Ёнfин хавфсизлиги


Ашёвий далиллар ва қиёсий тадқиқот қилиш учун зарур намуналар ҳақида тушунчалар



Download 2,42 Mb.
bet75/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ашёвий далиллар ва қиёсий тадқиқот қилиш учун зарур намуналар ҳақида тушунчалар / 2; 6; 8/

ЎзР ЖПКнинг 203-моддасини қўллаган ҳолда ёнғинлар билан боғлиқ жиноят ишларида ашёвий далиллар қуйидагилар ҳисобланади:

  • қасддан ўт қўйиш воситаси ҳисобланган ёки ўзида унинг изларини қолдирган моддалар, материаллар ва буюмлар;

  • ўт қўйиш объекти ҳисобланган нарсалар;

  • ёнғин бўлган жойни (ўчоғини), ёнғиннинг сабабини, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, айбдор шахсларни аниқлай оладиган воситалар.

Фақат предметлар эмас, балки излар (предметлар ва конструкциялардаги енгил ёнувчан ва ёнувчан суюқликларнинг доғлари, куяси, рангининг ўзгариши, ёриқларнинг пайдо бўлиши, каваклар, бармоқ излари ва бошқалар) ҳам ашёвий далил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Лекин предметлар ва излар фақат қонунда кўрсатилган талабларга риоя қилган ҳолда олиб қўйилган бўлсагина, ашёвий далил ҳисобланиши мумкин.
Эксперт мустақил равишда ашёвий далилларни олиб қўйишга ҳақли эмас. Агар эксперт ёнғин бўлган жойни кўздан кечиришда иштирок этаётган бўлса ва у кўрилаётган иш бўйича аҳамиятга молик ашёвий далилларни топса, унда у кўздан кечиришни бошқараётган шахсга уларни кўрсатиши лозим, зарурат туғилганда эса уларни мустаҳкамлаш, олиб қўйиш ва ўраш ишларида унга маслаҳатлар ва ёрдам бериши керак.
Ашёвий далилларни олиб қўйилгунга қадар ва олиб қўйиш жараёнида суратга тушириш ва кўздан кечириш ёки олиб қўйиш баённомасида ташқи белгилари бўйича батафсил баён қилиш зарур. Ашёвий далилларни қўлга эҳтиётлик билан шундай олиш керакки, ундаги изларга шикаст етказмаслик ёки излар ўз ҳолатини ўзгартирмаслиги керак. Изларни ашёвий далил билан бирга олиб қўйишнинг имкони бўлмаганда, уларнинг қириндиси (масалан, электр ўтказгичи ўтган жойда девордаги қора куя) ёки изнинг нусхаси (қолип ёки изи нусхаси) ҳам ашёвий далил ҳисобланади.
Олиб қўйилган ашёвий далилларни ўраш ва ташиш уларнинг бутунлигини тўла таъминлай олиши керак, яъни уларнинг тавсифий белгилари ва сифатларини йўқотмаслик зарур. Қуйидаги ўраш қоидаларига риоя қилиш лозим:

  • енгил ёнувчан ва ёнувчан суюқликлар излари (доғлари) мавжуд бўлган предметларни оғзи маҳкам ёпиладиган шиша идишларга ёки ҳаво кирмайдиган плёнкага ўраш (худди шу талаб бошқа нам ва тўкилувчан предметларга ҳам тааллуқли);

  • предметлардаги излар идиш билан ишқаланмаслиги керак;

  • олиб қўйилган предметлар мустаҳкам идишларга ўралиши ва улар ташиш пайтида қимирламаслиги керак;

  • ўралган предметлар муҳрланади ва унда қуйидаги ёзувлар бўлиши лозим: предметнинг номи, унинг топилган жойи, олиб қўйиш вақти, олиб қўйган шахснинг лавозими, фамилияси;

  • суюқлик шиша идишга қуйилиб, оғзи мустаҳкам бекитилиши керак.

Ашёвий далиллар ва намуналарни таққослаш тадқиқоти чоғида эксперт турли техник воситалардан фойдаланиши мумкин. Бу воситаларнинг рўйхати бир қатор ҳолатларга, тадқиқот объектига, тадқиқотнинг мақсадларига боғлиқдир.
Моддалар ва материалларни тадқиқот қилиш чоғида, қоидага кура, қуйидагилар аниқланади:

  • ёнувчанлик гуруҳини, бунинг учун ТЭП-1 электр тигел печидан, «олов трубаси» асбобидан, «керамик трубасидан», РП (оловнинг тарқалиши усули), ВНИИПО калориметрик ускунасидан, ИСО печидан фойдаланилади;

  • чақнаш ҳароратини - ПВНЭ асбобидан фойдаланган ҳолда;

  • алангаланиш ҳароратини - ТВ ВНИИПО асбоби орқали;

  • ўз-ўзидан алангаланиш ҳароратини - СТС ВНИИПО, МакНИИ тешикли печи асбоблари орқали;

  • ёниб тугаши тезлигини - СВ асбоби, «камера-тарози» ускунаси ва муфел печи ёрдамида;

  • ўз-ўзидан қизиш ва ўз-ўзидан ёниб кетиш ҳароратини - термостатлар орқали;

  • ёндиришнинг минимал ҳароратини – ВНИИПО таклиф этган ускуна орқали;

  • рефракция (синиш) коэффициентини – рефрактометр орқали;

  • предметлар ва материалларда қолдирилган енгил ёнувчан ва ёнувчан суюқликларнинг қолдиқлари ёки изларини – ултрабинафша ёритгичлар, турли индикатор кукунлари, мой ва спирт эритувчилари, хроматография ва бошқалар ёрдамида.

Электротехник қурилмаларини тадқиқот қилиш учун турли ўлчаш асбоблари, ҳимоя ва бошқарув аппаратлари, куч ва бошқа ускуналардан фойдаланилади.
Экспертнинг олдига терговчи қўйган масалага қараб, эксперт содир этилган воқеанинг (жиноятнинг) ҳолатларини энг тўғри ва тўлиқ таъминлаб берадиган қайси техник воситалар ва асбоб-анжомлар зарурлигини ўзи аниқлайди.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish