Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғиндан олдинги ҳолат ҳақида тушунчалар



Download 2,42 Mb.
bet82/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ёнғиндан олдинги ҳолат ҳақида тушунчалар. / 2; 7/

Ёнғиндан олдинги ҳолат деганда нимани тушунасиз? Бу ҳолат қайси мақсадда тикланади ва унинг ёнғин сабабини аниқлашдаги аҳамияти.
Ёнғинларнинг сабабини аниқлаш услубиятида ёнғиндан олдинги ҳолат тушунчаси кенг маънога эга. Бунда ёнғин чиқишига бевосита имкон яратиб берган шарт-шароитлар, шунингдек ёнғиннинг кейинчалик тарқалишига ва ёнғинни ўчиришни қийинлаштиришга қайсидир бир даражада ўз таъсирини кўрсатган барча масалалар ҳисобга олинади. Ёнғин зонасида жойлашган қурилиш конструкциялари, предметлар ва материаллар ҳақидаги тасаввурлар, маҳаллий шароитларни, ёнғингача бўлган ҳолатнинг ўзига хос хусусиятларини, воқеаларни яхши билиш - ёнғин ўчоғини аниқлашда, ёнғин сабаби ҳақида тусмоллар тузиш ва уларни текшириб чиқишда анча енгилликлар яратиб беради. Бунақа маълумотлар кўпинча ҳатто бевосита ёнғиннинг сабабини аниқлаш учун ҳам етарли бўлади.
Шундай қилиб, ёнғингача бўлган ҳолат нималардан иборат бўлиши мумкин?
Ёнғин пайдо бўлгунга қадар бўлган ҳолатни ҳар томонлама ўрганиб чиқиш учун ҳар бир алоҳида ҳолатда қуйидагиларни амалга ошириш керак:

  • ёнғин бўлган иншоотнинг ёки ёнғин зонасида бўлган унинг алоҳида қисмларининг ёнғин-техник тавсифини аниқлаш;

  • ёнғин ҳудудида бўлган ёнувчан материалларнинг тавсифини, миқдорини, ҳолати ва қандай жойлашганлигини аниқлаш;

  • технологик жараённинг тавсифини, ускуналарнинг жойлашиш тартибини, уларнинг ҳолатини ва улардан фойдаланиш тартибининг хусусиятларини аниқлаб олиш;

  • маҳаллий аҳолининг шароитини, урф-одатлари ва қонун-қоидаларини эътиборга олиш;

  • ёнғингача бўлган воқеалар ва ҳолатларни аниқлаб олиш.

Бу маълумотлар, албатта, иш ҳолатининг хусусиятларига қараб ўрганилади. Шу билан биргаликда шуни ҳам айтиб ўтиш жоиздирки, ишнинг бошланишида «ҳамма нарса шундай ҳам ўз-ўзидан маълум», деган фикрга бориш жуда катта хато ҳисобланади. Ортиқча ўзига ишониш ва бундай хато фикрга боришнинг сабабларидан бири ёнғинни юзаки текшириш, ёнғин сабаби ҳақида нотўғри хулосалар чиқариш ва асоссиз айблов эълон қилиш кабилар ҳисобланади.
Ёнғин чиқишига олиб келган сабабни ва унинг оқибатларини, бошқача қилиб айтганда, ёнғинга олиб келган ва у етказган талафотлар миқдори ва оқибатларига ўз таъсирини кўрсатган барча шарт-шароитлар ва ҳолатларни аниқлаш учун, дастлаб, имкон қадар жуда аниқлик билан маҳаллий ҳолатни ўрганиб чиқиш керак. Фақат шундан кейингина, ёнғин чиқиши учун шарт-шароит туғилишида айбдор бўлган у ёки бу шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсиз ҳолати), ёнғиннинг ҳолатлари ва ёнғиннинг қандай пайдо бўлганлиги ҳақидаги объектив фикрга эга бўлиш мумкин. Фақат шундан кейингина ёнғин факти билан айрим шахсларнинг ҳаракатлари орасидаги сабаб бўлган боғлиқликлар тавсифи янада аниқроқ ўрнатилиши мумкин.
Ёнғин-техник экспертизасини тайинлаш чоғида терговчи буларнинг ҳаммасини эътиборга олиши шарт. Иш материаллари ичида ёнғин ҳолатини тавсифловчи маълумотлар мавжуд бўлмаган чоғда эксперт хулосасини беришнинг имкони бўлмай қолиши ёки экспертнинг ёнғин сабаби юзасидан берган хулосаси тахминий бўлиб қолиши мумкин. Ёнғин-техник экспертизасини ўтказишга имкон туғдириш учун ёнғингача бўлган ҳолатни аниқлашга ёрдам берувчи юқорида айтиб ўтилган бешта шартдан биринчи учтасига риоя қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish