Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин ўчириш штабининг тезкор-хизмат ҳужжатлари



Download 2,42 Mb.
bet135/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

68. Ёнғин ўчириш штабининг тезкор-хизмат ҳужжатлари /6/
1.Ёнғин ўчириш, хизмат ва тайёргарликни ташкил қилишни белгилайдиган раҳбарлик ҳужжатлари (хизмат низоми, буйруқ, дастур, қўлланма. кўрсатма, таҳлил ва шу кабилар).
2.Ёнғин ўчириш бўлинмаларининг вазирлик ва идоралар билан биргаликда ёнғин, фалокат ва табиий офат оқибатларини бартараф қилишда ҳамкорликдаги ҳаракат йўриқномаси.
3.Гарнизонда навбатчиликда турган жанговар ҳисобдаги ёнғин ўчириш автомобиллари, газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати шахсий таркиби сонини кўрсатадиган тахтача.
4.Барча ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг жойлашиши, катта ва мураккаб ёнғинларни ўчириш таянч масканининг ёнғинга чиқиш чегаралари, табиий сув манбалари, автомобил ва темир йул магистраллари, ўта муҳим корхоналарни жойлашишини кўрсатадиган харита.
5.Шаҳар, шох кўча, кўчалар ва вилоят (республика) автомобил йўллари маълумотномаси.
6.Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг чиқадиган туман ва корхона ҳудудидаги сув манбалари маълумотномаси ва планшетлари.
7.ЁХББнинг навбатчилик қисми, ЁХБнинг марказий диспетчерлик хизмати, қисм алоқа тармоғи радиостанцияларининг чақириқ номлари ҳақида ёнғин ўчириш автомобил ва ЁХБ раҳбарлари (бўлим, отряд ва қисм бошлиқлари) чақириқ номлари.
8.Ўта муҳим ва хавфли ёнувчи корхоналар, одамлар оммавий йиғиладиган ташкилотлар ва шу кабиларнинг ёнғин ўчириш тезкорлик режалари (рўйхат билан), аҳоли яшайдиган қишлоқларнинг тезкор ёнғин ўчириш варақалари.
9.Гарнизон шахсий таркибини жанговар тайёргарлик жадвали (иссиқ-тутун хонасида ва очиқ ҳавода машғулотлар ўтказиш, режалаштирилган ва текширув жанговар тайёргарлик машқларини, ўта муҳим хавфли ёнувчи корхоналарни амалий ўрганишни ташкиллаштириб ўтказиш).
10.Штаб иш режалари (чорак ва йиллик).
11.Штаб, отряд, қисм ходимлари навбатчи сменалар билан ёнғин ўчириш машқлар ва машғулотлар ўтказишни, корхоналарни мустақил ўрганишни қайд дафтари.
12.Маҳаллий ҳукумат, ИИВ-ИИБ навбатчи хизмати, милиция ва ёнғин хавфсизлиги хизмати назорат бўлинмалари, гарнизондаги туман, шаҳар (корхона) ёнғин ўчириш қисмлари, ҳарбий комендант ва шу кабиларнинг телефон маълумотномаси.
13.Ҳисобга олиш қайд дафтари гарнизондаги, тумандаги, барча куч ва воситалар ҳисоби (жанговар ҳисобдаги техника, шахсий таркиби, идора ва кўнгилли тузилмалар сони).
14.Бир кеча-кундузда ёнғин ўчириш бўлинмаларнинг ёнғинга чиққанлиги ҳақидаги рўйхат тўплами. (3-илова).
15.Ёнғин ўчириш гуруҳининг маълумот-режаси. (4-илова).
16.Қисм, отряд ва штаб ходимлари навбатчи смена шахсий таркиби билан ўтказилган амалий тактик машқ ва машғулотларини қайд қилиш ва ҳисобга олиш дафтари.
17.КХГНнинг 1 ва 2-сонли текширув қайд дафтари. ГТХХ аъзоларининг шахсий варақалари (ЁХБ бошлиқлар таркиби учун).
18.Ўта тез таъсир этувчи заҳарли, радиоактив ва портловчи моддалар, шу кабилар ҳажми ҳамда ишлатиладиган корхоналар рўйхати.


69. Моддий бойликларни сақлаш ва уларни ҳисобга олиш тартиби /8/
Моддий бойликларни ҳисобга олиш ва сақлашга зарур шароит яратувчи омиллар бу ҳужжатларни юргизиб бориш ва йўқлама қилишни (инвентаризация) ўз вақтида олиб боришдир.
Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларидаги моддий техник анжомлари, ёнғин ўчириш техника ва жиҳозлари катта қийматга эга бўлади. Шу сабабли улар ўз вақтида ҳисобга олиниши тоза ва соз ҳолатда сақланиши ҳамда тўғри фойдаланилиши талаб этади. Моддий бойликларни нотўғри сақланиши ёки ишлатилиши оқибатида уларни яроқсиз ҳолатга келиб қолишига сабабчи бўлган шахслар интизомий ва моддий жавобгарликка тортиладилар. Моддий бойликларни яроқсиз ҳолга келиб қолишига сабабчи бўлган шахслардан ушбу анжомларни нархининг бир неча бараваригача ушлаб қолинади.
ЁХҚларидаги техника , ёнғин техник анжомларини, жиҳозларини ва бошқа анжомларни ҳисобга олиш учун ҳисобга олиш журнали юргизилади.
ЁХҚларида моддий бойликларни миқдори уларнинг созлиги ва сақланишини текшириш учун ҳар йили йўқлама қилиш (инвентаризация) ўтказилади. Бунинг учун қисм бошлиғи 3 кишидан иборат комиссия тайинлайди.
Ҳисобга олиш журналида кўрсатилгандек моддий бойликларни миқдори келтирилган йўқлама қилиш қайдномаси (инвентаризационные ведемости) тузилади. Йўқлама қилиш (инвентаризация) натижаси бўйича комиссия таркиби йўқлама қилиш қайдномаси илова қилинган ҳолда далолатнома тузади. Ушбу далолатномада барча комиссия аъзолари ва моддий жавобгар шахслар имзо қўйган бўлиши керак. Комиссия далолатномаси қисм бошлиғи томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган далолатнома йўқлама қилиш қайдномаси билан бирга ЁХБга, отрядга жўнатилади.
Хизмат муддати тугаши ёки ишдан чиқиши натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган жиҳозларга, қуролларга ва анжомларга ЁХБ бошлиғи тасдиқлаган далолатномаси тузилади. Далолатнома тасдиқлангандан кейин унда номлари кўрсатилган анжомлар ҳисобдан чиқарилади.
Агар анжомлар, жиҳозлар нотўғри сақланиши ёки ишлатилиши натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган бўлса уни ҳисобдан чиқарилади, лекин айбдорлар жавобгарликка тортилади.
Йиллик йўқлама қилиш (инвентаризация) дан ташқари моддий бойликларни мавжудлиги ва сақлаш жойини тўсатдан текшириш амалга оширилади.
Қисм бошлиғи буйруғи билан ҳар бир ҳолат учун 3 кишидан иборат ички текширув комиссияси тайинланади. Ушбу комиссия таркибига моддий жавобгар шахслар кирмаслиги керак.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish