447
деб баҳоладилар. Чунки бу, биринчидан, СССРнинг ўз чегарасидан
ташқарига ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги
мажбурияти-
га зид бўлса, иккинчидан, бир неча баробар устун даражада бўлган
АҚШ ядро қувватини ҳисобга олмасдан,
Москванинг таваккалчи-
ликка қўл уришидан таажжубландилар.
Хрушчев ўзининг навбатдаги Баёнотида: Кубага совет ракетала-
рининг олиб борилишига сабаб, ғарбий ярим шардаги биринчи со-
циалистик давлат – Кубани АҚШ ҳужумидан ҳимоя қилишдир, – деб
айтди. Хрушчевнинг Баёноти америкаликлар томонидан “кулгили
бир ҳол” сифатида кутиб олинган бўлса ҳам, аммо у бир қанча асос-
ларга эга эди. Кейинги илмий изланишлар ва мутахассисларнинг
таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, Хрушчевнинг “АҚШ томонидан
Кубага хавф туғилмоқда, уни босиб олишга тайёрланмоқда”, деган
ҳадиксирашлари маълум даражада ўринли бўлган. Масалан, 1962
йил январида АҚШ Америка Мамлакатлари Ташкилоти йиғилишида
“Кубадаги мавжуд тузум Америка қитъасидаги давлатларга номаъқул
бўлган тузум”, деб қарор қабул қилинишига ва
Кубани бу ташки-
лотдан қувиб чиқаришга эришди. 1962 йил 20 февралда Пентагон-
да “Куба лойиҳаси” номи билан режа ишлаб чиқилди ва Кубадаги
Ф. Кастро ҳукуматини ағдариб ташлашни октябр ойига белгиланди.
Бу режа ХХ асрнинг 90- йилларигача сир сақланган бўлса-да,
совет
ёки Куба разведкачиларининг бу режадан хабарлари йўқ деган гап
эмас.
1962 йил кузида Кариб денгизи оролларининг бирида АҚШ
ҳарбий флоти пиёда қўшинларининг ҳарбий машқлари ўтказилди.
Машқдан мақсад оролларнинг бирини афсонавий диктатор – Орт-
сакдан қутқариш вазифаси қўйилади (Ортсак тескарисига ўқилса,
Қастро бўлиб чиқади). Бироқ Кеннеди маъмуриятининг собиқ хо-
димлари ҳозирда ҳам: “АҚШ бу режани амалга оширишни ўйлагани
йўқ эди”, – деб таъкидламоқдалар. Яна шуни ҳам айтиб ўтиш керак-
ки, АҚШ мудофаа министри Макнамара Москва учрашувида гапи-
риб: “Агар мен кубалик бўлиб, АҚШнинг Кубага ва Ҳукуматимга
қарши қаратилган яширин режасидан хабардор бўлганимда, албатта,
мен ҳам Кубага бостириб кириш учун тузилган режа деб ўйлардим”, –
дейди. Демак, Хрушчевнинг ҳадиксирашига ва совет ракеталарини
Куба ҳудудига жойлаштиришига етарли асослар бўлган экан.
Кўп йиллик изланишларининг хулосаси сифатида америкалик
авторлар: Б. Аллин, Ж. Блайт ва Д. Уелчлар
совет ракеталарининг
448
жойлаштирилишини шундай баҳолайдилар: “Куба ҳудудига совет
баллистик ракеталарининг жойлаштирилишига сабаб, Хрушчев айт-
ганидек, Кубани сақлаб қолиш бўлган бўлса, иккинчидан, кучлар ба-
лансини тенглаштиришга уриниш, АҚШни СССР билан бўладиган
муносабатида ўйлаброқ иш тутишга мажбур қилиш эди. Ўша вақтда
АҚШда 5000
та, СССРда эса 300 та ядро қуроли бор эди.
Кучлар
нисбати 16,1% эди. Бу ракеталар АҚШни анча ташвишлантириб
қўйиши турган гап эди”.
1962 йил 22 октябр куни кечқурун АҚШ Президенти Жон Кен-
неди Америка радио ва телевидениеси орқали нутқ сўзлаб, совет
ракеталарининг Куба ҳудудига жойлаштирилганидан АҚШ халқини
хабардор қилди. Нутқдан бир соат олдин СССРнинг АҚШдаги эл-
чиси Добрининни АҚШ давлат секретари Раск Президент Ж. Кен-
недининг чиқишидан хабардор қилиб қўйди. Бироқ Ж. Кеннедининг
чиқишидан ва Добрининнинг хабардор қилинишидан Москва ўзини
босиқ ва осойишта тутди. 1962 йил 23 октябр куни кечқурун Ж. Кен-
неди Добринин билан учрашганда ҳам Москва томонидан Кенне-
дининг чиқишига тегишли акс садо бўлмаганлиги маълум бўлди.
23 ва 24 октябрларда Хрушчев Ж. Кеннеди номига мактуб йўллаб,
Баёнот берди. Бироқ совет раҳбарининг кундан-кунга қўрқуви ор-
тиб бормоқда эди. Воқеаларнинг ривожи ваҳимали тус олиб борди.
Совет раҳбари учун қўрқувнинг кульминацион нуқтаси 25 октябр-
да бўлди. Чунки Вашингтондан АҚШ қўшинларининг
жанговар
ҳолатга келтирилганлиги, икки кун ичида Кубага бостириб кириш
тўғрисида буйруқ берилганлиги ҳақида хабар келди. Шунинг учун
Хрушчев 26 октябрда Кеннеди номига мактуб йўллаб, агар АҚШ Ку-
бага бостириб киришдан воз кечса, СССР ўз ракеталарини Кубадан
олиб чиқиб кетишини айтди. Москвага жавоб хати келмасдан туриб,
27 октябр куни эрталаб иккинчи хатни Вашингтонга жўнатди. Бир
вақтнинг ўзида радио орқали иккинчи хатда қўйилган талаблар маъ-
лум қилинди. Иккинчи хатда биринчи хатга қўшимча тарзда АҚШ
ракеталарини Туркиядан олиб чиқиб кетиш талаби қўйилган эди. 27
октябр Вашингтон учун жуда оғир кун бўлди. Кун давомида иккита
хатнинг муҳокамаси бўлди. Хрушчевнинг биринчи хати Вашингтон
учун хуш келган бўлса, иккинчи хати анча ўйлантириб қўйди. Бу-
нинг устига, ўша 27 октябр куни Американинг “У–2” самолёти Куба
осмонида уриб туширилди. Ниҳоят, узоқ муҳокамалардан кейин,
Вашингтон ҳар икки томон учун ҳам маъқул бўлган йўлни топди.
449
Томонлар Кубадан совет ракеталарининг олиб чиқиб кетилишини ва
АҚШнинг Кубага бостириб кирмаслиги тўғрисида келишиб олди-
лар. Бунга қўшимча тарзда қарама-қарши томонлар Туркиядан АҚШ
ядро қуролларини олиб чиқиб кетиш тўғрисида махфий равишда ке-
лишиб олдилар (бу ҳақда фақат Миллий Хавфсизлик Кенгашининг
5–6 аъзолари биларди). Бу масалага шундай изоҳ
берилдики, гўё
АҚШ Туркиядан ўзининг ракеталарини олиб чиқиб кетишни олдин-
дан режалаштирган, бунинг Кариб инқирозига ҳеч қандай алоқаси
йўқ. Туркиядан АҚШнинг ядровий ракеталарини олиб чиқиб кети-
ши 1963 йилга белгиланди.
1962 йилнинг 27 октябрида Москва Вашингтондан биринчи ха-
тига, 28 октябрда иккинчи хатига ижобий жавоб олди ва Хрушчев
ҳам рози эканлигини билдириб, жавоб хати йўллади. Ниҳоят, СССР
билан АҚШ ўртасида СССРнинг ўз ракеталарини олиб чиқиб кетиш
тўғрисидаги ва АҚШнинг Кубага бостириб кирмаслиги ҳақидаги
Ҳужжат имзоланди. Шу тариқа 1962 йил октябр ойида термо-
ядро уруши хавфини келтириб чиқарган Кариб инқирози бартараф
қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: