Ёнfин хавфсизлиги


хизмат ва унга тайёргарликни ташкиллаштириш



Download 2,42 Mb.
bet86/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

1.2. хизмат ва унга тайёргарликни ташкиллаштириш
«Хизмат ва унга тайёргарликни ташкиллаштириш» фани бўйича якуний давлат аттестацияларига тайёргарлик кўриш учун мўлжалланган ушбу услубий қўлланмани ўзлаштириш натижасида ҳар бир тингловчи:
қуйидаги тассавурларга эга бўлиши лозим:

  • гарнизон хизматини ташкиллаштириш ҳақида;

  • гарнизон хизматини текширишни ташкиллаштириш услублари ҳақида;

  • ёнғин ўчириш штаби хизмати ҳақида;

  • ёнғин хавфсизлиги гарнизонининг алоқа хизматини ташкиллаштириш ҳақида.

қуйидагиларни билиши ва бажара олиши зарур:

  • ёнғин хавфсизлиги шахсий таркиби тайёргарлигини ташкиллаштиришни;

  • ёнғин хавфсизлиги қисмида навбатчи смена хизматини ташкиллаштиришни;

  • навбатчи сменанинг лавозимли шахсларининг умумий вазифаларини;

  • ёнғин хавфсизлиги бўлимлари томонидан муҳофаза қилинаётган ўта муҳим ва тоифаланган объектларда хизматни ташкил қилишнинг алоҳида хусусиятларини;

  • марказий диспетчерлик ва қисм диспетчерлик хизматини ташкиллаштиришни;

  • ёнғин хавфсизлиги шахсий таркибини бошланғич, жанговар ва касб тайёргарлигини ташкиллаштиришни;

  • катта ва мураккаб ёнғинларни ўчиришда таянч маскани хизматини ташкиллаштиришни.

қуйидаги кўникмаларни эгаллаши зарур:

  • ёнғин хавфсизлиги ва навбатчи смена хизмати ҳужжатларидан фойдалана олиши ва расмийлаштира олиши;

  • ёнғинни ўчириш, хизмат ва унга тайёргарликни ташкиллаштириш, тезкор хизмат фаолиятини ҳисоботини ўтказишни;

  • ёнғин хавфсизлиги хизматида шахсий таркиб билан дарс ўтиш жадвалини, жанговар ва касб тайёргарлиги дастурини тузишни;

ёнғинларни ўрганиш бўйича ҳужжатлар билан ишлашни;


1. Ёнғин хавфсизлиги хизмати гарнизони ҳақида тушунча /1/
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг республика, вилоят, шаҳар ва туман маъмурий ҳудудида жойлашган ёнғин хавфсизлиги бошқарма, бўлим, бўлинма (гуруҳ)лари, ўқув ва илмий текшириш идоралари, билим юртлари, уларнинг қайси ташкилотга бўйсунишидан қатъий назар - ҳудудий ёнғин хавфсизлиги гарнизонларини ташкил қилади.
Ёнғин хавфсизлиги гарнизонларининг ҳар бирида гарнизон ҳамда смена (қоровул) хизмати ташкил қилинади.
Гарнизон хизмати - ёнғин хавфсизлиги қисмлари шахсий таркиби хизматини яхши ташкил этилишини ва уларнинг интизомлилигини, гарнизоннинг ёнғинга қарши курашга, авария ва қутқарув ишларини бажаришга доимо тайёр туришини, бошқа хизматлар (тиббиёт, сув хўжалиги, энергетика, газ тузатиш ва бошқ.) билан ўзаро ҳамкорликдаги алоқани ўрнатишни, ёнғинни бартараф этиш вақтида ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларига якка ҳолда малакали раҳбарликни таъминлашни олдига мақсад қилиб қўяди.
Смена хизмати - ёнғин хавфсизлиги қисмлари навбатчи сменаларининг доимо жанговар ҳолатда туришини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги қисмлари муҳофаза қилаётган туман (маскан)ларда содир бўлган ёнғинларни муваффақиятли бартараф этиш ҳамда ёнғиннинг олдини олиш ишларини бажариш учун хизмат қилади.
Гарнизон хизмати ташкил қилинадиган ҳудудлар чегараси республика Ички ишлар вазири, вилоят ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан белгиланади.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish