Ёнғин техник комиссияси ва кўнгилли ёнғин ўчирувчилар фаолиятларини ташкил



Download 272 Kb.
bet8/11
Sana28.05.2022
Hajmi272 Kb.
#614115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
XLOR MIQDORI

ДЁХХ маҳаллий органи - туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари), бевосита ёнғин хавфсизлиги бошқармасига бўйсунувчи объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари), туманлар (шаҳарлар) ва объектларни муҳофаза қилиш бўйича ДЁХХнинг ҳарбийлаштирилган ва профессионал отрядлари (қисмлари);
кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружинаси - ўз фаолиятини ёнғинни ўчириш техникасидан ва транспорт воситаларидан фойдаланмаган ҳолда амалга оширувчи кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг бўлинмаси;
кўнгилли ёнғиндан сақлаш командаси - ўз фаолиятини ёнғинни ўчириш техникасидан ва транспорт воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширувчи кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг бўлинмаси.
5. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружиналари (кейинги ўринларда дружиналар деб аталади) ва (ёки) кўнгилли ёнғиндан сақлаш командалари (кейинги ўринларда командалар деб аталади) тарзида ихтиёрий асосда ташкил этилади.
6. «UzGazOil» МЧЖда кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружинаси барча АЁҚШ, АГЁҚШ, АСГЁҚШ ва ёқилғи мой махсулотларини қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатиш ва АЁҚШлардан фойдаланиш бўлимларида ташкил этилади.
7. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружинасининг ёнғинларни ўчиришга тайёрлиги ҳолатини, шунингдек ёнғинларнинг олдини олишга доир ишларнинг бажарилиши устидан назоратни ДЁХХ амалга оширади.
8. «UzGazOil» МЧЖнинг бўлинмаларида ташкил этилган кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружиналари, АЁҚШ, АГЁҚШ, АСГЁҚШ ва ёқилғи мой махсулотларини қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатиш ва АЁҚШлардан фойдаланиш бўлимларида, ДЁХХ томонидан ўтказиладиган ёнғин-тактик ўқув машғулотларига мажбурий тартибда жалб этиладилар. ДЁХХнинг ёнғин-тактик ўқув машғулотлари якунларига кўра кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ва кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг тайёрлиги ҳолатига баҳо берилади.
II. КЎНГИЛЛИ ЁНҒИНДАН САҚЛАШ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
9. «UzGazOil» МЧЖ бўлинмаларида кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати, кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари - жамият раҳбарининг буйруғи асосида ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
10. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг сони, уларнинг тузилмаси, командалар ва дружиналарнинг сон таркиби (камида 4 киши) ДЁХХ маҳаллий органининг раҳбари билан келишилган ҳолда, жамиятнинг раҳбари томонидан белгиланади.
11. Кейинчалик ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш ёки уларни қайта рўйхатдан ўтказиш мақсадида жамият маъмурияти кўнгилли ёнғиндан сақлаш бўлинмаси ташкил этилганлиги, қайта ташкил этилганлиги ва тугатилганлиги ҳақида 10 кун мобайнида ДЁХХ маҳаллий органини хабардор қилади.
12. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартиби Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисоб ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.
13. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмасини ходимлар билан таъминлаш, ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
14. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаси бошлиғи томонидан ДЁХХ маҳаллий органи ёрдамида қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади:
лавозим йўриқномалари;
кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати аъзоларининг навбатчилик жадвали;
ёнғин ўчириш техникалари ва алоқа воситаларининг рўйхати, шунингдек улардан фойдаланиш тартиби (командалар тузилганда);
кўнгилли ёнғин ўчирувчиларни келгуси тайёргарликдан ўтиш жадваллари;
ҳар бир команда учун жанговар бўлинма табели;
ёнғин содир бўлганда кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг тўпланиш тартиби ёки уларнинг шайлигини текшириш ва уларни ёнғин жойига етказиш усули.
Санаб ўтилган ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари фаолиятини ташкил этишни тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар, қонун ҳужжатлари, шу жумладан ДЁХХ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилади.
15. Навбатчилик ташкил этиш учун команда (дружина)лар жамиятда ишчи сменалар сони бўйича навбатчи сменаларга бўлинади.
16. Команда (дружина)лар навбатчи сменаларига энг яхши тайёрланган кўнгилли ёнғин ўчирувчилар сафидан танланган катта ёнғин ўчирувчилар раҳбарлик қилади.
17. Дружиналарнинг ишини ташкил этиш тартиби унинг жойлардаги раҳбари томонидан ДЁХХ маҳаллий органи бошлиғи билан келишилган ҳолда, муайян объект учун ишлаб чиқилган ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари амалга оширилишини назарда тутиб белгиланади.
18. Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларида кўнгилли ёнғин ўчирувчилар томонидан навбатчиликни ўташ, шунингдек ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ўтказиш ҳақиқий вақтини ҳисобга олиш кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаси бошлиғи томонидан амалга оширилади.

Download 272 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish