3. Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг бошқа махсус хизматлар билан ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари /1/
ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари бошқа вазирликлар, идоралар ҳамда шаҳар (маскан)ларнинг махсус хизматлари билан ёнғин ўчиришда ва бошқа табиий офатлардаги ўзаро ҳаракатлари, биргаликда қабул қилинган йўриқномалар асосида белгиланади.
Махсус хизматлар билан ўзаро ҳаракат йўриқномасида қуйидагилар бўлиши шарт:
-куч ва воситаларни бошқариш тартиби;
-техника ва махсус хизмат гуруҳларини сони ва жалб қилиниш тартиби;
-ёнғин хавфсизлиги ва махсус хизмат навбатчи ходим (диспетчер)ларининг ҳаракатлари;
-махсус хизматлар бошлиқларининг бурчлари;
-ёнғин ва табиий офатларни бартараф қилишда ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини сони, жалб қилиниши ва улардан фойдаланиш тартиби;
-ёнғинни бартараф этишда ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ва махсус хизмат гуруҳларини бўйсуниш тартиби.
Ўзаро ҳаракат йўриқномаси ҳамкорликдаги хизматлар раҳбарлари билан келишилиб, маҳаллий ҳокимият томонидан тасдиқланади. Ёнғин ўчириш, табиий офат ва фалокат оқибатларини бартараф этишдаги ўзаро ҳаракатнинг амалий машғулотлари, ёнғин-тактик машқ, машғулот.
4. Катта ва мураккаб ёнғинлар содир бўлганда гарнизон хизматини ташкил этиш /1/ Ёнғин хавфи ортган шароитда маҳаллий ҳокимликлар қарори билан ушбу ҳудудда ёнғин хавфсизлиги гарнизони бўлинмаларининг хизмати кучайтирилган ҳолатга ўтказилиши мумкин. Кучайтирилган ҳолатда хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазири, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ бошлиқлари томонидан белгиланади. Хизмат кучайтирилган ҳолатга ўтказилганда қуйидаги асосий тадбирлар амалга оширилади: -жадвалга биноан шахсий таркибни ва раҳбар ходимларни кеча-кундуз (суткали) навбатчилигини ташкил этиш; -масканларнинг ёнғинга қарши ҳолати ҳамда хизматнинг ташкил этилиши бўйича қўшимча кундузги ва тунги текширувларни амалга ошириш; -шахсий таркиб ўртасида тарбиявий-тушунтириш ишлари ўтказиш;
-захирадаги куч ва воситаларни жанговар ҳисобга киритиб, шахсий таркибни жамлаш чораларини кўриш, керак бўлса хизматдан бўш бўлган барча шахсий таркибнинг умумий йиғилишини ташкил этиш; -масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича кучайтирилган чоралар кўриш; -вазиятдан келиб чиққан холда гарнизон бўлинмаларининг куч ва воситаларини жойлашишини ўзгартириш; -ички ишлар идораларининг бошқа хизматлари, ҳарбий бўлинмалар, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларни бартараф этиш штаблари билан ўзаро ҳамкорлик ҳаракатларини белгилаб олиш;
-гарнизон ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг биноларини ва уларнинг ҳудудий чегараларини қўриқлашни кучайтириш; -етарлича ёнилғи-мойлаш ва ёнғин ўчиргичлар захирасини яратиш;
-қўшимча равишда пост ва дозор хизматларини ташкил этиш.