Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин хавфсизлиги гарнизони тезкор навбатчиси ва унинг хизмат мажбурияти



Download 2,42 Mb.
bet91/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

8. Ёнғин хавфсизлиги гарнизони тезкор навбатчиси ва унинг хизмат мажбурияти /1/
Ёнғин хавфсизлиги гарнизони тезкор навбатчиси (ёнғин ўчириш гуруҳи бошлиғи, гуруҳ бошлиғининг ўринбосари ва ёнғин ўчириш фаолиятини таъминлаш муҳандиси) ёнғин хавфсизлиги гарнизони бошлиғига бўйсунади. Республика, вилоят марказларида гарнизон бўйича тезкор навбатчига барча ёнғин ўчириш штаби тезкор гуруҳлари, вилоят (республика) ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг навбатчи сменалари, тезкор навбатчилари ҳамда ёнғин хавфсизлиги МДХ, ЁТЛ навбатчилари тезкор хизмат юзасидан бўйсунадилар.
Гарнизон тезкор навбатчиси вазифасини ёнғин ўчириш гуруҳининг катта лавозимли шахси ёки гарнизон бошлиғи тайинлаган ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиқлар таркибидан бири бажаради.
Гарнизон тезкор навбатчиси:
-ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг барча бошлиқлар таркиби ва смена бошлиқларининг ёнғин ўчириш ишига тайёргарлик даражасини билиши;
-энг муҳим ва ёнғин чиқиши жиҳатдан хавфли масканларнинг рўйхатини ҳамда уларнинг қаерда жойлашганлигини, кўчаларнинг ўтиш жойларини, ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг жанговар шайлигини, сув манбаларининг қандай жойлашганлиги ва ҳолатини, алоқа тармоғини, ёнғин ўчириш техникасини, кўпик ҳосил қилувчи воситаларни, ҳимоя газниқобларининг борлигини билиши;
-ёнғин хавфсизлиги гарнизони бошлиғи белгилаган тартибга асосан ёнғин ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф қилишда сменаларнинг ишига раҳбарлик қилишни ўз зиммасига олиши;
-ёнғин хавфсизлиги қисмлари навбатчи сменаларининг, шунингдек муассасага тегишли ёнғин хавфсизлиги хизматининг, шайлигини, шу билан бирга сменаларнинг техникавий қуролланганлигини, хизмат хоналарининг батартиблигини ва уларнинг ёнғинга қарши ҳолатини текшириши;
-ёнғин хавфсизлиги қисми бошлиқлар таркибининг сменалар шахсий таркиби билан ўтказаётган машғулотларининг сифатини текшириши, шунингдек ёнғин-тактик масалаларини ҳал қилиши ҳамда ёнғин тактик машғулотларини шахсан ўзи ўтказиши;
-гарнизонда ёнғин ўчириш тезкор режаларини тузишда шахсан қатнашиши, улар билан амалий иш бажаришни, ўз вақтида хатоларни тузатишни ташкил қилиши, қисмларда тезкор ёнғин ўчириш режалари мавжудлигини ва уларнинг тўғри тўлдирилганлигини текшириши;
-гарнизонда алоқа хизматини назорат қилиши;
-муҳофаза қилинаётган масканда ёнғин хавфсизлиги ҳолати бўйича ёнғинни олдини олиш инспекторларининг хизмат олиб боришларини текшириши;
-муҳофаза қилинаётган масканда ёнғин хавфсизлиги ҳолати бузилганида, уларни бартараф қилиш учун навбатчи сменаларга амалий ёрдам бериши;
-ГТҲХ бўлинмалари шахсий таркибининг нафас олишга яроқсиз муҳитда ишлашга тайёргарлигини текшириши, ҳимоя газниқобларининг техник ҳолатини, назорат жойлари ҳамда ГТҲХ базаларининг қай аҳволда эканлигини текшириши;
-ёнғин хавфсизлиги қисмлари сменаларининг хизматини ва жанговар ишини умумлаштириши ва таҳлил қилиши ҳамда натижаларини ёнғин хавфсизлиги гарнизони бошлиғига маълум қилиши;
-ёнғин хавфсизлиги ҳолати мураккаблашганлиги ҳақида маълумот олинганда (масканларда ёнғин чиқиш хавфи кучайганда, сув ўтказиш жойларида узилиш бўлганда, ўтиш жойлари ёпиб қўйилганда, телефон алоқаси ишдан чиққанда ва бошқ.) қўшимча чора ва тадбирлар белгилаши, олинган хабар ҳамда белгиланган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ёнғин хавфсизлиги гарнизони бошлиғига хабар бериши, зарурият туғилганда сменаларнинг хизматни ўташ тартибига ўзгартиришлар киритиши;
-гарнизон бошлиғининг кўрсатмаларига асосан ёнғин хавфсизлиги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда гарнизон ва сменалар хизматини кучайтириш учун чоралар кўриши;
-ташқи сув ўтказиш тармоқларида сувнинг оқишини текширилишини ташкил қилиши;
-гарнизон ёнғин хавфсизлиги марказий диспетчерлик хизмати навбатчилари хизматини текшириши;
-ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари шахсий таркиби ходимларидан техника хавфсизлиги, хизмат кийимини кийиш қоидаларини бузган, машғулотларга тайёрланмаган ва хизмат бурчини билмайдиганларини хизмат қилишдан ва ёнғинда ишлашдан четлаштириши;
-ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларида бирор тасодиф юз берса, дарҳол гарнизон бошлиғига хабар бериши, тасодиф юз берган жойга зудлик билан етиб бориши ҳамда зарур чоралар кўриши лозим.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish