади.
Шу ва шунга ўхшаш феноменлар инсонларни онгли равишда
бирлашишга мажбур қилмоқда. Аммо давлатлар орасидаги ўзаро
муносабатлар, асосан, улар бир-бирларини қандай кўришлари ва
қабул қилишларига қараб белгиланади. Уруш ҳаракатларининг олди-
ни олиш ва қуролланиш пойгасини чеклашга доир музокараларнинг
муваффақияли ёки муваффақитсиз бориши, халқаро вазиятнинг
кескинлашиши ва заифлашиши шуларга боғлиқ. Асосан, урушдан
кейинги даврга хос бўлган қуролланиш пойгаси халқларнинг бир-
бирига душманлиги ва ишончсизлиги оқибатида келиб чиққан ун-
сурдир. Бу ишончсизлик эса, ўз навбатида, сиёсий-иқтисодий низо-
лар ва зиддиятларнинг ўзаги эди.
Шу сабабли Ғарб ва Шарқ ўртасидаги ҳарбий-сиёсий қарама-
қаршилик ҳамда қуролланиш пойгасига барҳам бериб, амалий
мулоқот ва ҳамкорлик йўлига ўтиш учун душман қиёфасини демон-
таж (қисмларга ажратиш) қилиш, таҳдидга асосланган ва қарама-
қарши зиддиятлар тилини мулоқот ва келишувчилик тилига айлан-
тириш мақсадга мувофиқ эди.
Бутун инсоният тарихи давомида у ёки бу давлатларнинг хавф-
сизлик даражаси, нуфузи ва куч-қудратини белгилаб берувчи
ҳарбий-сиёсий стратегияси давлат ихтиёрида мавжуд бўлган қурол-
яроғлар сони ва сифатига боғлиқ деган ғоялар ҳукмрон эди. Ядро
қуроли, айниқса, ҳарбий-сиёсий тенглик шароитида юқоридаги пос-
тулатларни йўққа чиқарди. Урушлар – сиёсий мақсадларга эришиш
учун қурол кучи ёрдамида амалга оширилган сиёсий қарорлар на-
тижасидир. Илгари урушларга сиёсатнинг тўлақонли воситаларидан
бири сифатида қаралар эди. ХIХ асрда яшаган пруссиялик машҳур
ҳарбий назариётчи Клаузевиц: “Уруш – бу сиёсатнинг бошқа во-
ситалар билан давом эттирилишидир”, – деган фикрни илгари сур-
ган. Ракета-ядро қуроли маълум бир даражада сиёсат билан уруш
оралиғидаги алоқага раҳна солди. Чунки халқаро саҳнадаги миллий
манфаатларни ҳимоя қилишни илгари сурган онгли сиёсат инсони-
465
ятни йўқ қилиб юборишга қодир бўлган ядро қуролини ишлатишга
йўл қўймайди.
“Совуқ уруш” даврида ядро қуроли икки қудратли давлатнинг
ўзаро тажовузкорлигини тўхтатиб туришга хизмат қилган зарур во-
сита бўлиш билан бир қаторда, иккинчи томондан эса, уларга ўз
имкониятларини намойиш қилишга йўл қўймади. Иккинчи жаҳон
урушидан сўнг ядро қуроли монополиясига эга бўлиб олган АҚШ
СССРни ўз сиёсий стратегиясидан воз кечишга мажбур қилолмади.
Бундан ташқари, 1945–1949 йилларда СССР ва Хитойнинг халқаро
майдондаги нуфузи анча ошди. АҚШ эса ўзининг атом қуроли билан
бу жараёнга тўсқинлик қилолмади. Ядро қуроли Корея ва Вьетнам
урушларининг бориши ва натижаларига ҳам жиддий таъсир кўрсата
олмади.
Франция ядро қуролига эга бўлган ҳолда ҳам, 50- йилларнинг
охири–60- йилларнинг бошларида Жазоирдан чиқиб кетишга маж-
бур бўлди. АҚШ билан Вьетнамда шундай ҳолат юз берди. 1982 йил-
да Аргентина Буюк Британиянинг ҳам ядро қуролига эга эканлиги-
ни эътиборга олмай, уруш ҳаракатларини бошлади. Совет Иттифоқи
афғон урушида ўзини худди ядро қуроли нима эканлигини билма-
гандай тутди. Ядро қуроли СССР ва Варшава Шартномасининг та-
наззулга юз тутишини ҳам тўхтатиб қола олмади.
Бу мисолларнинг барчаси икки қудратли давлат ва ҳарбий-сиёсий
блокларнинг ўзаро муносабатларида ўзига хос ядровий тийилиб
туришга амал қилишга интилганларини билдиради. 1961 йил БМТ
Бош Ассамблеяси “Ядровий қуролларни қўлламаслик тўғрисида”ги
Резолюцияни қабул қилди. Бунга ядро қуролини қўллаш тинч аҳоли
ўртасида катта қурбонлар бўлишга олиб келиши ва бу эса, ўз навба-
тида, халқаро ҳуқуқ ва умуминсоний меъёрларга зид келиши асос
қилиб олинган эди. Аста-секинлик билан Ғарб ва Шарқ блоклари
раҳбарлари дунёқарашида ядровий урушлардан қочиш зарурлиги
мустаҳкамланиб борди. Ўзининг тажовузкор баёнотлари билан та-
нилган АҚШ Президенти Р. Рейган 1984 йил 25 январда Конгрессга
йўллаган “Мамлакатдаги вазият тўғрисида” номли хатида: “Урушда
ғалаба қозониб бўлмайди ва у ҳеч қачон бошланмаслиги керак”, –
деб Баёнот берди.
Совет Иттифоқи ҳам ядро асрининг бошлариданоқ ўзининг рас-
мий Декларацияларида ядро қуролини тўла таъқиқлаш тарафдо-
ри эканлигини таъкидлаб келган. Ҳаттоки капиталистларни “Биз
сизларни кўмамиз”, – деб огоҳлантирган Н. С. Хрушчев ҳам ядро
466
қуролини қўллашга қарши бўлган. Жумладан, у: “Агар ядро уруши
бошланса, тириклар ўликларга ҳавас қилади”, – деб айтган эди.
Бошқача қилиб айтганда, ядро қуролининг ихтиро этилиши билан
энди бу қуроллар нафақат уруш олиб боришнинг янги воситалари
ва ҳарбий куч-қудратнинг ошишини билдирар, балки инсониятнинг
“охир замон” тўғрисидаги апокалиптик
(христианларнинг “охир за-
мон” ҳақидаги ривоятларини ўз ичига олган диний китоби) афсона-
сининг реал воқеликка айланиш хавфи борлигини яққол кўрсатиб
берди. Ядро қуролининг ихтиро этилиши ҳарбий санъат меъёр ва
принципларининг тубдан ўзгаришига таъсир кўрсатувчи омилга ай-
ланди. Шу сабабли бирон-бир илғор фикрловчи сиёсий арбоб инсо-
ниятнинг мавжудлигига реал хавф соладиган фикрларни илгари су-
риш билан таваккал қилишга ҳаққи йўқ. Бу борада рақобатлашаётган
қудратли давлатлар ўзаро рақиб бўлишдан ташқари, бир вақтнинг
ўзида Ер юзида ҳаётни ва тинчликни сақлаш бўйича шериклик
қилишга мажбурдирлар. Лекин бу билан ядро қуроли умуман сиё-
сий муаммоларни ҳал қилишга кўмак беролмайдиган восита деган
фикрни илгари сура олмаймиз. У давлатнинг ҳарбий куч-қудратини
кўрсатувчи даража сифатидаги сиёсий аҳамиятини йўқотмаган. Бу
ҳол сиёсий мақсадларни амалга оширишда ядро қуролидан ҳарбий
куч сифатида фойдаланиш ва фойдаланиш таҳдиди принципидан
воз кечилади деган нарсани билдирмайди. 1962 йил кузида АҚШ
ва СССР ўртасида юзага келган ядро-ракета инқирозини замона-
вий жаҳон тарихидаги бурилиш нуқтаси деб ҳисоблаш мумкин. Бу
инқироз натижасида ҳар иккала рақиб давлат ядро қуролини қўллаш
катта фожеага сабаб бўлишини ва бутунжаҳон фожеаси олдини
олиш муҳим масала эканлигини яққол ҳис қилдилар. Шу сабабли бу
инқирозни жаҳонда халқаро тинчликни юмшатиш учун бошланган
жараёнларнинг дебочаси деб ишонч билан айтиш мумкин.
1963 йил августида СССР, АҚШ ва Буюк Британия давлатлари
ўртасида уч йўналишда: атмосфера, космик кенглик ва сув ости-
да ядровий синовларни ўтказишни таъқиқлаб қўювчи Шартно-
ма имзоланди. 1968 йилда эса “Ядро қуролларини тарқатмаслик
тўғрисида”ги Шартнома имзоланди. Дастлаб, бу Шартнома матнини
62 та давлат имзолаган бўлса, эндиликда бу давлатлар сони 100 га
яқинлашиб қолди.
Ядросиз ҳудудларни ташкил этиш ғояси илгари сурилди. Бу
ҳудудлар ядровий низоларнинг пайдо бўлишини камайтириш ва шу
ҳудудга кирган давлатларнинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун
467
муҳим қадам бўлди. Ядросиз ҳудудларни ташкил этишнинг асосий
мақсадларидан бири бу 1968 йилда имзоланган “Ядро қуролларини
тарқатмаслик тўғрисида”ги Шартномада кўрсатилган вазифалар-
ни ҳаётга татбиқ қилишга ёрдам беришдан иборат эди. Бу мазкур
ҳудудларда ядро қуролларни тўлиқ ва сўзсиз равишда қўлламасликни
кўзда тутади. Ядровий давлатлар шу ҳудудга кирган давлатларга
ядро қуролларини тарқатмаслик, уларга қарши қўлламаслик ва ядро
қуролига эга бўлишга интилган давлатларга ёрдам бермаслик маж-
буриятларини олдилар. 2009 йилга келиб Марказий Осиёни ядровий
қуроллардан холи бўлган ҳудуд деб эълон қилиш тўғрисидаги Битим
кучга кирди.
Шартнома имзоланганига қадар, 1959 йилда Антарктика ядро
қуроли тарқатилмайдиган ҳудуд деб эълон қилинган эди. Бу амалда
Ер юзида биринчи ядросиз ҳудуд эди. Лотин Америкаси (Тлателолко
Шартномаси) “Ядро қуролини таъқиқлаш тўғрисида”ги 1967 йил-
ги Шартнома ва унга илова қилинган I ва II
Протоколларга биноан
ядросиз ҳудуд деб эълон қилинди.
60- йилларнинг охирига келиб СССР–АҚШ ўртасида стратегик
қуролларни чеклаш бўйича, сўнгра СССР ва ГФР ўртасида муноса-
батларни яхшилаш ҳақида музокаралари бошланди. СССР ва ГФР
муносабатларда фикрларнинг бир-бирига яқинлашуви Европада
ва, умуман, жаҳонда халқаро хавфсизликни мустаҳкамлашга катта
туртки бўлди. Натижада 1970 йил 12 августда икки давлат ўртасида
Тинчлик Шартномаси имзоланди. Бу Шартномага кўра, Ғарбий Гер-
мания урушдан кейин Европада вужудга келган давлат чегарала-
рининг бузилмас чегаралар эканлигини тан олди ва чегараларнинг
ўзгаришини талаб қилувчи реваншистик талабларидан воз кечди.
Юқоридаги ижобий силжишлар туфайли 1971 йилда СССР, АҚШ,
Буюк Британия ва Франция давлатлари ўртасида Берлин масаласи
бўйича “тўрт томонлама” Шартнома имзоланди. Натижада, ГФР ва
ГДР ўртасида ҳам музокаралар бошлаш имконияти туғилди. Совет
Иттифоқи ва АҚШ ўртасида 1972 йилда “Ракетага қарши мудофаа
чоралар тўғрисида”ги Шартнома имзоланди ва бу муҳим аҳамият
касб этди. Буларнинг бари икки давлат ўртасидаги муносабатларни
яхшилашга ва кескинликни юмшатишга хизмат қиладиган стратегик
ҳужум қуролларини чеклашга доир шартномаларнинг имзоланиши-
га ҳам йўл очиб берди.
1975 йил 30 июлдан 1 августгача Хельсинкида халқаро муноса-
батларни яхшилаш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб эта-
468
диган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгаши бўлиб ўтди.
Кенгаш ишида 35 та давлат иштирок этди. Кенгашда қабул қилинган
Якунловчи Актда урушдан кейинги даврда Европа чегараларининг
ўзгармаслиги ва дахлсизлиги, низоли муаммоларни тинч йўл би-
лан ҳал қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш
ҳамда бошқа принциплар қабул қилинди.
1985 йилга келиб СССРда қайта қуришнинг бошланиши билан
халқаро муносабатларда ҳам кескин ўзгаришлар юз берди. 1989
йилда Мальтада Ж. Буш ва М. С. Горбачев ўртасида учрашув бўлиб
ўтди. Шу учрашув дефакто, яъни “совуқ уруш” сиёсатининг бата-
мом тугаганлиги билан аҳамиятлидир. Сўнгра жаҳонда бир қатор та-
рихий воқеаларнинг бўлиши халқаро муносабатларнинг моҳиятини
тубдан ўзгартириб юборди. 1991 йилда икки рақиб лагернинг “темир
парда”си ва рамзи ҳисобланган “Берлин девори”нинг қулаши, Вар-
шава Шартномаси, ЎИЁК тугатилиши, социалистик ҳамкорликнинг
барҳам топиши, СССРнинг парчаланиши, Шарқий Европа мамла-
катларида бўлиб ўтган “инқилобий ўзгаришлар” ва коммунистик ре-
жимларнинг тугаши, Германиянинг қўшилиши, Чехословакиянинг
Чехия ва Словакия давлатларига бўлиниб кетиши, Югославиянинг
парчаланиб кетиши ва бошқалар катта тарихий аҳамиятга эга бўлган
воқеалар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |