59. Ўрта ва катта бошлиқлар таркиби билан хизмат тайёргарлиги ўтказишнинг асосий вазифалари /2/
1. Ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиқлар таркиби билан хизмат тайёргарлиги машғулотлари ўтказишдан мақсад қуйидагилардан иборат:
- муҳофаза қилинаётган туман (корхона) ни ёнғинга қарши ҳолатини яхшилаш ишларини ташкил қилиш учун назарий ва амалий билимларини такомиллаштириш;
- хизматни ташкил қилиш, ёнғинни олдини олиш ва жамоа билан ишлаш бўйича билим ва маҳоратларини ошириш;
- ёнғин ўчириш техникасини билишлари ва улардан ёнғин ўчириш вақтида жанговар фойдаланишларини таъминлаш учун техник билимларини юқори даражага кўтариш;
- шахсий таркибни ўқитиш, ўргатиш ва ёнғин ўчириш вақтида экипажларига раҳбарлик қилиш бўйича услубий маҳоратларини ошириш.
2. Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг бошлиқлар таркиби билан машғулот ўтказишнинг асосий шакллари маърузалар, ўз устида ишлаш, ўқув-гуруҳ машғулотлари, семинар машғулотлари, назарий ва амалий машғулотлар ҳисобланади.
Маърузалар гарнизон, отряд ёки бир қанча қисмлар бошлиқлар таркиби учун назарий ва амалий ишларни умумий масалалари бўйича ўқилади.
Ўз устида мустақил ишлаш - бошлиқлар таркибини муҳофаза қилинаётган туман ва корхоналарнинг, бино ва иншоотларнинг тактик хусусиятларини, ишлаб чиқариш технологик жараёнини ўрганишни, ёнғин ўчириш сув тармоқларини, ёнғин ўчириш техникасини, ёнғинни олдини олиш бўйича амалий меъёр ҳужжатларини, қоидаларини, йўриқномаларини ўрганишни назарда тутади.
3. Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг бошлиқлар таркиби билан хизмат тайёргарлиги машғулотлари 80 ўқув-соати ҳажмида режалаштирилади ва ноябр-март ойларида (хар ой 4 марта 4 соатдан) ўтказилиши ташкиллаштирилади.
Ў Қ У В Й И Л И
|
АПРЕЛ – МАЙ ОЙЛАРИ
|
2 0 0 _ йил
|
2 0 0 _ йил
|
Якуний текширув
|
Якуний натижаларни чиқариш, янги ўқув йили учун тайёргарлик кўриш.
|
Ноябр
|
Декабр
|
Январ
|
Феврал
|
Март
|
16 соат
|
16соат
|
16 соат
|
16 соат
|
16 соат
|
4. Бошлиқлар таркиби билан хизмат тайёргарлиги машғулотлари ўтказиш йиллик мавзувий режа асосида режалаштирилади. Мавзувий режалар ИИВ, ИИБ ЁХБ томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
5. Алоҳида туркумдаги бошлиқлар таркибининг малакасини ошириш мақсадида маълум даврларда ўқув йиғинлари ўтказилади. Ўқув йиғинлари ЁХБ талаб-эҳтиёжларига асосан ўқув бўлинмаларида ўтказилади.
Махсус-тактик тайёргарлик «Ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиқлар таркибини ёнғин ўчириш тактикаси тайёргарлигини ташкилий-услубий кўрсатмалари» асосида олиб борилади.
6. Ўқув йили тугагандан сўнг ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг бошлиқлар таркибидан ЁХБ комиссияси томонидан синов имтиҳонлари қабул қилинади.
Хизмат тайёргарлиги якуни ва уни яхшилаш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар бошлиқлар таркибининг хизмат мажлисларида муҳокама қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |