Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Россия ва АҚШнинг Марказий Осиёдаги



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Россия ва АҚШнинг Марказий Осиёдаги
ташқи сиёсатининг моҳияти
Ўрта Осиё минтақаси ХХI асрнинг биринчи 10 йиллигида яна 
дунё ҳамжамиятининг диққат-эътиборини ўзига қаратмоқда. Ев-
роосиёнинг деярли исталган қисмига чиқа олиш имкониятини бе-
радиган геосиёсий жойлашувга эга бўлган бу минтақа Ўрта Осиё, 
Яқин Шарқ, Каспий ҳавзаси ва Жануби-Шарқий Осиё каби бир 
неча йўналишларда кенг кўламдаги бошқарув имкониятини бера-
диган плацдарм сифатида геосиёсий ўйинчиларнинг қизиқишини 
уйғотмоқда. 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркда содир этилган тер-
рорчилик ҳаракатлар натижасида АҚШ томонидан халқаро терро-
ризмга қарши курашнинг кучайиши, Ўрта Осиё минтақаси халқаро 
хавфсизлик тизимида тамомила янги аҳамият касб этиб, дунёнинг 


485
энг кучли давлатлари ўртасидаги геосиёсий рақобатнинг янги 
тўлқини пайдо бўлишига олиб келди. Нафақат қулай географик жой-
лашув, шу билан бирга, бу ҳудудда табиий хомашё манбаларининг 
кўплиги ҳам келажакда дунё бозори учун нефть ва газ қувурлари 
устидан бўладиган рақобатнинг асосий омилларидан бирига айлан-
тирди. “Ноль қийматидан бошланган ўйин” деб номланган кескин 
курашлар, биринчи навбатда, дунёнинг энг кучли давлатлари бўлган 
Россия ва АҚШ ўртасидаги рақобатда кузатилмоқда. Шу ўринда, 
Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг газ потенциали-
га диққат-эътиборини қаратаётганликларини айтишимиз мумкин. 
Бундан ташқари, Туркманистонда Туркманбоши ҳокимиятининг 
ўзгариши муносабати билан, Вашингтон бу ҳолатдан фойдаланиш 
мақсадида Ашхободни ўз сиёсати доирасига киритмоқчи. Ер курра-
сидаги бошқа нефть ва газ қазиб олувчи Яқин Шарқ ва Венесуэла каби 
минтақалардаги нотинч сиёсий вазият, шунингдек, Россия иқтисодий 
потенциалининг ошиб бориши бошқа манфаатдор давлатларни, би-
ринчи навбатда, АҚШни Ўрта Осиё табиий бойликларини бўлиб 
олиш ўйинида ўз улуши учун курашга ундамоқда. Ўз навбатида, Рос-
сия ҳам АҚШнинг бу қизиқишларини тинчгина кузатиб тургани йўқ. 
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Москванинг сиёсий-иқтисодий 
ўрни ҳам тобора кучайиб кетмоқда. Буни биз 2007 йилнинг майида 
Ашхабодда Каспийолди газ қувури қурилиши тўғрисидаги Хужжат-
нинг имзоланганлигидан ҳам кўришимиз мумкин. Россиянинг бун-
дай геосиёсий ютуғига қарамасдан, Вашингтон бу давлатнинг Ев-
ропа транзит бозоридаги таъсирини камайтириш мақсадида Каспий 
денгизи тубидан газ қувурини ўтказиш лойиҳасидан воз кечгани 
йўқ. Россия газ саноатининг (индустриясининг) катта мавқеидан ке-
либ чиқиб айтиш мумкинки, бу давлатнинг Ўрта Осиё газига бўлган 
эътибори жуда каттадир. Яъни, бу минтақа йилига 665 млрд куб/м 
газ етиштириш имкониятига эга, шундан 479 млрд куб/м газ ички 
талабни қондириш учун кетса, 161 млрд куб/м газ Европа Иттифоқи 
давлатларига, 80 млрд куб/м газ МДҲ давлатларига ва тахминан 24 
млрд куб/м газ Осиёга экспорт қилинади. Ўз экспорт мажбуриятлари-
ни бажариш учун Москва 79 млрд куб/м газни Ўрта Осиёдан олишга 
мажбур. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Москва 
узоқни кўзлаган ҳолда Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон 
каби газ захираларига бой давлатлар билан яқиндан сиёсий ва 
иқтисодий алоқаларни сақлаб туришни кўзда тутган. Маълумки, Ев-


486
ропа Иттифоқи Россиянинг газ таъминотига муҳтож. Ўз навбатида, 
бу Россиянинг Европадаги мавқеининг мустаҳкамланишига хизмат 
қилиши табиийдир. Бу эса Вашингтонга ёқмайди. Россиянинг Евро-
падаги мавқеига зарба бериш ниятида Вашингтон Европа Иттифоқи 
давлатлари билан бирга “Набуко” лойиҳасини амалга оширишга ки-
ришган. Мазкур лойиҳада кўзда тутилган газ қувурларини тўлдириш 
учун Туркманистон ва Қозоғистон Республикалари ҳам Транскаспий 
газ қувури лойиҳасига қўшилишлари лозим. Воқеаларнинг бундай 
ривожланишини истамаган Москва иложи борича бунга тўсқинлик 
қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Ўрта Осиё газ платформаси устида 
кетаётган рақобатни янада кучайтирмоқда. Шундай бўлса-да, муно-
сабатларнинг бошқа жиҳатлари бўйича икки давлат ўртасида ўзаро 
ҳамкорликка мойиллик ҳам кузатилмоқда, айниқса, халқаро тер-
рорчиликка қарши кураш борасида буни яққол кўришимиз мумкин. 
Афғонистондаги контртеррористик операциялар бошланиши билан, 
Россия Ўрта Осиёда Америка ҳарбий базаларининг қурилишига 
қаршилик қилмаган эди. Бунинг устига, Москва Вашингтонга Нью-
Йоркда бўлган террористик ҳаракатлар муносабати билан биринчи-
лар қаторида ҳамдардлик билдирди. Вашингтонни халқаро коали-
цияда қўллаб қувватлади. Терроризмга қарши курашда ҳар қандай 
ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини намойиш этди. “Толибонлар” 
Афғонистон Ҳукуматидан четлаштирилган бўлишига қарамай, Ва-
шингтон бу ҳудуддан чиқиб кетишни хаёлига ҳам келтирмади, ак-
синча, узоқ муддатга қолиш истагини билдирди. Бу эса Марказий 
Осиёда Россия ва АҚШ рақобатини янада кучайтириб юборди. Рос-
сия учун Ўрта Осиё собиқ совет ҳудуди сифатида катта аҳамиятга 
эга. 
Россия Федерациясининг минтақага бўлган сиёсий қизиқишининг 
бир неча сабаблари бор. Ўрта Осиёдаги русийзабон аҳоли манфаа-
тини ҳимоя қилиш; ташқи хавфдан ҳимояланиш масаласи ва ўзаро 
ҳамкорлик асосидаги минтақа хавфсизлиги; МДҲ давлатларининг 
Россияга иқтисодий ташқи ҳимоя, миллий хавфсизлик масалаларида 
боғлиқлиги; интеграция жараёнлари ва халқаро экстремизмга қарши 
курашда ҳамкорлик. 
Путиннинг ҳокимият тепасига келиши билан Россия Федера-
циясининг минтақага бўлган ташқи сиёсий муносабати стратегик 
характерни касб этди. Бу муносабатларнинг самарали ёки сама-
расизлигини бир неча йилдан сўнг кўриш мумкин. Таъкидлаш ке-


487
ракки, Россиянинг куч-қудрати совет давридагига қараганда анча 
заифлашганлигига қарамай, минтақадаги геосиёсий вазият диққат-
эътиборидадир. Афғонистондаги “Толибон” ҳаракатини тугатиш 
мақсадидаги АҚШнинг антитеррористик операцияси Москва-
нинг манфаатларига мос тушганди, чунки у Шимолий Кавказдаги 
умумий аҳволни яхшилаб, ислом экстремистларининг таҳдидини 
камайтиришга ёрдам берар эди. Аммо, шунга қарамай, Россия 
АҚШнинг Ўрта Осиё минтақасида узоқ вақт қолишига қарши эди. 
Россиянинг ҳарбий-сиёсий доиралари Пентагоннинг Россия чега-
раларига тобора яқинлашиб келаётганига салбий муносабатда эди. 
Афғонистондаги сиёсий қайта қурилиш баҳонасида америкаликлар 
ўрта осиёликлар билан халқаро антитеррористик коалиция доираси-
даги хавфсизлик борасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйш, Россияни 
четга суриб қўйди. Натижада минтақавий хавфсизликка оид айрим 
ҳодисалар Вашингтоннинг аралашувига боғлиқ бўлиб қолди. Бу эса 
АҚШ мавқеи мустаҳкамланаётган бир вақтда Россиянинг геостра-
тегик ҳолатини бироз қийинлаштириб қўйди. Бундай қийин вази-
ятда Россия сиёсий доиралари йўқотилган таъсир кучини МДҲ, 
ШОС, ЕврАзЭС, КХШТ (Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Таш-
килоти) ва бошқа минтақавий тузилмалардан фойдаланган ҳолда 
тикламоқчи бўлди. Бу борада 2003 йил Қирғизистондаги ҳарбий 
базанинг очилиши муҳим қадам бўлди. Бундай база Тожикистонда 
ҳам ташкил этилди. Аммо Қирғизистонда АҚШнинг ҳам ҳарбий ба-
заси мавжудлиги минтақавий рақобатнинг янгича турини келтириб 
чиқарди. Шу аснода Ўрта Осиёда бошқа давлатлар таъсир кучини ка-
майтириш, ўз ҳукмронлик мавқеини кенгайтириш мақсадида бўлган 
яширин кураш очиқча кўриниш олди. Иккита базанинг мавжудлиги 
ва 2006 йил Тожикистондаги (космик ҳудудни бошқариш система-
си) “Нурек” оптик-электрон тармоғининг Россия Федерацияси то-
монидан хусусийлаштирилиши Москванинг ҳарбий-сиёсий мавқеи 
яна мустаҳкамланганидан дарак беради. Россиянинг хавфсизлик бо-
расида минтақавий қизиқишлари (манфаатлари) 4 та асосий сабаб-
га боғлиқ: биринчидан, халқаро терроризм ва диний экстремизмга 
қарши курашиш; иккинчидан, минтақадаги тинчлик, жанубий чегара-
лардаги хавфсизликни таъминлаш; учинчидан, ноқонуний наркотик 
моддаларнинг айланишига қарши курашиш; тўртинчидан, стратегик 
хомашё захиралари (газ, нефть, уран, олтин ва бошқалар.)нинг мав-
жудлиги. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Россия-


488
нинг Ўрта Осиёдаги тинчлик ва сиёсий турғунликнинг сақланишига 
ҳаракат қилишидан мақсад бу минтақа бошқа кучлар томонидан 
бошқарилиб, Москванинг стратегик манфаатларига таҳдид солмас-
лигининг олдини олишдир. Россиянинг Ўрта Осиёга бўлган эътибо-
рининг ошишини, айниқса, стратегик нуқталар ва саноат объектла-
рига нисбатан энергия захираларига бўлган талаб ва нарх-навонинг 
доимий ўсиши билан изоҳлаш мумкин. “Газпром”, “Лукойл” ва 
“Итера” каби Россиянинг кучли компаниялари минтақа бозорини 
фаол эгаллаб, энергетик секторга катта инвестициялар киритмоқда. 
Россия Федерацияси Ўрта Осиёнинг қанчалик муҳимлигини ан-
глаб, ўз миллий манфаатларини очиқ намойиш этмоқда. Ўзбекистон 
Ўрта Осиё давлатлари ўртасида Россия учун минтақавий тинчлик ва 
хавфсизликни таъминлаш, нефть ва газ каби соҳаларда ҳамкорлик 
жиҳатидан катта аҳамиятга эга. Бунга мисол қилиб, 2002 йил 17 
декабрдаги “Ўзбекнефтгаз” ва “Газпром” ўртасидаги “Стратегик 
ҳамкорлик тўғрисида”ги Келишувнинг имзоланишини кўрсатиш 
мумкин. Келишувга кўра, Ўзбекистон 2012 йилгача газ етказиб бе-
риши, Келишув доирасида Ўзбекистон ҳудудида табиий газ қазиб 
олиш бўйича лойиҳаларда Россия компанияларининг қатнашиши 
ва газ транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда газ ет-
казиб бериш каби масалалар бўйича ҳамкорлик белгилаб қўйилган. 
Ҳарбий соҳада ҳам шундай ҳамкорлик кўзга ташланмоқда. Маса-
лан, 2007 йил март ойида биринчи бор МДҲ давлатлари ўртасида 
ҳарбий ва техник ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Россия 
Федерацияси ўртасида “Узросавиа авиаремонт” корхонасининг 
қурилиши тўғрисида”ги Битим имзоланди. Бундай яқин алоқалар 
ва ҳамкорлик барча соҳаларда кўзга ташланмоқда. Бу эса яна бир 
бор Ўзбекистоннинг Россия ташқи сиёсий стратегиясида муҳим 
роль ўйнашини кўрсатади. 2005 йил май ойида Андижонда бўлиб 
ўтган воқеаларга нисбатан АҚШнинг асоссиз танқидий муносаба-
ти “Қарши–Хонобод” Америка базасининг ёпилишига олиб келди. 
Бу воқеа америкалик сиёсий доиралар учун яхши дарс бўлди. Шун-
дан сўнг Вашингтон Ўрта Осиё бозорида ёқилғи ташувчи воситалар 
транспортировкасига оид ҳар қандай катта лойиҳалар Тошкентнинг 
аралашувисиз, қолаверса, минтақадаги тинчликнинг таъминланиши-
сиз бўлмаслигини англаб, Андижон воқеалари ҳақидаги асоссиз сал-
бий муносабатининг ўйланмасдан қилинган қадам эканлигини ту-
шунди. Қозоғистон ва Туркманистон Трансафғон қувурлари орқали 


489
ўз нефть захираларини экспорт қилиш имкониятига эга. Ўзбекистон 
Туркманистон–Хитой йўналишидаги газ қувурининг қурилишига 
таъсир эта олган бир вақтда, Трансафғон газ қувури лойиҳасида 
Тошкентнинг таъсири номаълумлигича қолмоқда. Ўзбекистоннинг 
геосиёсий, ҳарбий, этносиёсий, иқтисодий ва демографик ривож-
ланиши уни иқтисодий жиҳатдан фаол ривожланаётган Қозоғистон 
билан бир қаторда, Ўрта Осиёдаги энг муҳим нуқталардан бирига 
айлантирди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Ўрта Осиё борасидаги 
масалаларда Тошкент билан келишилмасдан иш тутиш мақсадга 
мувофиқ эмас. АҚШ бу аксиомани англаб етгач, олдинги позици-
ядан воз кечиб, Ўзбекистон билан алоқаларини тиклай бошлади. 
2007 йил сентябрида “Лукойл” ва Хитой Миллий нефть компанияси 
ўртасида стратегик Келишув имзоланди. Айтиб ўтиш керакки, ушбу 
компаниялар узоқ вақтдан бери углеводород хомашёсини қазиб олиш 
ва уни қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Аммо ҳозирда 
бу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Қозоғистон билангина чекланмоқда. 
Бундай фаол алоқалардан нафақат “Лукойл”, балки Хитой Мил-
лий нефть компанияси ҳам жуда манфаатдор. Маълумки, ХХР 
Туркманистон–Хитой газ қувурини қурмоқда. Бу эса Россиянинг 
бу лойиҳада қатнашиш имкониятини беради. Яна бир келажакдаги 
лойиҳалардан бири Орол денгизининг Ўзбекистон қисмида геологик 
текшириш бўлиб, бу лойиҳанинг 20% акцияси шу икки компания-
га тегишли. Яна таъкидлаб ўтиш лозимки, Россиянинг Ўрта Осиёга 
бўлган қизиқиши фақатгина моддий манфаатдорликдан эмас, балки 
ХIХ–ХХ аср оралиғидаги вақт давомида Ўрта Осиё ва Россия ягона 
улкан давлат таркибига киргани ва бир-бирига ҳам иқтисодий, ҳам 
ижтимоий, ҳам маданий томондан у ёки бу шаклда таъсир этгани би-
лан ҳам боғлиқдир. Шундай экан, ҳозирги Москва сиёсати нафақат 
иқтисодий ва сиёсий манфаатдорликка, балки тарихий ўтмишга ҳам 
асосланган. Россия Табиий Фанлар Академияси академиги, профес-
сор Е. Вертлибнинг фикрича, Россия Федерациясининг Ўрта Осиё 
минтақасидаги стратегияси қуйидагилар билан изоҳланади: фақат ўз 
транспорт тизимлари орқали энергия ташувчи ресурсларни ўтказиб, 
альтернатив йўлларни ёпиш; радикал ислом экстремизмининг олди-
ни олиш учун бу ҳудудда турғунликни сақлаш; АҚШ “демократия 
экспорти”нинг олдини олиш учун тўсиқлар ҳосил қилиш; амери-
каликларга қарши туриш учун Пекин билан бирлашиш, шу билан 
биргаликда, Хитойнинг минтақада доминантлик қилишига йўл 
қўймаслик.


490
Умуман, Россия геосиёсий мақсадларини шартли равишда 
қуйидаги бандларга бўлиш мумкин: 
– минтақада тинчликни сақлаш, локал ва давлатлараро келиш-
мовчиликлар натижасида бошқариб бўлмайдиган қочоқлар оқимини 
келиб чиқишига йўл қўймаслик;
– Хитой, Ҳиндистон, Эрон билан алоқаларини сақлаш учун 
транспорт маршрутларидан фойдаланиш;
– Хитойнинг мавқеи мутаҳкамланиши учун ШОСнинг ўрни жуда 
катта. Эрон ва Ҳиндистон йўналиши бўйича “Шимол–Жануб” транс-
порт лойиҳаси киритилган;
– Россия капиталининг эркин айланиши, ўз маҳсулотларини со-
тиш ва бир қанча қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш 
учун бозорга йўл очиш мақсадида Ягона Иқтисодий Маконни 
мустаҳкамлаш; 
– нефть, газ, уран, олтин, полиметаллар, алюминий, бор каби 
минтақада мавжуд захираларни қайта ишлашда Россия компанияла-
рининг қатнашувига йўл очиш; 
– минтақа геосиёсий ҳудудидан Россиянинг космик ҳудудни 
бошқариш тизими доирасида дунёнинг кучли давлатлари орасида ўз 
мавқеини сақлаб туриш учун фойдаланиш;
– Россиянинг минтақада доминантлик мавқеининг дунё бўйича 
тан олиниши. Яъни Ўрта Осиё давлатлари раҳбарларининг геосиё-
сий масалалар бўйича бирор-бир келишувдан олдин Россия Федера-
цияси билан маслаҳатлашиш мажбуриятини таъминлаш.
Яқин келажакда шуни башорат қилиш мумкинки, Россия Ўрта 
Осиё минтақаси доирасида ўз сиёсий тактикасини янада кучайтириш 
учун бор кучини ишга солади. Ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий мавқеидан 
фойдаланган ҳолда минтақада ёқилғи ва энеригия захираларини 
экспорт ва импорт қилиш учун КХШТ, ЕврАзЭС (Ўзбекистон Ев-
рАзЭСдан 2008 йилда чиқди), ШҲТ институтлари доирасида фой-
даланишга ҳаракат қилади. Вашингтон, ўз навбатида, мақсадларини 
амалга ошириш учун Ўрта Осиё давлатларига ҳарбий ёрдамини так-
лиф қилишда давом этмоқда. Бундай ҳарбий ёрдам эса Ўрта Осиё 
давлатларининг ҳарбий потенциалини ошишига, Вашингтон билан 
алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига, Америка ҳарбий кучлари-
нинг минтақадаги доимий жойлашувига ва маҳаллий давлат армия-
ларининг ҳарбий техника билан бутунлай “наточа” қуролланишига 
олиб келади. Умуман олганда, хорижий экспертлар ҳозирги АҚШ ва 


491
Россия Федерацияси ўртасидаги алоқани икки томонлома ҳаракатга 
эга деб баҳолашмоқда. Бир томондан, Вашингтон ва Москва халқаро 
терроризмга қарши кураш борасида бир-бирига мос қарашларга эга 
бўлса, иккинчи томондан, Ўрта Осиё давлатлари устидан ҳукмронлик 
масаласи бу ҳудудни улар учун кураш майдонига айлантирди. Ва-
шингтон бу курашда енгилмаслик учун минтақанинг ҳам сиёсий, 
ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий ҳаётида фаол қатнашишга ҳаракат 
қилмоқда. Шу мақсадда АҚШ “Озодлик ва демократия йўлида бир-
дамлик ва халқаро терроризмга қарши кураш” шиори остида Ўрта 
Осиё давлатлари билан алоқа ўрнатмоқда. Нима бўлганда ҳам, 
қаерда бўлмасин, Россиянинг таъсир кучи ҳамма жойда мавжуд. Ва-
шингтон қўллаб-қувватламаган бирор сиёсий режимни қўллашдан 
тортиб, токи Эроннинг ядро лойиҳасига ёрдам беришгача. Шунинг 
учун ҳам америкаликларнинг ҳарбий кучлари Ўрта Осиёда пайдо 
бўлгач, икки давлат ўртасида ҳукмронлик учун зиддиятлар пай-
до бўлди. АҚШ ва Россия Федерацияси алоқаларида Хитой омили 
Ўрта Осиёда Америка кучларини нейтраллаштирувчи куч сифати-
да катта роль ўйнайди. Бунинг учун ШҲТ доирасида нафақат си-
ёсий ва ҳарбий, балки иқтисодий ҳамкорликдан фойдаланилмоқда. 
Юқорида келтирилганларни умумлаштириб, Қўшма Штатларнинг 
Ўрта Осиёдаги хатти-ҳаракатларини қуйидагича изоҳлаш мумкин:
– Оқ уй мақсадларига мувофиқ Ўрта Осиё ёқилғи ва энергия ре-
сурсларини экспорт қилиш сценарийсини амалга ошириш. Чунки 
АҚШ бу билан ўзининг Яқин Шарқ нефтига бўлган муҳтожлигидан 
қутулиши билан бирга, газ ва нефть қувурларини бошқа жойдан 
Россиянинг аралашувисиз амалга ошириладиган ғарбий томондан 
ўтказишга ва ўз нефть компаниялари лойиҳаларининг амалга оши-
шига йўл очиб бериши ҳаммага маълум;
– Ўрта Осиё минтақасини глобал ва минтақавий контртеррорис-
тик ҳудудлар қаторига киритиш;
– Россия, Хитой, Эрон ва Ҳиндистонга қарши таъсир кучига эга 
бўлиш учун Ўрта Осиё ҳудудидан кучли стратегик нуқта сифатида 
фойдаланиш. Бунинг учун эса бу ердаги давлатларни ҳам иқтисодий, 
ҳам сиёсий-ҳарбий жиҳатдан ўзига боғлаб олиш.
Юқорида қилинган изчил таҳлилга кўра, Ўрта Осиёда устун 
мавқега эга бўлиш учун кураш янада кучаяди деб таҳмин қилиш 
мумкин. Хулоса қилганда, минтақа АҚШ ва Россия ўртасидаги 
рақобат манбаи ёки, аксинча, ўзининг геосиёсий мавқеи жиҳатидан 


492
дунёнинг энг кучли давлатлари учун ҳамкорлик объектига айланиши 
мумкин. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish